Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча
Download 47.4 Kb.
|
Газ хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бутен – 1 (С 4 Н 8 )
- Хлор – (CI 2 )
Этилен – (С2Н4). Сувга аралашадиган, рангсиз, ёқимли углеводород ҳидли суюқлик. Организмга наркотик таъсир этади. Тез ёнади ва қизиши ёки оловга тегиши билан реакцияланиб полимерланади. Ўта ёнувчан модда. Атмосферага оқиб чиққанда унинг буғлари булут кўринишига ўхшайди.
Заҳарланиш аломатлари: бош айланиши, умумий чарчоқ, ҳушдан кетиш. Суюқ этилен теккан жой совуқ уриши мумкин. Ёнганда углерод икки оксидига айланади. РЭК-50 мг/м3. Буғининг ҳавога нисбатан оғирлиги -0,97 ППЧ-2,7 %, ЮПЧ -32 %. Ўз-ўзидан ёниши +5400С. Этилен ДА-1402 ректификация колоннасининг юқори қисмидан олинади ва Полиэтилен цехида реакция ва рецикл қурилмасида полимерланади. Бутен – 1 (С4Н8). FB–1 ўткир ҳидли рангсиз суюқлик, марказий асаб системасига таъсир қилади, кўз ва нафас йўллари шиллиқ пардасини кучли қичитади, ҳис ҳаяжон ва томир тортиши кузатилади. Буғининг ҳавога нисбатан оғирлиги 1,94. ППЧ-1,7%, ЮПЧ -9 %. Ўз-ўзидан ёниши +800С. Тез буғланувчан. РЭК-50 мг/м3 Заҳарланиш аломатлари: тез-тез нафас олиш, тез чарчаш, бош оғриғи, толиқиш, қусиш. Кўпроқ миқдорда хушдан кетиш ва кома, ўлим. Бутен–1 полимерларга полиэтилен грануласи танланган маркасига кўра айримларига қўшилади ва зичлигини ростлайди. Полиэтилен грануласи зичлиги қанчалик кичик бўлса, Бутен–1 шунча кам миқдорда қўшилади. Хлор – (CI2). Кўк сариқ рангли, ўзгача ҳидли газ. Ҳавога нисбатан зичлиги 2,5. Енгил суюқланиб мойли кўк сариқ суюқликка айланади ва зичлиги 1,55 бўлади. Реакцияга тез киришиш қобилиятига эга. Водород билан аралашганда портлаш чегараси 9,22–11,5 %. РЭК –1 мг/м3. 2- хавфлилик синфига киради. Заҳарланиш аломатлари: нафас йўлларини қичиштиради, ўпкада шиш пайдо қилиши мумкин. Нафас олиш қийинлашади, юз кўкаради, ўзини ҳар ёнга ташлай бошлайди, югурмоқчи бўлади, лекин шу ернинг ўзида йиқилиб қолади. Харакатлари мақсадсиз, хушдан кетади, юрак тезлашиб кейин билинар билинмас ура бошлайди. Катта миқдорда нафас олиш системаси ишдан чиқиб, яшин тезлигида ўлимга олиб келиши мумкин. Суюқ хлор Ички сув таъминоти цехида ичимлик суви ва Тозалаш цехи Хлоратор хонасида техник сув таркибидаги тирик микроорганизмларни йўқотиш учун қўлланилади. Download 47.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling