Яна бир яхши томони, тўғри тузилган бизнес-режа фармацевтика фирмасининг келгусида ривожланишини кўрсатади, фармацевтнинг зарур бўлган қуйидаги асосий саволларига ҳам жавоб беради: - Яна бир яхши томони, тўғри тузилган бизнес-режа фармацевтика фирмасининг келгусида ривожланишини кўрсатади, фармацевтнинг зарур бўлган қуйидаги асосий саволларига ҳам жавоб беради:
- Пулни ушбу фармацевтика фаолиятига сарфлаш мақсадга мувофиқми?
- Даромад олиб келадими?
- Қилинган харажатларни коплайдими?
- Қоида бўйича, бизнес-режага эҳтиёж жуда мураккаб ва зарур масалаларни хал этишда юзага келади, масалан:
- 1. Ҳаракатдаги ва янги тузилаётган хусусий ва ҳиссадорлик фармацевтика фирмаларини кредит олиш учун буюртма тайёрлашда.
- 2. Давлат дорихонасини хусусийлаштиришни асослашда.
- 3. Янгича иш ташкил этиш, фармацевтика фирмаси келгусида дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича йўналиши ва сотиш фаолияти ҳолатини аниқлашда.
- 4. Фармацевтика фирмаси фаолиятини ўзгартириш ва янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш, йўналиш ва усулларни танлаш орқали сотиш жараёнини амалга ошириш йўналишлари.
- 5. Хусусийлаштирилган ва хусусий фармацевтика фирмалари акцияларини чиқариш ва реализациясини таъминлашда.
- 6. Ташқи фармацевтика бозорига чиқиш ва чет эл инвестициясини жалб этишда ва бошқалар.
Бизнес-режа ҳажми кўзланган мақсаднинг йўналиши ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Бу ерда кўрилаётган масалаларни ўрганиш даражаси асосий рол ўйнайди. Бундан ташқари, бизнес-режа тузишда фармацевтларнинг ўзлари қатнашиши бўйича даражаси жуда ҳам зарур ҳисобланади. - Бизнес-режа ҳажми кўзланган мақсаднинг йўналиши ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Бу ерда кўрилаётган масалаларни ўрганиш даражаси асосий рол ўйнайди. Бундан ташқари, бизнес-режа тузишда фармацевтларнинг ўзлари қатнашиши бўйича даражаси жуда ҳам зарур ҳисобланади.
- Чет эл инвесторлари, шахсан раҳбар томонидан тузилган бизнес-режани алоҳида баҳолайдилар. Консультантлар томонидан ишлаб чиқилган ва раҳбар имзолаган бизнес-режани кўп ҳолатлар тан олмайдилар. Бу ўз вақтида консультантлардан фойдаланмасликни билдирмайди, аммо экспертларни жалб этишни кенг қўллаб-қувватлайди. Гап шахсан раҳбарни бизнес-режа тузишда иштироки ҳақида боради.
- Қуйида бизнес-режа ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар ва унинг таркибий тузилмасига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |