Цехларнинг АВБР билан танишиш.
«Саноатгеоконтехназорат» ДИ тасарруфидаги газ, портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган корхона, ташкилотларнинг ишлаб чиқариш объектлари (цех, участка, қурилмалар) шунингдек, бутун корхона учун авария вазиятларини бартараф қилиш режаси (қуйида матнда - АВБР) ишлаб чиқилиши зарур.
АВБР қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
a) титул варағи;
b) технологик объектнинг блок картаси;
c) тезкор қисми;
d) объектнинг технологик плани;
e) иловалар.
АВБР ҳар 5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилади. Цех бошлиғи тузади, корхонадаги хизмат бош мутахассислари, СХ, СС ва МХ бош мутахасиси, ВПЧ командири ва ГҚХ командири билан келишилади. Корхона бош мухандиси томонидан тасдиқланади.
АВБРда кўриб чиқилиши керак:
-ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб чиқиб содир бўлиши мумкин бўлган талофатлар, бўлиши мумкин бўлган жойлар, ва одамлар ҳаётига хавф солувчи шароитлар;
-талофатда қолган одамларни қутқариш чора-тадбирлари;
-талофатни бошланғич ҳолатида бартараф қилиш чора-тадбирлари, МТХ лар ва ишчиларнинг талофат пайтидаги ҳаракати;
-талофатга яқин жойга жойлашган аҳолини ҳимоялаш чора-тадбирлари, табиий ва техноген ҳолатларда ҳимоялаш;
-одамларни қутқариш ва талофатни бартарафлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар турар жойи.
-талофатнинг бошланғич ҳолатида ВПЧ, ГҚХ, КГҚГ ларнинг ҳаракати.
Юқоридагилар белгилангандан сўнг ишлаб чиқилиши керак:
-Блок карта
-Тезкор қисм
-Талофатни бартарафлашда қатнашадиган шахсларнинг вазифалари ва уларнинг ҳаракат тартиби.
-Тасдиқланган мансабдор шахслар рўйхати ва хабар қилиш тархи.
Do'stlaringiz bilan baham: |