Page 18
17
ололмайди. Зиёни дуд тўса олмаганидек, зулматларни парчалаб,
Ватанимиз узра истиқлол қуёши порлади.
Қиз: Инсонни яратган Оллоҳ, унинг толеига яраша Ватан
ҳам бергандир. Зеро, Ватансиз миллат, миллатсиз Ватан бўлмай-
ди. Биз ўзбекларга эса Ўзбекистон тупроғи насиб этган.
Олис Хуросондан Туркистон қадар,
Ўзбеклар – сочилган бир гавҳардир.
Йигит: Мустақил Ўзбекистон ўз байроғи, тупроғи, бош
қомуси, мадҳиясига эга бўлди. Мустақил мамлакатимиз ҳаётида
бу янгиланишлар даври бўлиб тарих солномасидан ўрин
олмоқда. Ўзбекистон обрў-эътибори ортиб, жаҳон уни Марказий
Осиёнинг тинчликсевар, миллий иқтисодий тараққиёт йўлидан
бораётган, келажаги буюк давлат сифатида кашф этаётир. Ўзбек
халқи – улуғ халқ. Турондаги энг буюк миллат.
“Қаерда бўлсак қонун ҳукмрон, -
Эркинлик шу ерда”, - дер Темур бобом.
Қонун – кўз, қонун сўз, у – қалқон, посбон,
Унда ардоқланар инсон деган ном.
(саҳнага буюк бобокалонларимиз Амир Темур, Аҳмад
Яссавий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва
Увайсий ҳамда Нодира ташриф буюрадилар)
Амир Темур: Биз кимки Турон, амири Туркистонмиз. Биз
ким – милатларнинг энг қадими ва энг улуғи, туркнинг бош
бўғинимиз.
Дунё топдим, лекин дунё йиғмадим.
Мен эл учун от устида ухладим,
Наҳот энди ўз қабримга сиғмадим.
Аҳмад Яссавий: Менинг ҳикматларим ошиққа айтинг
Дили ойнадек содиққа айтинг.
Алишер Навоий:
Бу гулшан ичраки йўқдир бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур яхшилик била қолса от.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур:
Бормоққа не маскан муяссар,
Турмоққа не давлат муҳаррар.
Do'stlaringiz bilan baham: |