Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча
Олтингугурт икки оксиди (SО
Download 47.4 Kb.
|
Газ хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Циклогексан – (SH
- Метанол (СН 3 ОН)
- Газконденсати
Олтингугурт икки оксиди (SО2) - олтингугуртнинг ёнишидан ҳосил бўлади, ёнаётган олтингугурт ҳидли рангсиз газ, зичлиги 2,14; ёнмайди, сув билан тез аралашиб сульфат кислотаси (Н2SО4) ҳосил қилади. SО2- кучли ачиштирувчи ва бўғувчи газдир, кўзнинг шиллиқ пардасини ачиштиради, овоз пардасини қисади, ўпкада қўққисдан қон айланишини тўхтатади ва шокга олиб келади. SО2 дан заҳарланганда ўлим тезда рўй бериши (бир неча соат ичида) мумкин ёки бирмунча кейин нафас йўлларини шикастланишидан (20 кун,10 ой) ўлим рўй беради. SО2 РЭКи 10 мг/м3.
Заҳарланиш аломатлари: қуруқ йўтал, кўкрак ва кекирдак қисилиши ва уларда оғриқ, кўз ёши оқиши айрим ҳолларда қусиш. Оғир заҳарланишда ҳушдан кетиш мумкин. Олтингугурт ангидриди ООҚ да ёқиб юбориш печи ВА-7608 ва машъалада СВ-6905х учрайди. Циклогексан – (SH) рангсиз, тез ёнувчан, кучсиз эфир ҳидини эслатувчи суюқлик, сувга аралашмайди, айрим органик эритувчиларда аралашади. РЭК -80мг/м3. Сувга нисбатан зичлиги 0,78. ППЧ-1,3%, ЮПЧ -8.4%. Ўз-ўзидан ёниши +2450С. Заҳарланиш аломатлари: Нафас йўлларига қалтиратувчи, катта миқдорда наркотик таъсир этади. Кўзга тушса қичийди, қизаради ва оғриқ пайдо бўлади. Сурункали терига тегса яра пайдо қилади. Циклогексан мажмуага темир йўл вагон цистерналарида олиб келинади ТМ ва ХА цехида FВ–8107 резервуарига туширилади. Полиэтилен цехида FВ–2441 резервуарига узатилади. SH реакция ва рецикл қурилмасида полимерни ташувчи ва қувур системаларини ювувчи модда сифатида қўлланилади. Метанол (СН3ОН) - метил спирти, рангсиз шаффоф ёқимсиз спирт ҳидли суюқлик, кўкиш аланга кўринишда ёнади, буғининг чақнаш температураси 80С, ёниш чегараси 3,5-34,7%, ҳавога нисбатан оғирлиги 1,1. Кучли асабни фалажловчи ва кумулятив хусусиятга эга заҳар. Метанол 5-10 мл. ошқозонга ўтганда заҳарлай бошлайди, ўлим дозаси 30 мл.дан юқори. РЭК-5 мг/м3. 3-хавфлилик синфига киради. Заҳарланиш аломатлари: кўзларда кучли оғриқ, кўз олди қоронғилашуви, рангли айланалар пайдо бўлиши, ичак ошқозонда кучли оғриқ, қусиш, тўлғониш. Нафас олиш тўхташи ўлимга сабаб бўлади. Метанол Этилен цехининг FА–1301 идишида сақланади. Технологик қурилмалардаги айрим иссиқ алмашув аппаратлари ичида РА-1801Е, ЕА-1311Х, ЕА-1313Х, ЕА-1822А,В ва 1500-1600 совутиш зонасидаги пропан хладагенти билан ишлайдиган насослар уплотнениясида гидрат пайдо бўлмаслиги учун эритувчи сифатида қўлланилади, ҳаммаси бўлиб технологик қурилмаларнинг 52 та нуқтасидан пуркаланилади. Беркитувчи арматуралар қисмлари музлаб ишламай қолганда эритувчи сифатида қўллаш мумкин. Газконденсати – нормал шароитда тез ёнувчи суюқлик, стабиллашган газконденсатнинг таркиби тез учувчан метан, этан, пропан ва бутан компонентлардан холи бўлади. Портлаш чегараси 1,4 – 8,5 %. Ўз-ўзидан ёниши +3800С. РЭК –300 мг/м3, буғи асаб тизимига ва шиллиқ пардаларни қичитади. 4- хавфлилик синфига киради. Заҳарланиш аломатлари: бош оғриғи, айланиши, юрак уришида ўзгариш, асаб бузилиши, сабабсиз хурсандчилиқ, оғиз қуруқлашуви, юрак кўтарилиши ва қусиш. Оғир заҳарланишда кўз нурга реакция қилмайди. Сурункали заҳарланишда: мускуллар бўшашади, эринчоқлик, чарчоқ, озиш, уйқусизлик, зардали бўлиб қолади. Терига узоқ тегиб турса, тери касаллиги экзема пайдо бўлади. Газконденсати ДА-1804 дебутанизатор колоннанинг пастки қисмидан, FA–1701, FA–1702, FA–2411 сепараторлардан, FA–1705 экспанзердан, FA–6909 дегазаторда ажратилади. Хом ашё цехи FВ–8105 А,В,С,Д резервуарларида сақланади ва 2–эстакадада темир йўл вагон цистерналарига юкланади ва қайта ишлаш заводларига жўнатилади. Download 47.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling