Манзилимиз: 707012. Гулистон шаҳри, IV мавзе.
Университет, Умумий иқтисодиёт кафедраси.
1. Тадбиркорлик асослари фанини ўқитиш мақсади ва вазифалари
Ўқитиш мақсади:
1.1.Фаннинг мақсади - Ўзбекистон миллий иқтисодиёти фанининг ушбу ўқув ишчи дастури Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларидан келиб чиққан ҳолда Давлат стандартлари бўйича бакалаврият даражасидаги малакали иқтисодчи-мутахассислар тайёрлашни мақсад қилиб қўяди.
1.2.Фаннинг вазифалари - Қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда фанни ўқитиш орқали қўйидаги вазифаларни ҳал этиш кўзда тутилади:
-талабаларни замон талабларига мувофиқ тадбиркорлик илми билан таништириш ҳамда замонавий иктисодий билимларнинг амалдаги ютуқларидан тадбиркорлик фаолиятида мақсадга мувофиқ фойдаланиш тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш;
-талаба ёшларни ҳозирги бозор иқтисодиётида кучли рақобатга бардош бера оладиган ва ўз ишини яхши бошқара оладиган тадбиркор мутахассис даражасида тайёрлаш;
-тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётнинг тараққий эттириш учун зарурий назарий ва амалий билимлар бериш;
-юқоридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда талабаларни эркин фикрловчи, комил инсон сифатида ватанпарварлик тўйғуларини янада чуқурроқ қарор топтириш.
1.3.Фан якунида талабалар – Тадбиркорлик асослари фани бўйича талабалар билимига қўйиладиган асосий талаб ҳар бир мавзудаги муаммоларни ўзлаштириш ва улар бўйича мустақил фикр юритиш даражаси билан белгиланади. Бу дарслик ва ўқув қўлланмалар характердаги адабиётларни ўзлаштириш билан бирга Президентимиз И.А.Каримов асарларини, Республика Олий Мажлис томонидан иқтисодиётга тегишли бўлган қабул қилинган қонунларни ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганишни ҳам тақозо этади
1.4.Фанни ўрганишда талабалар - Тадбиркорлик асослари фанини ўрганишда Иқтисодиёт назарияси, Менежмент асослари, Бизнес режа, корхона иқтисодиёти, Фалсафа, Персонални бошқариш ва бошқа иқтисодий-ижтимоий фанлардан олган билимларга суянадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |