Фармацевтика фирмаси ва бюджетнинг тўла фаолияти юзасидан мақсадни белгилашда. Бундан фармацевтика фирмасининг қандай умумий вазифаси мавжуд ва уни келгусида ривожланиши қандай? - Фармацевтика фирмаси ва бюджетнинг тўла фаолияти юзасидан мақсадни белгилашда. Бундан фармацевтика фирмасининг қандай умумий вазифаси мавжуд ва уни келгусида ривожланиши қандай?
- Бюджет унинг тузилиши, даромади ва харажати ҳақида тўла тушунча мавжудми?
- Зарур бўлган сармоя мақсадини аниқлаш?
- Режани бажариш учун қандай миқдорда маблағлар керак бўлади?
- Ғояга аниқлик киритишнинг охирги якуний ҳужжати, бу бизнес-режа ҳисобланади. У ўзида таҳлил натижалари, ғоя ва тўсатдан юзага келган фикрларни умумлаштиради. Фармацевтика фаолияти юзасида тўла маълумот беради.
- Амалиётда таништириш, тақдимнома ва таҳлил ўтказилади.
- Пул олишга ёрдам беради. Яхши ишлаб чиқилган бизнес-режа тўла кафолат бермасада пул олишга ёрдам беради. Сармоядор бизнес-режадан ахборот манбаи сифатида фойдаланади. Шу асосда, фармацевтика фаолиятини баҳолайди. Унда:
- 1. Лойиҳа таваккалчилик ва ликвидация даражаси.
- 2. Бошқарув сифати.
- Бошқарув сифати кўп ҳолатларда кредит учун кафолат омили бўлиб, хизмат қилади. Айрим ҳолатларда пул бериш юзасидан қарор қабул қилинишича асосий бўлим, бизнес-режанинг мазмуни эмас, унинг тақдим этилиши ва расмийлаштирилиши ҳам аҳамият касб этади.
- Бизнес-режанинг мақсади, вазифалари ва тузишдаги айрим алоқадорликлари
- Бизнес-режани ишлаб чиқишдан асосий мақсад – фармацевтика фаолиятини келгуси давр ва айрим даврдаги фармацевтика бозорида дори воситаларига эҳтиёж ва зарурий манбалар олиш имкониятларидан келиб чиқишдир. Бизнес-режа фармацевт учун қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишда ёрдам беради.
- 1. Фармацевтика фирмаси фаолиятининг асосий йўналиши, фармацевтика бозорининг мақсади ва фирманинг бозордаги ўрнини аниқлаш.
- 2. Фармацевтика фирмасининг узоқ муддатли ва қисқа давр учун мақсади, стратегияси, тактикасини амалга оширишга эришишни белгилаб бериш.
- 3. Фармацевтика фирмасининг истеъмолчиларига тавсия этадиган дори воситалари, хизматлар таркибини танлаш ва асосий кўрсаткичларни аниқлаш.
- 4. Кадрларга қўйилган талаблар ва уларнинг ўз вазифаларига мос келишини баҳолаш.
- 5. Фармацевтика бозорини ўрганиш бўйича фармацевтика фирмаси маркетинг тадбирларини таркибини, дори воситаларининг рекламаси, реализацияни рағбатлантириш, баҳони шакллантириш ва реализация йўлларини аниқлаш.
- 6. Мавжуд материал ва молиявий маблағларда келиб чиқиб фармацевтика фирмасининг дори воситалари ва молиявий ҳолатини баҳолаш.
- 7. Бизнес-режани муваффақиятсизлигига таъсир этувчи омиллар ҳақида огоҳлантириш.
- Бугунги кундаги шароит фармацевтдан шуни талаб қиладики, бизнесда муваффақиятсизликка учрашдан кўра, маълум вақт сарфлаб бизнес-режа ишлаб олишни ёзма шаклда жиҳозланган, бизнес-режа ишни ташқил этиш ва уни бажаришни таъминлашда катта аҳамиятга эгадир. Агар фармацевтика бозори тез суратлар билан ўзгариб турган тақдирда ҳам уни ишлаб чикишни эсдан чиқармаслик шарт.
- Дорихона (фармацевтика фирмаси) фаолиятида бизнес-режадан фойдаланиш қуйидаги самарани беради.
- 1. Раҳбарларни фармацевтика фирмаларининг келгуси фаолияти билан қизиқишга ундайди.
- 2. Кўзланган мақсадга эришишда қабул қилинаётган қарорни унга аниқ бўлишига имконият яратади.
- 3. Фармацевтика фирмаси фаолияти устидан келгусида назорат олиб бориш учун кўрсаткичларни белгилайди.
- 4. Раҳбарларнинг мақсадини аниқ белгилаш ва унга эришишнинг турли йўлларини танлашга ундайди.
- 5. Фармацевтика бозоридаги ҳолатларни тўсатдан ўзгариши шароитида, ҳар қандай салбий ҳолатлардан муваффақиятли чиқиб кетишни таъминлайди.
- 6. Фармацевтика фирмасининг барча раҳбарларини бурч ва мажбуриятларини аниқ кўрсатиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |