Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг


Download 234.56 Kb.
bet13/18
Sana30.04.2023
Hajmi234.56 Kb.
#1402026
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори


2018-2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қайд этиб ўтилсинки, ушбу йилда республикада қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар ва бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар натижасида маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизмлари белгиланди ва муайян тартиб жорий этилди, заргарлик буюмларини сотишда чакана савдо тармоғи ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун солиқ имтиёзлари тақдим этилди.



Заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини тиклаш ва янада ривожлантириш, маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички ва ташқи бозорларда маҳсулотларнинг рақобатдошлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасини (кейинги ўринларда — “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
биринчи, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш;
иккинчи, заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш, илмий-техникавий, технологик, инвеститсиявий ва экспорт сиёсатини изчил олиб бориш;
учинчи, тайёр заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва сифатини яхшилаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, унинг дизайнида талаб этилаётган йўналишлар ва технологияларни кўпроқ ўзлаштириш, халқаро талабларга мувофиқ заргарлик маҳсулотларини сертификатлаштириш ва стандартлашни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш;
тўртинчи, маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда заргарлик буюмларига бўлган нархларни мониторинг қилиш, заргарлик маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш, заргарлик маҳсулотларига бўлган нархларни шакллантиришга оид мақбул механизмни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ва тавсиялар бериш;
бешинчи, дунё бозорларида рақобатбардош бўлган, юқори ликвидли заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган санъат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, тўғридан тўғри чет эл инвеститсияларини ҳамда замонавий технологик ускуналар ва инноватсиявий изланишларни татбиқ этиш тажрибасига эга хорижий инвесторларни жалб этиш;
олтинчи, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш орқали давлатдан ёрдам олишида кўмаклашиш, имтиёз ва преференсиялар тақдим этиш, халқаро молия институтлари маблағларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвеститсияларни жалб этиш;
еттинчи, заргарлик саноати учун тизимли профессионал кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратиш.
3. “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 16 нафардан иборат тузилмаси 1- ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси раисига, зарур ҳолларда “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси марказий аппаратининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси таркибига киради;
хусусий тадбиркорлар эркин равишда ягона ташкилотга бирлашиш йўли орқали “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасида қатнашишлари мумкин;
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари муассислар умумий йиғилишининг қарори билан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ҳамда мақомига кўра тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига шартнома асосида кирувчи заргарлик соҳаси ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2018 — 2020-йилларда заргарлик саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури:
2018 — 2020-йилларда асосий турдаги заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари 3-иловага мувофиқ;
заргарлик саноатини шакллантириш, ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар (“йўл харитаси”) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасини ташкил этиш ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш ва амалий ёрдам кўрсатиш Ишчи гуруҳи 5-иловага мувофиқ тузилсин.
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасини ташкил этиш ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашаётган Ишчи гуруҳ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова, молия вазири Б.А. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуродов, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига мазкур қарорнинг 3- ва 4-иловаларида назарда тутилган тадбирларни сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар бўйича давлат қўмитаси уч ой муддатда 2018 — 2020-йилларда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни модернизатсия қилиш ва янги қувватларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга оид манзилли дастурни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш бўйича ҳар йиллик давлат дастурлари доирасида заргарлик ва бадиий буюмларга яроқлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда, заргарлик саноати эҳтиёжи учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар конларини қидириш ва саноат йўли билан ўзлаштиришни таъминласин.
9. “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда заргарлик тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш, илғор олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида, шу жумладан хорижий муассасалар негизида уларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. 2021-йилнинг 1-январигача “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига кирадиган заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин;
11. “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига давлат божини тўламаган ҳолда Уюшма аъзоларининг манфаатларини кўзлаган кўринишдаги даъво аризалари бериш, давлат органлари қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқлари берилсин.
12. “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-квартал, С. Юсупов кўчаси, 50-уйда жойлашган “Фонон” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасини белгиланган тартибда телекоммуникатсия тармоқларига, жумладан, ҳукумат алоқасига уланишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017-йил 12-июндаги ПҚ-3051-сонли қарорининг 10-иловасидаги “Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар” бўлими қуйидаги мазмундаги 151 банди билан тўлдирилсин:
“151. “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси”.
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова зиммасига юклансин.


ХУЛОСА:
Мамлакатда маҳаллий заргарлик тармогʻини тиклаш ва ривожлантириш боʻйича изчил саʼй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлардан фойдаланиш имкониятининг берилиши ишлаб чиқарилаётган маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш имконини яратди.
Шу билан бирга, соҳада тизимли камчиликларнинг мавжудлиги инвеститсияларни фаол жалб қилиш, сифатли заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш боʻйича фаолият юритаётган қувватларни модернизатсия қилиш ва янгиларини ташкил этиш, ушбу маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга тоʻсқинлик қилиб, тармоқ ривожига салбий таʼсир коʻрсатмоқда.
Сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвеститсияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қоʻллаб-қувватлаш, шунингдек, республика заргарлик тармогʻини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


Download 234.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling