Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча


технологик худудларида учрайдиган ва инсонлар хаётига хавф соладиган заҳарли газларнинг хусусиятлари, заҳарлилиги


Download 47.4 Kb.
bet2/12
Sana27.12.2022
Hajmi47.4 Kb.
#1069352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Газ хавфсизлиги

технологик худудларида учрайдиган ва инсонлар хаётига хавф соладиган заҳарли газларнинг хусусиятлари, заҳарлилиги.

Моддаларнинг физикавий, кимёвий хоссалари, организмга таъсири ва мажмуада учраши мумкин бўлган жойлар.


Метан (СН4) - рангсиз, таъмсиз ва ҳидсиз, ҳавога нисбатан зичлиги 0,55, сувда эримайди, кўкиш рангда ёнади, портлаш чегараси 5-15 %. РЭК-300 мг/м3. Ўз-ўзидан ёниш температураси 537 0С. Метан 4- хавфлилик синфига киради. Кучли наркотик бўлиб организм суюқликларида эримагани учун кимёвий реакцияга киришмайди ва бирмунча зарарсиздир. Заҳарланиш аломатлари: юракни тез уриши, нафас олиш ҳажмининг кўпайиши, толиқиш, бирор нарсага эътиборсизлик, харакатда аниқликнинг етишмаслиги кўринишлари рўй беради. Метан ташқи қурилмаларда ҳаводан енгил бўлганлиги сабабли учиб кетади, бино хоналари шифтида йиғилиб қўюқлашади.
Метан, ДА – 1801 деметанизаторда бошқа газлар таркибидан қайнаш тепрературасига (-940С) кўра ажратилади. Метан гази асосан мажмуада катализаторларни регенирацияси ва печларга ёқилғи газ сифатида фойдаланилади. GТ–1801 газотурбина компрессори ёрдамида Муборак –Келиф газ магистрали орқали истеъмолчиларга ҳайдалади.
Этан – С2Н6. Рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз, сувга аралашмайдиган ёнувчан ва портловчан газ. Токсинлиги метанга ўхшайди. РЭК-300 мг/м3. Ҳавога нисбатан оғирлиги 1,04. ППЧ –3%, ЮПЧ –12,5%, ўз-ўзидан ёниши +5300С. Этан 4- хавфлилик синфига киради.
Заҳарланиш аломатлари: Ҳавода юқори миқдорда бўлганда наркотик таъсир этади.
Этан ДА –1802 деэтанизаторда қайнаш температурасига (+70С) кўра бошқа газлар таркибидан ажратилади. 570- 6000С да этилен ва водородга парчаланади. Этан ВА-1101, ВА-1102 ва ВА-1103 печларига пиролиз гази ҳосил қилиш учун берилади, унинг 2 та водород боғини узиб этиленга айлантирилади.
Пропан – С3Н8. Нормал шароитда алоҳида ўткир ҳидли, ёнувчан ва портловчан газ. РЭК -300 мг/м3. Ҳавога нисбатан оғирлиги -1,52. ППЧ -2,1%, ЮПЧ -9,5%. Ўз-ўзидан ёниши +4660С. Пропан 4- хавфлилик синфига киради.
Заҳарланиш аломатлари: Киши организмига наркотик таъсир этади. Узоқ вақт ва кўп миқдорли ҳаводан нафас олса, ҳушдан кеткизади ва ўлим рўй беради.
Пропан ДА –1803 депропанизаторда қайнаш температурасига (+39 0С) кўра бошқа газлар таркибидан ажратилади. Мажмуанинг 1500 – зонаси технологик қурилмалари иссиқ алмашув аппаратларида пропан совутувчи реагент сифатида фойдаланилади. Пропан FВ-8104 сферик резервуарда йиғилади ва вагон цистерналарга юкланиб суюлтирилган газ сифатида истеъмолчиларга жўнатилади.

Download 47.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling