Дори воситалари ва хизматлар. Дори воситаларининг халқаро ва савдо номлари қўлланилиши. Дори воситаларининг тавсифи ва ўзига хос жиҳатлари. Дори воситаларининг рақобатбардошлиги, унинг рақобатчилари, дори воситаларига нисбатан устун ва заиф томонлари. Патентлар ва муаллифлик ҳуқуқи масалалари, лицензия зарурлиги ёки бунга ҳожат йўқлиги, сифат сертификати мавжудлиги. Дори воситаларининг хавфсизлиги ва атроф-муҳитга таъсири, дори воситаларидан фойдаланиб бўлингандан сўнг, уни утилизация қилиш масалалари. Бошқа зарур маълумотлар. Бўлимда ҳар бир дори воситалари тури бўйича маълумотлар келтирилади. - Фармацевтика бозори ва рақобатчилар таҳлили
- Фармацевтика бозори ва унинг хусусиятлари Фармацевтика бозорининг ҳажми ва унинг ўзгариши. Дори воситалари бозоридаги ҳажми, унинг ўзгариш тенденциялари ва истиқболдаги ўзгариш прогнозлари.
- Фармацевтика бозоридаги эгалланиши кўзда тутилаётган улуш. Харидорлар, беморлар, уларнинг ёши, жинси, тури, касалликлар сони, оғирлик даражаси ва ҳоказалар, жойлашган ҳудуди, масалан, дорихона жойлашган туман, шаҳарда, бошқа туман, шаҳарларда ёки вилоятларда истеъмолчилар тўғрисидаги бошқа керакли маълумотлар, уларнинг дори воситаларига қўядиган талаблари ва ушбу талабларни қондириш бўйича имкониятлар. Асосий рақобатчилар, уларнинг кучли ва заиф томонлари. Рақобатнинг таъсири. Бошқа зарур маълумотлар.
- Маркетинг режаси. Дори воситалари сиёсати. Дори воситалари сифатини таъминлаш ва унинг ассортиментини кенгайтириш, дори воситалари белгиси ва бренди, қадоқлаш, сақлаш, жўнатишга тайёрлаш, етказиб бериш, сотишдан олдинги ва кейинги сервис, хизматлар, кафолат, яроқлилик муддати ҳамда ва бошқалар.
- Нарх сиёсати
- Нархларнинг шаклланиши, улгуржи ва чакана савдода устама нархлар қўйиш чекланганлиги, чегирмалар, акциялар, бонусли лойиҳалар ва бошқалар.
- Дори воситаларини сотиш схемаси.
- Чакана ёки улгуржи савдо, сотиш каналлари – улгуржи дорихоналар, фирма, Интернет, агентлар ва воситачилар, тендерларда иштирок этиш ва бошқалар.
- Дори воситаларини сотишда коммуникация сиёсати.
- Реклама, кўргазмаларда иштирок этиш, имиж ва жамоатчилик фикрини шакллантириш, савдони рағбатлантириш усуллари ва бошқалар.
- Бошқа зарур маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |