Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча
Download 47.4 Kb.
|
Газ хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Углерод оксиди (СО)
- Углерод икки оксиди СО 2
Бутан – С4Н10. Алоҳида ўткир ҳидли, ёнувчан ва портловчан газ, РЭК -300 мг/м3. Ҳавога нисбатан оғирлиги -2,01. ППЧ -1,8 %, ЮПЧ -8,4 %. Ўз ўзидан ёниши +405 0С.
Заҳарланиш аломатлари: Организмга наркотик таъсир этади, ҳаяжонланиш, қулоқ битиши, қорачиқ қисқариши, юрак уришининг дақиқасига 40-50 мартагача камайиши, қусиш, сўлак ажралиши, бир неча кун уйқунинг вақтида келмаслиги, ҳарорат кўтарилиши ва қон босимининг тушиб кетиши. Оғир заҳарланиш ва наркоздан кейин камқонлик ва хотирани йўқотиш содир бўлади. Бутан ДА – 1804 дебутанизаторда бошқа газлар таркибидан қайнаш температурасига (+44 0С) кўра ажратилади. FВ-8104 сферик резервуарда йиғилади ва вагон цистерналарга юкланиб суюлтирилган газ сифатида истеъмолчиларга жўнатилади. Углерод оксиди (СО) - ис гази, рангсиз, таъмсиз ва озгина саримсоқ пиёз ҳидли газ. Ҳавога нисбатан зичлиги 0,97, сувда яхши эримайди, активлаштирилган кўмирда деярли ютилмайди, кўкиш рангда ёнади. Углеродли (масалан кўмир) моддаларнинг чала ёнишдан пайдо бўлади. РЭК-20 мг/м3. Портлаш чегараси 12,5 - 74 %. СО шунчалик заҳарлики ҳавода 0,2 % бўлиши ҳушдан кетишга,1 % атрофида бўлса ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланиш аломатлари: бошда оғриқ, қусиш, юрак уриши тезлашуви, қулоқларда шовқин, қайт қилиш, ҳаракатнинг бузилиши. Ис гази нафас орқали қонга осонликча сўрилади ва гемоглобин билан бирикиб, мустаҳкам қўюқ модда ҳосил қилади. Бу эса қон томирларда қоннинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилади. Углерод оксиди ВА-1101, ВА-1102 ва ВА-1103 печ пиролизларида, РА-6101Ах ва Вх қозонлари, ООҚсида ВА- 7601 қиздиргич ва ВА-7608 ёқиб юбориш печларида учрайди. СО ёқилган газлардан пайдо бўлган чиқинди газ ҳисобланади. Углерод икки оксиди СО2 – рангсиз, ҳидсиз, нордон таъмли газ, ёнмайди, ҳавога нисбатан оғирлиги 1,57, сувда яхши эрийди, атмосфера ҳавосида 0,03 % ни, нафас чиқараётганимизда 3 – 4 %ни ташкил этади, ёнмайди, ёниш жараёнида иштирок этмайди, балки ёнаётган моддани ўчириб қўяди. 4- хавфлилик синфига киради. Ҳаво таркибида 10 % дан ошса, умуман ёниш бўлмайди, шу хусусияти учун СО2ни углекислотали ёнғин ўчиргичларни тўлдиришда ва ёнғин манбаларини ўчиришда қўлланилади. СО2 гази киши организимига физиологик таъсири бўйича кучли наркотикдир. Заҳарланиш аломатлари: нафас йўллари қичиши, йўтал, кўкракда иссиқлик пайдо бўлиши, кўз қичиши, терлаш, бош қисилиши, бошда оғриқ ва қулоқда шовқин пайдо бўлиши, юрак уриши тезлашуви, бош айланиши ва қусиш ҳолатлари. Углерод икки оксиди табиий газ таркибида мажмуага кириб келади. Тозаланган газ таркибида ДА–1701 дан кейин 200 ррм бўлишига рухсат этилган. Download 47.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling