Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Юртимизда заргарлик соҳасини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар


Download 234.56 Kb.
bet12/18
Sana30.04.2023
Hajmi234.56 Kb.
#1402026
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Юртимизда заргарлик соҳасини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар.

Жаҳон бозорида олтиннинг 50 фоизидан ортиғи, яʼни 2200 тоннадан зиёди ҳамда кумушнинг 20 фоизидан кўпроғи, яʼни 6500 тоннадан ортиғи заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга ишлатилади. Дунёнинг заргарлик саноати ривожланган мамлакатлари қаторига Италия, Буюк Британия, Германия, Франтсия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Туркия каби давлатларни киритиш мумкин.



Маʼлумки, заргарлик санʼати ўзбек миллий, бадиий маданияти тарихининг ажралмас қисми бўлиб келган. Унинг кўп асрлик анʼаналарини тиклаш ва такомиллаштириш, маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилиши ва тизимдаги ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички ва ташқи бозорларда маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таʼминлаш, шунингдек, аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш мақсадида Президентимиз томонидан жорий йилнинг 18-майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5721-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармон туфайли мамлакатда маҳаллий заргарлик тармоғини тиклаш ва ривожлантириш, шунингдек ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ҳажмини кенгайтирилишига замин яратди. Шу билан бирга, ушбу фармон билан соҳада тизимли камчиликларнинг мавжудлиги эʼтироф этилган ҳолда инвеститсияларни фаол жалб қилиш, сифатли заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолият юритаётган қувватларни модернизатсия қилиш ва янгиларини ташкил этиш, ушбу маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилиб, тармоқ ривожига салбий таʼсир кўрсатаётган омилларга чек қўйилди.
Бундан ташқари, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субʼектларига бир нечта хуқуқ ва имтиёзлар берилди. Жумладан, металл хом-ашёсини (олтин, кумуш ва уларнинг парчаларини) сотиб олиш ва таʼминланиш бўйича заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга қуйидаги ҳуқуқлар:
- «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖдан қимматбаҳо металларни (олтин ва кумуш) ўлчов пластиналари кўринишида, шунингдек, 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган оғирликдаги ва гранулаларни (қимматбаҳо металлар соф оғирлигига қайта ҳисоблаганда) Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонгги фиксинги асосида миллий валютада сотиб олиш;
- сотиб олинган қимматбаҳо металларни бошқа заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига сотиш имкониятлари берилди.
Шунингдек, фармоннинг 3-бандига асосан, 2019-йил 1-июндан бошлаб қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун берилган миллий валютадаги тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган, бироқ кредитлар бўйича 5 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисмида қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсатсия қилиш орқали маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди.
Ўзбекистон Банклар ассотсиатсияси тижорат банклари билан биргаликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни сотиб олиши учун қисқа муддатли револвер (қайта тикланувчи) кредитларни ажратиш амалиёти кенгайтирилди.
Фармоннинг 13-бандида, яʼни Тадбиркорлик субʼектларига ваколатли давлат органи томонидан бериладиган литсензия асосида аффинаж фаолияти билан шуғулланишда қуйидаги ҳуқуқлар: қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш учун биржа савдоларида иштирок этиш; аҳолидан қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, уларни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган парчалар ва чиқиндиларни сотиб олиш; мамлакатимиз ҳар бир ҳудудда шу жумладан Тошкент шаҳрида тайёр заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган тўлиқ жараённи ўз ичига олувчи замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этилиши назарда тутилган.
Шубҳасиз, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши заргарлик соҳасида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, замонавий заргарлик тармоғини шакллантиришнинг учун қулай шарт-шароитлар яратади. Жумладан: Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида заргарлик санʼатининг кўп асрлик анʼаналарини сақлаш ва ривожлантиришга; заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш, илмий-техникавий, технологик, инвеститсиявий ва экспорт сиёсатини изчил олиб боришга; тайёр заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва сифатини яхшилаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, унинг дизайнида талаб этилаётган йўналишлар ва технологияларни ўзлаштириш, халқаро талабларга мувофиқ заргарлик маҳсулотларини сертификатлаштириш ва стандартлашни таʼминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга; маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш ички ва ташқи бозорларда заргарлик буюмларига бўлган нархларни шакллантиришга; дунё бозорларида рақобатбардош бўлган, юқори ликвидли заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган санʼат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, тўғридан-тўғри чет эл инвеститсияларини ҳамда замонавий технологик ускуналар ва инноватсиявий изланишларни татбиқ этиш тажрибасига эга хорижий инвесторларни жалб этишга ва қолверса, заргарлик саноати учун тизимли профессионал кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратишга йўналтирилганлиги билан ҳам жозибадордир.
Хулоса ўрнида шуни қайд этиш жоизки, республикамизда бу борада мавжуд бой минерал-хом ашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда заргарлик саноатини истиқболда Марказий Осиёда энг етакчи ишлаб чиқарувчи соҳалардан бирига айлантиришимиз лозим бўлади.


Download 234.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling