Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси


Download 1.04 Mb.
bet9/10
Sana08.11.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1757596
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
- (1)

Маркетинг режаси. Дори воситалари сиёсати. Дори воситалари сифатини таъминлаш ва унинг ассортиментини кенгайтириш, дори воситалари белгиси ва бренди, қадоқлаш, сақлаш, жўнатишга тайёрлаш, етказиб бериш, сотишдан олдинги ва кейинги сервис, хизматлар, кафолат, яроқлилик муддати ҳамда ва бошқалар.
  • Нарх сиёсати
  • Нархларнинг шаклланиши, улгуржи ва чакана савдода устама нархлар қўйиш чекланганлиги, чегирмалар, акциялар, бонусли лойиҳалар ва бошқалар.
  • Дори воситаларини сотиш схемаси.
  • Чакана ёки улгуржи савдо, сотиш каналлари – улгуржи дорихоналар, фирма, Интернет, агентлар ва воситачилар, тендерларда иштирок этиш ва бошқалар.
  • Дори воситаларини сотишда коммуникация сиёсати.
  • Реклама, кўргазмаларда иштирок этиш, имиж ва жамоатчилик фикрини шакллантириш, савдони рағбатлантириш усуллари ва бошқалар.
  • Бошқа зарур маълумотлар.
    • Дори воситаларини ишлаб чиқариш режаси
    • Бино-иншоотлар ва ер майдонлари. Мавжуд, харид қилинадиган ёки ижарага олинадиган бино-иншоотлар ва Ер майдонлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш объектлари, омборлар ва маъмурий бўлинмалар, уларнинг жойлашуви.
    • Инфратузилма ва коммуникациялар.
    • Транспорт ва алоқа, электроэнергия, сув ва иссиқлик таъминоти, канализация ва бошқалар.
    • Зарур, ёки мавжуд асбоб-ускуналар, тавсифи, қуввати ва қиймати, асосий хомашё ва материаллар ҳамда уларни етказиб берувчилар.
    • Ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи.
    • Хомашё ва материалларни харид қилишдан бошлаб, тайёр дори воситаларини сотишгача бўлган жараённинг босқичлари ва хусусиятлари тавсифи, дори воситалари бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган хомашё, материаллар ва энергия ресурси, жами ишлаб чиқариладиган дори воситалари миқдори.
    • Ишлаб чиқаришнинг экология ва меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бериши. Бошқа зарур маълумотлар.
    • Ташкилий тузилма ва ходимлар
    • Дорихонанинг ташкилий тузилмаси, бўлинмалари ва “Бошқарув ва ижрочилар” тизими. Бошқарув таркиби аъзолари (исми-шарифи, телефон рақами, электрон почтаси ва ҳар бирининг қисқача таржимаи ҳоли) ва уларнинг лавозим мажбуриятлари. Ишлаб чиқариш персонали, уларнинг вазифаси ва малакаси. Қўшимча жалб этиладиган мутахассислар ёки мавсумий ишчилар. Ходимларни рағбатлантириш ва малакасини ошириш. Бошқа зарур маълумотлар.
    • Таваккалчиликлар таҳлили. Дорихона фаолияти давомида дуч келиниши мумкин бўлган:
    • – сотишда таваккалчиликлари;
    • – турли сабабларга кўра дори воситаларига талабнинг пасайиши, янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши, ҳамкорлар томонидан сифатсиз хомашё, ускуналарнинг етказиб берилиши ёки уларнинг кечиктириб етказиб берилиши, материаллар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, ижара, транспорт, коммунал ва бошқа тўловларни қимматлашиши;
    • – молиявий таваккалчиликлар – дебитор қарздорликнинг ортиши, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ёки солиқ ставкаларини оширилиши, қонунчиликни ўзгариши, валюта курсларини тебраниши ва бошқалар;
    • – дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича таваккалчиликлар – фармацевтлар, ишчилар малакасининг етарли эмаслиги, яроқсиз дори воситаларини ишлаб чиқарилиши, зарур ускуна, сифат назоратининг оптимал эмаслиги, ёнғин, иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларга олиб келувчи техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ва бошқалар.
    • Таваккалчиликлар юзага келадиган фармацевтика фаолияти босқичлари ва кўлами. Таваккалчиликларни камайтириш ва уларнинг таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар.
    • Молиявий режа. Лойиҳани молиялаштириш манбалари.
    • Лойиҳа қиймати ва уни молиялаштириш манбалари, хусусан, ўз маблағи ҳамда жалб этиладиган банк кредити – кредит шартлари, гаров таъминоти, кредитни қайтариш графиги ёки инвестиция миқдори, уларни йўналтириш мақсади. Дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳажмини прогнози.
    • Ишлаб чиқариш харажатлари. Хомашё ва материаллар, бошқарув ходимлари ва фармацевтлар, ишчиларнинг иш ҳақи, хизмат сафари, ижтимоий суғурта учун ажратмалари ва бошқа харажатлари бўйича тўловлар, ижара ва сотиш харажатлари. Дори воситаларини ташиш, маркетинг, реклама харажатлари ва бошқалар, кредитлар бўйича тўловлар ва ҳ.к.
    • Дори воситаларининг таннархи ҳисоб-китоби. Сотиш бўйича прогноз кўрсаткичлари. Пул оқимлари ҳаракати прогнози. Фойда ва зарарлар. Молиявий баҳолашнинг оддий усуллари ёрдамида лойиҳанинг молиявий кўрсаткичлари таҳлили. Молиявий барқарорлик, тўловга қобилиятлилик, рентабеллик, лойиҳанинг соф келтирилган жорий қиймати кўрсаткичлари, қоплаш муддати ва бошқалар.
    • Прогноз кўрсаткичлари биринчи йил учун ойлар кесимида, иккинчи йил учун чораклар кесимида ва учинчи йилдан бошлаб йиллар кесимида кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.
    • Иловалар. Дорихонага оид ҳужжатлар, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари ва бошқалар, зарур жадваллар, графиклар ва диаграммалар, жойлашув бўйича схемалар, мавжуд сертификатлар, лицензиялар ва дипломларнинг нусхалари, муҳим келишувлар ва шартномалар, мутахассислардан олинган хулосалар ва тавсиялар ҳамда бошқа зарур маълумотлар.

    Download 1.04 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling