Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Юрак мушакларининг изометрик ва изотоник


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

138. Юрак мушакларининг изометрик ва изотоник 
кискариши ва уларнинг юрак фаолиятида тутган ўрни, “бор 
ёки йўқ” конуни; 
Қоринчалар систоласи уларнинг мускулларини асинхрон 
қискариши билан бошланади. Унинг давомийлиги 0,05 сек га 
тенг. Қисқариш тўлқини миокард бўйлаб аста-секин 
тарақалиб қоринчаларнинг ҳамма толаларига бирдан 
ёйилмайди. Қоринчаларнинг шакли ўзгаради, ичидаги босим 
ўзгармайди – асинхроник қисқариш. Қоринчалардаги барча 
мускуллар қисқаришга киришгач, қоринчалар бўшлиғида 
босим орта бошлайди, атривентрикуляр клапан ёпилади. Бу 
даврда ярим ой клапанлар ҳам берк бўлади, чунки 
қоринчалардаги босим аорта ва ўпка артериясидаги босимга 
қараганда ҳали паст бўлади. Бу даврни изометрик қисқариш 
вақти деб аталади ва 0,03 сек давом этади. Асинхрон ва 
изометрик қисқариш даври биргаликда қоринчаларнинг 
таранглашиш даврини ҳосил қилади (0,08 сек давом этади).


Изометрик қисқариш даврида атрио-вентрикуляр клапанлар 
ёпилади. Натижада бўлмачаларда босим ортади. 
Коринчаларда ҳам босим тез орта боради чап қоринчада 70-90 
мм см уст, ўнг қоринчада эса 15-20 мм см уст га етади.
Тавақали ва ярим ой клапанлар ёпиқ холда бўлганлиги учун 
қоринчалардаги қон хажми ўзгармайди. Миокард 
толаларининг узунлиги ўзгармаган ҳолда таранглиги ортади. 
Қоринчаларда босим орта боради. Чап коринча думалоқ 
шаклга кириб, кўкрак қафасига куч билан урилади. Шу вақтда 
V қобирға соҳасида ўрта ўмров чизиғидан 1 см ичкарида юрак 
турткисини хосил қилади. Узунчоқ мияда адашган нервнинг 
ядроси жойлашган, уларнинг аксонлари чап ва ўнг нервлар 
таркибида юракка келиб метасимпатик нерв мотонейрон 
билан синапслар ҳосил қилади. Ўнг адашган нерв толалари 
асосан ўнг бўлмачага боради. Миокардни, коронар 
томирларни ва синус тугунини (жуда кўп) иннервация қилади. 
Чап адашган нерв метасимпатик нервлар орқали атрио-
вентрикуляр тугунда тугайди. Агар тажрибада ўнг адашган 
нерв таъсирланса асосан юрак уришлар сонига таъсир этади. 
Чап адашган нерв таъсирланса бўлмача коринча 
ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling