Фан: Шахс психологияси ва коучинг Мавзу: Психологик маслаҳат ва психокоррекциянинг назарий асослари, шахсга йўналтирилган терапия


Download 29.85 Kb.
bet4/7
Sana19.11.2023
Hajmi29.85 Kb.
#1786232
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Psixologik maslahat (Автосохраненный)

Необихевиористик назариялар янги қўзғатувчилар пайдо бўлишига асосланган бўлиб, улар инсоннинг органик иштиёжларини қониқтириш билан стимул натижасининг уйғунлашуви тариқасида ташкил этилади. Уларнинг таъкидлашига кўра, иккиламчи қўзғовчилар органик қўзғатувчиларнинг гўёки қобиғига ўхшайди, холос.
Вильям Макдугалл (1871-1938) мотивациянинг ирсий (табиатдан бериладиган) хусусиятга эга деган ҳолатни асослаш учун туғма инстинктлар масалалари билан мазкур воқеликни боғлаб тушунтиришга ҳаракат қилган.
Унинг фикрича, туғма инстинктлар ҳам инсонларга, ҳам ҳайвонларга бир текис тааллуқли бўлиб, улар одамларнинг мотивида олдин 14 та, кейинчалик эса 18 тагача "асосий инстинктлар" сифатида ҳукм суриши мумкин.


Психокоррекциянинг асосий йўналишлари
Психодинамик йўналиш. Психодинамик йўналишга психоаналитик назарияга йўналтирилган психотерапия турлари киради:
классик психотаҳлил (Фрейд),
Адлернинг индивидуал психологияси,
Юнгнинг аналитик психологияси,
Ранкнинг иродавий терапияси,
Штекелнинг фаол аналитик терапияси,
Фромм-Райхманннинг интерперсонал психотерапияси,
Хорнининг характерологик таҳлили (таҳлили),
гуманистик психотаҳлил (Фромм),
Кляйннинг эго-таҳлили,
Салливаннинг интерперсонал психотерапияси ва бошқалар.

Мазкур йўналиш асоси З.Фрейднинг ишларидир. Фрейд биринчи бўлиб психикани инстинкт, ақл ва онгнинг уриш майдони сифатида тасвирлаган.


«Психодинамик» атамаси шахсни ташкил қилувчи тузилмалар орасидаги тугалланмас тортишувларни акс эттиради.
Психодинамик йўналиш таълимотича, детерменизм онгсиз психик жараёнлар билан таърифланади. Шунга биноан шахсда англанмаган қарама-қарши мотивларни, интрапсихик можароларни асл сабабларини ҳамда мижоз муаммоларини ҳал қилувчи муҳим ечимларни мижоз томонидан англанилиши муҳимлигига этибор берилади. З.Фрейд ўз асарларида инстинктив ҳаёт талаби ва унга қаршилик кўрсатиш натижасида юзага келадиган интрапсихик можаролар оқибатида инсонда турли касалликлар намоён бўла бошлашини маълум қилади.
Психодинамик йўналишнинг асосий мақсади англанмаган ҳолатларни англанилишидир. Психодинамик йўналиш асосида фаолият кўрсатаётган психолог шахсни чегараланган, босилган импульслари уларга кўрсатилган қаршиликларини топишга қаратилган. Уларнинг фикрича, англаниш ҳосил бўлиши билан шахсда ўзгаришлар юз бера бошлайди.

Download 29.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling