Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча
ХГ-1 хартумли газниқобни ишлатиш қоидалари
Download 47.4 Kb.
|
Газ хавфсизлиги
ХГ-1 хартумли газниқобни ишлатиш қоидалари.
Хартумли газ ниқобда ишлашга тиббий кўрикдан ўтган, қудуқлар, идиш ва ёпиқ биноларда ишлаганда, хавфсизлик қоидалари ва ушбу йўриқнома талаблари билан танишган, газ ниқобда хавфсиз ишлаш қоидалари бўйича йўриқидан ўтган шахсларга рухсат берилади. Носоз, тўлиқ жамланмаган ва текширувдан ўтмаган газ ниқобларда ишлаш таъқиқланади. Газниқобни таққан киши хартум чалкашиб қолиши мумкин бўлган газланган жойга кириши мумкин эмас. Идишларда, цистерналарда, қудуқлар ва бошқа ёпиқ тор жойларда ўта хавфли ишларни бажараётганда, ҳар бир ишловчига аппарат ташқарисида қутқарув арқонини ушлаб турадиган, врачгача биринчи ёрдам беришни биладиган дублёр бўлиши керак. Қутқарув арқони статик заряд чиқармайдиган бўлиб, қалинлиги 12 мм, 225 кг юк остида узилмасга синалган бўлиши керак, чунки арқон газ ниқобда ишлаётган ишчи ва унинг дублёр ўртасида алоқа воситаси ва хавфли вазиятларда ичкаридаги ишчини газланган муҳитдан тортиб олиш учун хизмат қилади. Агарда дублёрнинг ишораларига ишловчи шартли жавобларни қайтармаса, дублёр зудлик билан қутқарув арқони ёрдамида уни зудлик билан тортиб хавфли жойдан чиқариб олиши керак. Дублёр бошқа бир ХГ-1 да «Тайёр» ҳолатда туриши керак. ХГ-1 қуйидагича йиғилади: белбоғга маҳкамланган хартум учига ниқобли қат қат хартум бураб қотирилади. Ҳар бир ишчига алоҳида ниқоб танланади. Хартумнинг иккинчи учига филтр маҳкамланади, тоза ҳаволи муҳитда қозиқ ёрдамида ердан кўтарилиб маҳкамланади, қозиқ ерга маҳкам қоқилган бўлиб, силтаниш натижасида чиқиб кетмаслиги керак. Зарарланган муҳитга киришга ХГни тайёрлаш газхавфи ишни олиб боришга жавобгар шахс иштирокида бажарилиши шарт ва у қуйидагилардан иборат: Хартум, ниқоб, қат қат хартум диққат билан текширилиши керак. Газ ниқобнинг барча таркибий қисмларининг бир-бирига пухта маҳкамланганини текшириш. Қат қат хартум, ниқоб ва армирланган хартумнинг бир-бирига маҳкамланиш жойларида резина қистирғичлар борлигини текшириш. Хартумни чангдан тозалаш. Тозалаш сиқилган ҳаво ёрдамида ёки қат қат хартум қотириладиган томонидан бир неча маротаба кучли пуфлаш ёрдамида бажарилади. Тозалашдан олдин филтрловчи қутти ечиб олинади. Ишларни бажариш учун хартумли газ ниқоб қуйидаги тартибда кийилади: - Белга тасмали белбоғ тақилади. - Белбоғнинг олд қисмидаги тортувчи мослама орқали, барча тасмалар инсон танасига нормал жойлашиши учун, маҳкамланади. Қат қат хартум елкадан силжиб тушиб кетмаслиги учун, уни хомут ёрдамида елка белоғ тасмасига маҳкамланади. Кейин ниқоб кийилади ва газланган муҳитга киришдан олдин уни бошда жипс ўрнашганлигини текширилади. Агар нафас олиш мумкин бўлмаса, ниқоб ва унинг қат қат хартуми билан бирлашган жойлари жипс ҳисобланади. Хартумнинг 2 - учи қозиқ ёрдамида тоза ҳаволи жойга маҳкамлангандан сўнг ва бутун тизимнинг жипслиги текширилади. Газланган муҳитга кириш пайтида, бир неча марта чуқур нафас олиш керак. Агар ишлаш мабайнида кам миқдорда бўлса ҳам заҳарли моддаларнинг ҳиди сезилса (ҳидли моддалар билан ишлаганда) қутқарув арқони ёрдамида дублёрга хабар бериши ва ниқобни ечмасдан зудлик билан хавфли худуддан тоза ҳавога чиқиши керак. Иш тугагандан кейин газниқобнинг барча қисмлари тозаланиши ва тўрвага тахлаб қўйилиши керак. Download 47.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling