Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 234.56 Kb.
bet10/18
Sana30.04.2023
Hajmi234.56 Kb.
#1402026
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Интернет сайтлари:
www.имcе.ру
www.стат.уз
www.мф.уз

Саноат тармоқлари корхоналарининг молиявий барқарорлигини та`минлаш ё`налишлари
Режа :
1.Корхонанинг самарадорлигини ошҳириш Йўллари .
2.Саноат корхонасинг энергия ва материаллар сарфини камайтириш .
Хулоса.
Фойдалнилган адабиётлар ро`йхати

Корхонанинг самарадорлигини ошҳириш Йўллари .
Корхонанинг самарадорлик мезони тўғрисида фикр юритганда тизимли таҳлил, тизимли муносабатни ишлатиш лозим. Самарадорлик мезони ходисалар, жараёнлар ва ҳолатни сифат белгиси сифатида тизимни, тармоқни ёки корхонани фаолият юритишининг мақсадини акс эттириши зарур. Мезон масаласи иқтисодий самарадорлик назариясининг энг муҳим соҳаси ҳисобланади. Фалсафий маънода мезон-бу, асосий ўлчов, муҳимфарқли белги, асосий нуқтаи назардир. Шулар асосидагина у ёки бу соҳадаги бизнинг билимларимизнинг объектив ҳақиқатлигини, тўғрилигинива ишончлилигини аниқлаш, ҳақиқатни англашмовчиликлардан фарққилиш мумкин. Ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадига эришиш учун барча ресурслардан оқилона фойдаланиш, тайёрланадиган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигига сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш керак. Демак, самарани ўлчаганда мезон сифатида жами ижтимоий меҳнатни тежаш, унинг унумдорлигини ошириш қабул этилади. «Критерия» сўзи грекча «Критерион» сўзидан олинган бўлиб, унинг асосида нимагадир баҳо бериш аломати, нимадир аниқланиши ёки таснифи, ўлчови деган маънони билдиради1 . «Критерия» атамасининг ўзбекча маъноси «мезон» сўзини англатади. Мезонни ходисалар, жараёнлар, ҳолат ва бошқаларни сифат мазмунини ўлчови, улар тўғрисидаги фикрнинг аломати деб тушуниш лозим. Унинг сон ўлчовлари кўрсаткичларда ўз аксини топади.
Корхонанинг самарадорлик мезони тўғрисида фикр юритганда тизимли таҳлил, тизимли муносабатни ишлатиш лозим. Самарадорлик мезони ходисалар, жараёнлар ва ҳолатни сифат белгиси сифатида тизимни, тармоқни ёки корхонани фаолият юритишининг мақсадини акс эттириши зарур. Самарадорликнинг моҳияти, мезони ва кўрсаткичларини аҳоли истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мисолида кўриб чиқамиз. Саноат корхоналарининг мақсади икки томонлама характерга эга бўлиб, бир томондан, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талабини тўлароқ қондириш бўлса, иккинчи томондан оптимал миқдорда фойда олиш ёки оптимал рентабелликка эришишдир. Ушбу кўрсаткичларни максималлаштириш корхона самарадорлигининг мезони бўлиб ҳисобланади. Хорижий давлатлар тажрибасидан шундай хулоса қилиш мумкин: бош мақсад энг юқори иқтисодий натижага эришиш, яъни максимал фойда олиш. Ушбу мақсадга эришиш воситаси сифатида аҳолини истеъмол товарларга талабини тўлароқ қондириш ҳисобланади. Ушбу мақсад ва унга эришиш воситаси ўртасида сабаб ва оқибат алоқалари ётади. Сабаб ўзаро таъсир бўлса, оқибат – бу ўзаро таъсир натижасидир. Бундай ҳолатдан келиб чиқсак сабаб аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондириш бўлса, натижа максимал (ёки оптимал) фойда олиш бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, юқори фойда олишни таъминловчи сабаб сифатида аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондириш ҳисобланади.
Юқорида келтирилган назарий хулосалардан келиб чиқсак, савдо соҳаси, корхонаси самарадорлигининг ўлчов бирлиги сифатида кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур эканлигини асосламоқда. Корхонанинг самарадорлигини ўлчаш ва баҳолашни қуйидаги аломатлар бўйича гуруҳлаш зарур: биринчидан, умуман миллий иқтисодиёт манфаати нуқтаи назаридан; иккинчидан, истеъмолчи (аҳоли) манфаати нуқтаи назаридан; учинчидан, корхона (мулкдор, бошқарув ходимлари ҳамда ишчилар) манфаати нуқтаи назаридан.
Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик – чегараланган ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда эришилган, аҳолининг ижтимоий иқтисодий истеъмол даражасини юксалтиришдир. Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларнинг қондирилиши – инсон камолотининг юксалиши, моддий ва ижтимоий фаровонлигининг ўсиши, маданий ва маънавий жиҳатдан ривожланишида кўринади. Инсон фаровонлиги ҳамда камолоти нақадар юксалса, шу қадар юқори ижтимоий-иқтисодий самарадорликга эришган бўлади. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги унинг пировард мақсад натижасида ўз ифодасини топади. Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик таркибида иқтисодий самарадорлик алоҳида эътиборга эга. Иқтисодий самара ишлаб чиқариш жараёнида яратилган иқтисодий неъматлар ҳажми билан ифодаланади. Иқтисодий самарадорликнинг мезони харажатлар билан эришилган иқтисодий неъматлар муносабатидир. Ишлаб чиқариш жараёнида омиллар (ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик) харажат қилинади ва унинг натижасида маълум миқдордаги неъматлар яратилади. Харажат билан натижани таққослаш орқали иқтисодий самарадорлик ифодаланади. Ишлаб чиқаришнинг натижаси ижтимоий самарадорлик орқали ҳам ифодаланади. Корхонанинг ижтимоий самарадорлиги мезони истеъмолчиларни эҳтиёжларини қондирилиш даражаси билан белгиланади. Ижтимоий самарадорликнинг кўрсаткичлари аҳолининг даромадлар миқдори, иш билан бандлиги, саломатлигини сақлаш, меҳнат малакасини юксалтириш, маданий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, бўш вақтлари кабиларни аниқлаш билан белгиланади. Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги - мураккаб категориядир. Унда ишлаб чиқариш натижаларига ҳамда, харажатларига таъсир кўрсатувчи омиллар мужассамлангандир. Унда ишлаб чиқариш натижаларининг ўсиши, маҳсулот сифатининг яхшиланиши ҳамда маҳсулот ассортименти тузилишининг ижтимоий эҳтиёжлар тузилишига тўғри келишида ўзининг аксини топади. Ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсишининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: * Маҳсулот сифати ва таркибининг яхшиланиши; * Жонли меҳнат унумдорлигининг ўсиши; * Материал сарфининг камайиши; * Фонд самарасининг ошиши. Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак. Самарадорликни аниқлаш учун натижани шу натижага эришишга сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан таққослаш керак. Демак, самарадорлик ишлаб чиқариш фаолияти натижалари билан уларга эришиш учун сарфланган меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир.
С = натижа/ харажатлар = натижа/ меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини фарқлайдилар. Самарадорликни иқтисодий ва ижтимоий турларга бўлиш шартли бўлиниш ҳисобланади.
Моддий ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган ва меҳнат харажатлари билан боғлиқ бўлган натижаларнинг ҳаммасини иқтисодий ва маълум маънода, ижтимоий самара деб айтиш мумкин. Бу ерда: шуни эслатиб ўтиш керакки, иқтисодий ва ижтимоий тушунчаларнинг сунъий бўлиши ҳақида баҳслашиш мумкин. Лекин, иқтисод ижтимоий ҳаётдан ташқарида бўлмагани каби, ижтимоий ҳаёт ҳам иқтисодсиз бўлмайди. Демак, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Чунки амалга оширилган ҳар бир иш айни вақтда ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самара келтиради. Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижасини кўрсатади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш — бошқарув, янги техника ва технологияни жорий этиш, меҳнат сифатини ошириш ва ҳоказоларнинг натижаси. Иқтисодий самара — материал, меҳнат, пул ва бошқа ресурсларни тежаш туфайли эришилган миқдор. У вақтни тежаш, қурилиш муддатларини қисқартириш, меҳнат сарфини тежаш иш вақтининг зое кетишини камайтириш, маблағлар оборотини тезлаштириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ўстириш, ишлар сифатини яхшилаш ва бошқа натижалар билан тавсифланади. Ижтимоий самарадорлик шахснинг ҳар томонлама камол топишига ёрдам берадиган тадбирларни амалга ошириш самарадорлигини ифодалайди. У меҳнат ва турмуш шароитлари яхшиланишида, ходимлар малакасини оширишда акс этади ва асосий озиқ-овқат, саноат товарларининг аҳоли жон бошига истеъмол қилиниши, ижтимоий истеъмол фондларидан бериладиган нафақа ва имтиёзлар, кадрлар тайёрлаш бўйича харажатларнинг ўсиши билан тавсифланади. Ушбу самаралар ишлаб чиқаришнинг ўзида вужудга келаётганини ва бирлашиб бажарилган меҳнат туфайли ишловчилар ўртасидаги муносабатлар таърифланишини назарда тутсак, уларни ижтимоий-иқтисодий самара деб атасак бўлади. Иқтисодий самарадорликнинг моҳияти унинг мезони ва кўрсаткичлар тизимида акс этади. Ишлаб чиқаришнинг умумий (мутлоқ) самарадорлиги деганда, ҳаражатлар ва ресураларнинг айрим турлари билан солиштирилган ёки таққосланган иқтисодий самаранинг умумий миқдори тушунилади. Ишлаб чиқаришнинг умумий самарадорлиги харажатлар ва ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш даражасини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади ва умуман, иқтисодиёт бўйича, тармоқлар, корхоналар, капитал қурилиш объектлари бўйича ҳисоблаб чиқилади. Бундай самарадорликни аниқлаш харажатлар ва ресурслар самарадорлиги даражасини, самарадорликнинг асосий йиғимларини акс эттирувчи дифференсияланган кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқишга асосланади. Бундай кўрсаткичларга ишлаб чиқаришнинг ёки унда тайёрланадиган маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, фонд сиғими, капитал сиғими киради. Меҳнат сиғими миллий даромад, соф, ялпи, товар маҳсулотнинг ёки натурал шаклда ифодаланган маҳсулот бирлигига сарфланган харажат миқдорини тавсифлайди. Маҳсулотнинг сермеҳнатлилиги – муайян турдаги маҳсулотни (масалан, битта тракторни, костюмни ёки кўйлакни) ишлаб чиқаришга сарф бўлган иш вақти миқдорини ифодаловчи кўрсаткичдир. Меҳнат сиғимининг уч тури бўлади: технологик, тўла ва иқтисодиёт меҳнат сиғими. Меҳнат сарфини ҳисобга олиш жиҳатига қараб, у яна уч турга: режали меҳнат, норматив меҳнат ва ҳақиқий (амалдаги) меҳнат сиғимларига бўлинади.
Меҳнат сиғими бевосита сарф (асосий ҳодимлар сарф қилган меҳнат) бўйича, тўла сарф (ёрдамчи ҳодимлар сарф қилган меҳнат) бўйича ҳамда умумий ижтимоий маҳсулот ёки миллий даромад қийматига нисбати билан белгиланади. Айрим комплекслар ва уларнинг тармоқларида, корхоналарда эса, моддий сарфлар миқдорининг қийматига нисбатан белгиланади: Мс = Мх /Тмх Кўпинча амалиётда меҳнат сиғимининг бошқача маъносини билдирувчи меҳнат унумдорлиги (Му) кўрсаткичидан фойдаланилади: Му= Тмх/Мх Меҳнат унумдорлиги - инсон меҳнатининг муайян вақт ичида озми - кўпми маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир. Ишлаб чиқаришнинг материал сиғими — маҳсулот (иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш) бирлигига кетадиган ва унда ифодаланадиган моддий ресурслар (хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, сотиб олинадиган бутловчи буюмлар ва яримфабрикатлар, ёқилғи ва энергия) ялпи сарфини тавсифловчи кўрсаткичдир. У қуйидаги формула ёрдамида ифодаланади: Мс =Мр/Тмх Ишлаб чиқаришнинг фондталаблиги маҳсулот бирлигига (натурал ёки қиймат доирасида) тўғри келадиган асосий ишлаб чиқариш фондларини тавсифловчи кўрсаткичдир. Фонд сиғими (Фс) асосий ва айланма фондлардан фойдаланишнинг самарадорлигини кўрсатади ва бу фондлар ўртача йиллик қийматининг (Ф) маҳсулот ҳажмига (Мх) нисбатини ифодалайди: Фс =Ф/Мх Бу миқдорнинг тескариси фонд самараси (натижаси) ёки фонд қайтими (Фк) деб юритилади ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Фк =Мх/Ф Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини баҳолашда капитал қўйилмалардан фойдаланиш кўрсаткичлариишлаб чиқариш фондларини қайта такрор ишлаб чиқаришнинг янги асосий ва айланма фондларини яратиш учун зарур бўлган жамғарма фондлари самарадорлигини тавсифлайди. Бундай кўрсаткичлардан энг муҳими капиталталаблик ёки капитал сиғими ҳисобланади. Бу кўрсаткич (Кс) капитал маблағлар (К) ёрдами билан тайёрланган маҳсулотнинг кўпайган қисмига нисбати билан ифодаланади: Кс =К/∆ Мх Юқорида келтирилган ва бошқа бир қатор табақалаштирилган (дифференсияланган) кўрсаткичлар ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш ва ташкил этишда муҳим ўрин эгаллайди, харажатлар ва ресурслар асосий турларининг қайтариб берилишини тавсифлайди. Лекин, фақат бу кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ўзгаришига баҳо бериш қийин, чунки улар ўзгаришнинг характери ва динамикасини таққослай олмайди. Ундан ташқари, баъзи даврларда улар ҳар хил йўналишда ўзгарадилар. Масалан, саноатда меҳнат унумдорлиги жуда секинлик билан ошмоқда.
Корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда молиявий барқарорлик кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга. Бу кўрсаткичлар молиявий ҳисоботнинг ички ва ташқи фойдаланувчиларда қизиқиш уйғотиб, корхона ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда унинг инвеститсияларни жалб қилиш қобилиятини аниқлайди. Бу кўрсаткичларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - капитал таркиби кўрсаткичлари; - тўловга қобиллик (ликвидлик) кўрсаткичлари; - иш фаоллиги кўрсаткичлари; - рентабеллик кўрсаткичлари. Капитал таркиби кўрсаткичлари корхоналарга узоқ муддатли молиявий маблағлар (қуйилмалар) киритган кредиторлар ва инвесторларнинг ҳимояланиш даражасини акс этиради. У корхонанинг узоқ муддатли молиявий мажбуриятларини бажариш қобилиятини ифодалайди. Тўлов қобилияти дейилганда, хўжаликнинг муддати келган тўлов мажбуриятларни бажариш учун зурур бўлган маблағларнинг етарли ёки камчилигини аниқлаш тушунилади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг тўлов қобилиятига эга бўлиши муҳим ва бу унинг ўз вақтида зарур бўлган қарзларни қайтариш имкониятларини белгилайди. Корхона баланси маълумотларга асосланиб, тўлов қобилиятининг қай аҳволдалиги ҳисобланади. Бунинг учун, корхонанинг тўлаш учун зарур бўлган маблағлари билан қарз мажбуриятларини солиштириш мумкин. Тўлов маблағларига пул маблағлари, жўнатилган товар ва маҳсулотлар қиймати (ҳали пул келиб тушмаган), дебитор сотишдаги тушум ва бошқалар киради. Қимматли қоғоз, аксия, облигатсия сотишдан олинган маблағ ва қўшимча корхоналарда қатнашишдан келган даромадлар ҳам тўлов мажбуриятларини бажаришдаги манба бўлиши керак. Тўлов мажбуриятларига мол етказиб берувчи ва пудратчиларга, буджет ва суғуртага, меҳнат ҳақи, турли хил кредиторларга бўлган ва бошқа турдаги қарзлар киради. Иш фаоллиги коеффитсентлари корхонанинг ўз молиявий маблағларидан қанчалик самарали фойдаланаётганини аниқлаш мақсадига хизмат қилади. Иш фаоллиги коеффитсентлари корхонанинг молиявий маблағлари айланиши тезлиги, яъни маблағларнинг пул кўринишига ўтиши тезлигини ифодалайди ва хўжаликнинг тўловга қобиллигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлар сифатида юзага чиқади. Шунингдек, маблағлар айланишининг тезлашуви корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ошишига ҳам сабаб бўлади. Рентабеллик кўрсаткичларибарча корхоналар фаолиятининг энг асосий ва якуний кўрсаткичидир. Корхона фаолиятини таҳлил қилишда фойданинг умумий суммаси билан бирга, у қандай харажатлар эвазига олинаётганлини, маблағлар қандай даражада айланаётланлигини билиш мулкдорлар, шериклар ва кредиторлар учун ўта аҳамиятли ҳисобланади.
Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, фан-техника тараққиётини яна хам жадаллаштириш, ишлаб чиқариш салохиятидан оқилона фойдаланиш, ресурсларнинг хамма турларини хар томонлама тежаш ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг бозор иқтисодиёти қонуларига мос равишда олиб бориш мамлакатимиз иқтисодий стратегиясининг энг мухим таркибий қисмидир.

ХУЛОСА
Мамлакатимиз тараққиётининг ижтимоий йўналтирилган бозори иқтисодиёти йўлининг танланиши хўжалик юритиш шаклларининг хилма-хиллиги ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кучайишини тақозо этади. Бу хол республикамизда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг шаклланиши, хўжалик юритиши ва ишлаб чикаришни ташкил этишнинг турли – туман янги шаклларини ташкил топишига ва ўз фаолиятини юксалтириб боришига олиб келмокда. Бугунги ишлаб чиқариш ва ноишлабчиқариш корхоналарининг кундаги энг асосий муаммолардан бири ишлаб чиқариш ва режалаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишни орқали ишлаб чиқриш самарадорлигини оширишдан иборат.
Ўзбекистон иқтисодий тизими трансформатсияси рақобатчилик муҳитида бозорнинг мутаносиб талабларига кўра туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва хўжалик юритишнинг янги иштирокчиларининг (субъектларининг) шаклланишига сабаб бўлди. Улар фаолиятини самарали ташкил этиш бугунги кунинг энг долзарб иқтисодий масалаларидан бири миллий иқтисодиётни модернизатсиялаш жараёнини жадаллашувига хизмат қилади. Бу борадаги вазифаларни ҳал этишда, мавжуд ишлаб чиқариш субъектларини хусусийлаштириш ва қайта ташкил этиш, шунингдек, нодавлат ва юридик ташкилотлар улушлари иштирок этган кичик ва ўрта фирмаларни киритиш лозим.
Ўзбекистонда корхоналар фаолиятини шаклланиши ва ривожланиши ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг миллий модели хусусиятлари, халқимизнинг ўзига хос анъаналари, иқтисодий кўникмалари билан ҳам ифодаланадики, қатор илмий тадқиқотларда бу нарса аҳамиятдан четда қолгани ҳолда, муаммо бошқа давлатлар тажрибасига асосланган равишда ҳал этилади. Бу эса келажакда корхоналар фойдасини шаклланиши ва унинг тақсимланиши билан боғлиқ муммоларни бартараф этишни тақозо этади. Шундай экан, ушбу ишда юқоридаги масаларга хусусий ва умумий ёндашган тарзда, фикр ва мулоҳазалар келтирилган ва илгари сурилган.
Маълумки, деярли ҳамма ҳоллларда натижанинг нечоғлик самара бериши кўп жиҳатдан ушбу корхонада режалаштириш ҳамда унинг ташкил этилиш шаклига чамбарчас боғлиқ бўлади.


Download 234.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling