Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh
Юракнинг бошкарилиш механизми (юрак кон-томирни
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
fiziologiya javoblar
139. Юракнинг бошкарилиш механизми (юрак кон-томирни
идора килиш маркази, симпатик, парасимпатик нерв тизими , гуморал бошкарилиш тизими, юракнинг ички бошкарув тизими); Адашган нерв узоқ вақт таъсирланса, юрак қисқаришлари тўхтайди, таъсирот яна давом эттирилса юрак қисқаришлари яна аста-секин тикланади. Бу ходиса юракнинг адашган нерв таъсиридан сирпаниб чиқиб кетиши деб аталади. Симпатик нерв ҳам парасимпатик невр сингари юрак фаолиятини барча кўрсаткичларига таъсир этади. Фақат унинг таъсири қарама-қарши йўналишда бўлади, юрак қисқаришлар сони ортади. Бу мусбат хронотроп эффектдир. Қоринча ва бўлмачалар қисқариш кучи ортади мусбат инотроп эффект, юракда қўзғалишлари ўтиши тезлашади-мусбат дромотроп эффект, юрак мускулларини қўзғалувчанлиги ортади-мусбат батматроп эффектлар қўзғатилади. Қонда айланиб юрган барча биологик фаол моддалар юрак фаолиятига тўғридан- тўғри ёки билвосита таъсир кўрсатади. Лекин юрак фаолиятига гуморал бошқарувчи таъсир этадиганлари унчалик кўп ҳам эмас. Булар қаторига буйрак усти бези мағиз моддасида ишлаб чиқарилувчи катехоламинлар-адреналин, норадреналин ва дофаминларни киритиш мумкин. Бу гормонлар кардиомиоцитларнинг β-адренорецепторларига таъсир кўрсатади. Ҳужайранинг аденилатциклаза ферментини фаоллаб циклик АМФнинг синтезини кучайтиради. Сўнгра фосфорилаза жараёни тезлашиб энергия алмашинуви кучаяди, миокард энергия манбаи билан таъминланади. Натижада пейсмеккер ҳужайраларида мусбат хронотроп, ишчи миокардда эса мусбат инатроп таъсир юзага келади. Бошқа гормонларни миокардга таъсири носпецифик ҳисобланади. Ошқозон ости бези D-ҳужайралари ишлаб чиқарадиган гликоген аденилатциклазани фаоллаб мусбат инотроп таъсир кўрсатади. Буйрак усти бези пўстлоқ моддаси гормонлари (кортикостероидлар) ва ангиотензин мусбат инотроп таъсир кўрсатади. Ўзида йод тутувчи қалқонсимон бези гормонлари юрак уришлари сонини оширади. Юқорида синаб ўтилган гормонлар таъсири симпатоадренал тизим орқали таъсир кўрсатади. Гипоксемия, гиперкапния ва ацидоз юрак миокардини қисқарувчанлик фаолиятини пасайтиради. Ацетилхолинни юрак фаолиятига таъсири ҳужайра мембранасининг К+ иони учун ўтказувчанлигини оширади, деполяризацияга тўсқинлик қилади. Натижада синус тугунида секин диастолик деполяризация ҳосил бўлиши кечикади, ХП қисқаради, оқибатда юрак уришлари секинлашади. Атриовентрикуляр тугунчада эса К+ ионлари ўтиши Са+ + ионлари чиқишига қаршилик қилади. Фосфорилаза таъсирида ҳужайра мембранасини Са++ учун ўтказувчанлиги ортади. Ўз навбатида юрак қисқаришлари сони, ўтказувчанлиги ортади. Норадреналин ацетилхолинга нисбатан секин парчаланади. Шунинг учун ҳам симпатик таъсир узоқрок давом этади. Юрак фаолиятида электорлитлар аҳамияти катта. Ҳужайра атрофидаги муҳитда К+ ионлари миқдорининг ортиши юрак фаолиятини сусайтиради. Ион концентрацияси ўзгариши ҳисобига, мембрананинг калий учун ўтказувчанлиги ортади; натижада қўзгалувчанлаги пасаяди, қўзғалишларни ўтказиш секинлашади; синус тугуни юрак ритмини бошқарувчи вазифасини бажара олмай қолади. К+ ион миқдори ортиқча бўлса, юрак диастолада тўхтаб қолади. Юракка Н+ ва Н СО- ионлари ҳам худди шундай таъсир кўрсатади. Калций ионлари кўп бўлса, юрак мускулларини қиқарувчанлиги, ўтказувчанлиги ортади ва юрак систола вақтида тўхтаб қолади. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling