Фуқаролар билан мулоқот олиб бориш технологиялари


Инсоннинг ўзи ҳақида қайғуриши ҳақидаги ўзига хосликдан фойдаланишнинг яна бир усули бор


Download 1.58 Mb.
bet3/20
Sana09.05.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1448572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
РАҲБАР (БОШҚАРУВ) МАҲОРАТИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Инсоннинг ўзи ҳақида қайғуриши ҳақидаги ўзига хосликдан фойдаланишнинг яна бир усули бор.

  • Кишиларга ўзи ҳақида гапириш имконини беринг. Шунда сиз одамлар бошқа бирор масалани муҳокама қилишдан кўра ўзлари ҳақида гапиришга ташна эканликларини билиб оласиз.
  • Агар инсонни кўпроқ ўзи ҳақида гапиришга кўндира олсангиз, шубҳасиз, сиз унга ёқиб қоласиз ва масъулиятнинг ҳис қилиниши, топшириқларни бажартиришда катта муваффақиятга эришасиз.

Кўпчилигимиз бошқаларга таъсир қила олмаймиз, чунки биз доим ўзимиз ҳақимизда ўйлаш ва фикр юритиш билан бандмиз.

  • Шу нарсани унутманг, сизнинг қилиниши керак бўлган ишга қизиқиш ёки қизиқмаслигингиз муҳим эмас, муҳими ишни бажарувчининг бу ишга қизиқиши. Шунинг учун сиз қачон, ким билан гаплашсангиз ҳам у билан шу иш борасида фикр алмашинг, шунингдек унга гапиришга имкон беринг. Ўз фаолиятида бошқаларнинг имкониятларини бошқара олган киши одамларни ўзига эргаштира олади. Шундай йўл билан сиз энг яхши ва адолатли раҳбар ва ҳамкор бўласиз.

Қандай усул билан бошқаларни ўзларининг аҳамиятга эга эканликларини ҳис қилишга ундаш мумкин?

  • Сиз ва бошқа одамларда мавжуд инсонларнинг энг кўп тарқалган, хусусияти бу эътироф этилиш истаги, тушунилиш ташналиги бўлиб, бунинг ўзига хос ёрқин жиҳатлари борки ўшалар одамларни яхши ва ёмон ишларга ундайди. Cиз бошқаларни аҳамиятли инсон эканликларига ишонтира олсангиз, улар сиздан миннатдор бўладилар ва ҳеч бўлмаганда бир марта сизнинг уларнинг ўзлари учун ҳам фойдали бўлган таклифингизни бажарадилар

Раҳбарлик фаолиятида сиз ўзингизни худди сувдаги балиқдек ҳис қилмоқчимисиз? Унда, иложи борича бошқаларни бўлаётган ишда муҳим ўринлари борлигини англашларига мажбур қилинг. Ёдингизда тутинг, сиз бошқаларни аҳамиятли инсон эканликларига ишонтира олсангиз, улар сизнинг бошқарувингизни қўллаб қувватлайдилар ва ҳамиша сиздан миннатдор бўладилар.

  • Раҳбарлик фаолиятида сиз ўзингизни худди сувдаги балиқдек ҳис қилмоқчимисиз? Унда, иложи борича бошқаларни бўлаётган ишда муҳим ўринлари борлигини англашларига мажбур қилинг. Ёдингизда тутинг, сиз бошқаларни аҳамиятли инсон эканликларига ишонтира олсангиз, улар сизнинг бошқарувингизни қўллаб қувватлайдилар ва ҳамиша сиздан миннатдор бўладилар.
  • Ҳар бир инсон йирик бир шахс бўлишни чин дилдан хоҳлайди. Ўзига бино қўйиш - Шарқ маданиятининг ўзига хос хусусиятидир.
  • Ёдингизда тутинг, бошқаларнинг ўзига муносабати ва сизнинг уларга муносабатингиз бир хил даражада муҳим. Ушбу усулни самарали қўллаш, бошқарув йўлидаги асосий тамал тоши ҳисобланади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling