фикр юритиб, ҳайратланадиган бўлишлиги бу фитратнинг
бузилишидан бўлади.
Биз фарзандларимизни мана шундай фитратини бузиб
қўйишлигимиздан эҳтиѐт бўлишлигимиз керак. Чунки,
مُكيِلْهَأَوِْمُكَسُفْنَأ
,
Аллоҳ Таоло фарзандларигиз ҳақида сизларга васият қилади,
дедик.
Демак, бу омонатни сақлаш бизнинг вазифамиз ва мана шу
омонатни сақлаш борасида уларнинг фитратлари билан бирга
яхши ва ѐмон табиатларини ҳам ажрата олишимиз керак.
Бизга
талаб қилинаѐтган нарса мана шу омонатнинг омонат
эканлигини билишлигимиз, унинг салоҳияти нимада ва фасоди
нимада эканлигини билишимиз, ўша салоҳият сабабларини ва
фасод сабабларини билиб, ушлай олишимиз. Салоҳиятга олиб
борадиган сабабларни ушлаб, фасодга олиб борадиган
сабаблардан тийила олишимиз керак.
Ҳомиладорлик вақтимиз, ѐки фарзандимиз туғилаѐтган вақти
биз ниҳоятда фарзандимизнинг тўрт мучаси соғ туғлишига
эътиборли бўламиз. Қулоқлари эшитадиган, кўзлари кўрадиган,
оѐқ-қўли бут, аъзолари бут бўлган ҳолатда дунѐга келишини,
туғилгандан кейин ҳам мана шу аъзоларига шикаст етиб
қолмаслигини, масалан, кўзи оғриб қолса, бу дорини ишлатcам,
кўзи кўрмай қолса, қулоғи эшитмай қолса, деб хавотир оламиз.
Агар мана шу аъзоларга бирор бир зарар етганда қалбларимиз
жуда қаттиқ аламланади.
Худди, шунга ўхшаб, ѐки бунданда кўпроқ қўрқишимиз керак,
фарзандимизнинг бошқа бир қобилиятлари, бошқа бир
иқтидорлари борки, Аллоҳ Таоло фитратида фарзандни
ботилдан ҳақни ажратиб оладиган фитрат билан берди. Ҳақ
Do'stlaringiz bilan baham: |