Fолиблар қонуни
ДЎЎ ЎЗ-ЎЗИНИ ҚУВВАТЛАНТИРАДИ
Download 0.53 Mb.
|
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМАЛИЙ МАШҚЛАР
ДЎЎ ЎЗ-ЎЗИНИ ҚУВВАТЛАНТИРАДИ
Доим ўқиб-ўсиш учун интизомга қандай ўрганиш мумкин? Жавоб сизни ҳайрон қолдирса керак: сизга сеҳрли ичимлик керак бўлади. Астерикс ва Обеликс кучларининг сири сирли ичимликдадир. Бизга (баъзан билинтирмасдан) таъсир кўрсатувчи ташқи муҳит ана шундай сеҳрли ичимлик бўлиб хизмат қилади. Ҳар куни қандай қарорлар қабул қилишимизда кўп нарса унга боғлиқ. Бизга ўқиётган китобларимиз, ёзаётган кундаликларимиз, қатнашаётган семинарларимиз ҳам таъсир кўрсатади. Обеликснинг омади бор экан. Уни ёшлигидаёқ сирли ичимлик тўлдирилган қозонга тушириб олишган. Шу сабабли у ёшлигидан енгиб бўлмас баҳодир бўлиб вояга етган. Астериксга эса омад камроқ кулиб боғқан. У доим қийин вазиятга тушиб қолганда ўша сирли суюқликни ичишига тўғри келади. Кўпчилигимизда айнан шунга ўхшаш ҳодиса кузатилади. Бизга доим ўзимизга намуна бўладиган инсонларнинг, бизни руҳлантирувчи китобларнинг, ўз ҳаётимизни яхшироқ тушунишга, хатоларимиздан сабоғ чиқариб, ўз-ўзимизга ишонч ҳиссини орттиришга кўмаклашувчи кундаликларнинг, шунингдек, янги туртки бериб, янги йўл кўрсатувчи семинарларнинг ёрдами керак бўлади. Қанчалик кўп ўқиб-ўсар эканмиз, бизда шунчалик ўқиб-ўсишга зарурият туғилаверади. У бора-бора одатга айланади. Шундай қилиб, ДЎЎ ўз-ўзини қувватлантиради. Ҳолиблар ҳамма нарсани билишади. Улар ўзларига ўхшашни истаётган киши билан танишишни доим исташади. Ўқиш ва ўсиш учун ғолиблар мақтовни ҳам, рағбатни ҳам ишлатишади. Асосийси — керакли меъёрни топиш. Уларга мақтов ёқади, фақат эви билан бўлиши керак. Танбеб уларга ёқмайди, бироқ қўл силтайдиган даражада эмас. Телевизион шоуда саволга жавобни билмаган қатнашувчи кейинги турга ўта олмайди. Ҳаётда ҳам худди шундай: ғолиблар учун ДЎЎ йилдан йилга ўзларининг олдинги шахсидан тобора кам нарса қолаётганини, улар бўлишни кўзлаган шахсга тегишли тобора кўп жиҳат пайдо бўлаётганини билдиради. АМАЛИЙ МАШҚЛАР Бугун мен доим ўқиш ва ўсиш одатимни янада мустаҳкамлайман ва қуйидагиларни бажаришга ваъда бераман: 1. Ҳар ойда камида иккита ақлли китоб ўқийман. Аста секин ҳар ҳафтада иккита китоб ўқишга ўтаман. 2. Қандай семинар машғулотларга бориш ҳақида ўйлаб кўраман. 3. «Муваффақият кундалиги» билан бир қаторда яна иккита кундалик юритаман. «Англаш кундалиги»да хулоса ва хатоларимни қайд этиб бораман, «Fоялар кундалиги»да ўз ғояларимни тушириб бораман. 4. Мен танишишим ва улардан нимадир ўрганишим керак бўлган 10 кишининг рўйхатини тузиб оламан. 5. Мен ҳар куни ушбу китобнинг битта бўлимини ўқийман. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling