Фан: Шахс психологияси ва коучинг Мавзу: Психологик маслаҳат ва психокоррекциянинг назарий асослари, шахсга йўналтирилган терапия
Download 29.85 Kb.
|
Psixologik maslahat (Автосохраненный)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи нуқтаи назарга кўра
- Қисқа психоаналитик терапия
- Бихевиоризм .
Биринчи фикрга мувофиқ, аналитик билан мижознинг фаол иштироки кўзда тутиладиган психотаҳлилдан фарқли ўлароқ психоаналитик психотерапияда мижоз учун даволанишга муҳтож бемор роли ажратилади.
Иккинчи нуқтаи назарга кўра, психоаналитик психотерапия руҳий касалликларни даволаш методи сифатида психотаҳлилдан сеансларнинг давомийлиги ва сони билан фарқ қилади. Терапевтик сеанслар психоаналитик сеансларга нисбатан сони ва кам давом этиш жиҳати билан фарқланади. Ҳар иккала фикрни солиштириб шундай хулосага келиш мумкин: биринчидан, аналитик психотерапия мижозда намоён бўладиган у ёки бу белгиларнинг онгсизлик мазмунини очишга кўпроқ эътибор бериб, классик психотаҳлилга ўхшаб кетади; Иккинчидан, терапиянинг ушбу тури психоаналитик усуллар ёрдамида шахсни ёппасига тафтиш қилмаслиги билан психотаҳлилдан фарқланади. Терапевт руҳий бузилишнинг пайдо бўлиши ва сурункали кечишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган мижоз психикасининг қирраларинигина текширади. Қисқа психоаналитик терапияда эса терапевтик фаоллик даражаси оддий психоаналитик терапиядан, хатто, психотаҳлилнинг ўзидан ҳам юқоридир. Қисқа психоаналитик терапия диққатни мижозининг қатор зиддиятларига эмас, балки марказий зиддиятларга жамлайди, фокуслаштиради. Шунинг учун бу терапияни кўп ҳолларда фокусли (ёки концентрациялашган) терапия (Fokal Therapie) деб аташади. Қисқа терапия сеанслари 10 тадан 30 тагача бўлиши мумкин. Кўриб чиқилаётган касаллик генезисида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ва таҳлил жараёнида аниқланмаган зарарли зиддиятлар ҳисобга олинмайди. Бихевиоризм. Бихевиоризмнинг асосчиси ДЖ.Уотсон (1878-1938) психология фанининг бош вазифаси хулқни тадқиқ этишдан иборат деб тушунади. У психик ҳодисалардан мутлақо воз кечиб, хулқни икки шаклга, яъни ички ва ташқига ажратади, улар ўзаро жавоблар стимули билан узвий боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтади. Бихевиоризм учун "хулқ" асосий тушунчага айланиб, унинг психикаси билан алоқаси четлаб ўтилгандир. Шунга қарамасдан, баъзи бихевиористлар, жумладан Э.Торндайк, Э.Толмен, К.Халл, Д.Хебб кабилар хулқ мотивасиясига муайян даражада эътибор қилганлар. Улар ўзларининг изланишларида хулқ мотивасиясининг "қуйи даражалари"ни ўрганиб, каламушларда тажриба ишларини олиб бориб, жониворда очлик, ташналик ва уларнинг турлича даражаларини реакция тезлигига нисбатан намоён бўлиш хусусияти, ҳар хил шароитда мотивациянинг кучи тўғрисида муайян қонуниятлар очишга интилганлар. Ҳозирги замон бихевиористлари стимулни ташқи қўзғатувчи сифатида талқин қиладилар ва организмнинг ички энергиясини фаоллаштирувчи деб ҳисоблайдилар. Download 29.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling