Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Download 234.56 Kb.
|
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интернет сайтлари
- Заргарлик саноати ва унинг О`збекистондаги о`рни. Заргарлик саноати
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси конститутсияси. - Т.: Ўзбекистон, 2010 й. 2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси.-Т.: Адолат, 1996. 3. Ўзбекистон Республикасининг “Инвеститсия фаолияти тўғрисида"ги қонуни 24.12.1998 4.Б.Ю.Ходиев. Н.Акрамова. “Корпоратив бошқарув”.Т.:2011 Интернет сайтлари Зиёнет.уз Лех.уз тфи.уз МАВЗУ: ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИЙ ИСТИҚБОЛЛАРИ РЕЖА: 1. Заргарлик саноати ва унинг О`збекистондаги о`рни. 2. Юртимизда заргарлик соҳасини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар. 3. Заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора тадбирлари то`г`рисида Президент қарори. Заргарлик саноати ва унинг О`збекистондаги о`рни. Заргарлик саноати - юксак бадиий ишлов бериш ёʻли билан нодир металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек, бошқа металлардан буюмлар, тақинчоқлар ишлаб чиқарадиган саноат тармогʻи. Заргарлик саноатида хом ашё сифатида қимматбаҳо ва рангли металлар (платина, олтин, кумуш ва бошқалар), уларнинг қотишмалари, қимматбақо ва ярим қимматбаҳо тошлар (феруза, фионит, олмос, ақиқ, зумрад, ёқут), табиий тошлар, пластмасса, суяк, эмал, шиша ва бошқалар ишлатилади. Оʻзбекистонда Заргарлик саноати корхоналари Оʻзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қоʻмитаси ҳузуридаги "Фонон" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида. Уларнинг йириклари: "1-Тошкент заргарлик корхонаси", "2-сонли заргарлик заводи", "Ҳйп" давлат бадиий заргарлик маркази, "3-сонли заргарлик заводи", "Кумуш" Оʻзбекистон-АҚШ қоʻшма корхонаси, "ЕйшнРейз" Оʻзбекистон-АҚШ қоʻшма корхонаси (Тошкент ш.), Шахрисабз заргарлик корхонаси (Шаҳрисабз ш.), Бурчмулла заргарлик зди (Бурчмулла қишлогʻи). 1992-йилда ишга тушган Зарафшон шаҳридаги Навоий заргарлик зди (аввалги "Зариспарк" Оʻзбекистон-АҚШ қоʻшма корхонаси) республикадаги етакчи заргарлик корхонаси ҳисобланади. Бу корхоналар 585 ва 750 асиллик даражали (пробали) тилла қотишмаси, 925 асиллик даражали кумуш қотишмасидан турли хилдаги заргарлик буюмлари (сиргʻа, узук, заргарлик занжирлари, совгʻабоп маҳсулотлар, кумушдан ясалган ошхона анжомлари, юқори бадиий сифатга эга бўлган заргарлик буюмлари, якка буюртмалар, янги заргарлик буюмларининг моделлари)ни ишлаб чиқаради. Шахрисабз ва Бурчмулла заргарлик корхоналарида заргарлик буюмларини и.ч. билан бирга қимматбаҳо ва қимматбаҳо боʻлмаган тошларга қиррали ишлов берилади. "Фонон" ИИБ илмий-техника лаболаторияларида заргарлик соҳасида ишлатиладиган турли рангдаги сунʼий кристаллар оʻстирилади. Заргарлик саноати корхоналари билан бир қаторда Республикада буюртмачининг ашёсидан заргарлик буюмлари тайёрлаш ва уларни таʼмирлаш билан шугʻулланувчи заргарлик устахоналари ва якка тартибда ишловчи заргарлар ҳам фаолият коʻрсатмоқда). Республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган Заргарлик саноати маҳсулотлари сифати ва асиллик даражасини Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 8-февралдаги фармони билан ташкил қилинган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси назорат қилади. 2001-йил 7-декабрда "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамгʻаланиши тоʻгʻрисида" Оʻзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. 1999-йилнинг 4-июнида Оʻзбекистон Республикасининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Асиллик даражаси палаталарининг Европа уюшмасига тоʻла ҳуқуқли аʼзо боʻлди. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг софлигини текшириш ва тамгʻалаш Халқаро конвенсиясига кириш масалалари билан 1996-йилдан шугʻулланиб келади ва кузатувчи мамлакат мақомида унинг барча кенгашларида қатнашади. Оʻзбекистон заргарлик саноатида хом ашё сифатида ишлатиладиган рангли металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар республиканинг оʻзидаги саноат корхоналарида ишлаб чиқарилади ва конлардан қазиб олинади. Хорижда заргарлик саноати ривожланган мамлакатлар қаторига АҚШ, Италия, Буюк Британия, Германия, Франсия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар киради. Download 234.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling