Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча


Download 47.4 Kb.
bet9/12
Sana27.12.2022
Hajmi47.4 Kb.
#1069352
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Газ хавфсизлиги

ХГ-2 хартумли газниқоб.
Мабодо, 10-15 метр узокликда идишлар ичида ишлаш керак бўлса, нафас йўлларини ҳимоя қилиш учун ХГ-2 дан фойдаланилади.
ХГ-2 турдаги газ ниқобнинг асосий ютуғи шундан иборатки, унда нафас олишда қаршилик бўлмайди, чунки ҳаво компрессор орқали мажбуран бериб турилади. Ниқобдаги тоза ҳавонинг тўхтовсиз оқими кўзойнакнинг терлашига йўл қўймайди ва кўриш яхшиланади.
ХГ-2 газ ниқоби қуйидаги қисмлардан иборат:
- Ҳаво ҳайдовч паррагини айлантирувчи электромотор.
- Ҳаво ҳайдовчи қурилмани қўлда айлантириш ричаги.
- Узунлиги 20 метрли хартум.
- Махсус елка белбоғ.
- Ниқоблар , армирланган хартумни ниқоб билан бирлаштирувчи 2 та қат қат хартум.
- Қутқарув белбоғи бунга армирланган хартум маҳкамланади.
- Ҳаво ҳайдаш қурилмасини сақлаш қутиси.
- Узунлиги 25 метрли огоҳлантирув-қутқарув арқони.
ХГ-2 хартумли газниқобда бир вақтнинг ўзида 2 киши ҳам ишлаши мумкин, бунинг учун ҳаво ҳайдаш қурилмасига уч оғиз ўрнатилади ва 2 та хартум уланади. ХГ-2 газ ниқобидан 1 киши фойдаланаётган бўлса, ҳаво ҳайдагичга 1 та хартум уланади, иккинчи хартум уч оғиз эса тиқин билан ёпиб қўйилади.
Ниқоб ичига тоза ҳаво 127/220 вольтли ҳаво ҳайдагич ёрдамида берилади. Ҳаво ҳайдагич электродвигател ёрдамида ёки қўлда ҳаракатга келтириш мумкин.
Хартумли газниқобда ишлаш ишловчи, дублёр ва кузатувчи билан таъминланиши керак.
Алоқа-қутқарув арқони ва ҳимоя белбоғи 225 кг юкланишда узилмасликка синалиши шарт. Чунки у газниқобда ишловчи ва дублёр орасида алоқа воситаси, бахтсиз ҳодиса рўй берганда ишчини хавфли худуддан тезда қутқаришга хизмат қилади.
Дублёр ХГ-2 газниқобнинг иккинчи хартумига уланиб «Тайёр» ҳолатда бўлиши шарт (фақат ниқоби кийилмайди).
Газниқобни ишга тайёрлаш тоза ҳаволи зонада бажарилиши керак. Газниқобни текшириш ва ишга тайёрлаш худди ХГ-1 даги каби бажарилади, фақат бунда ҳаво ҳайдагичнинг яроқлилиги электр токига қўшиб ёки қўлда айлантирилиб текшириб кўрилади. Айланиш текис ва равон бўлиши керак. Иш бошлашдан олдин ҳавоҳайдагич шамол келиш тарафдан тоза ҳаволи жойга ўрнатилади. Ҳаво ҳайдагич ишчи заҳарли худуд иш бажариш даврида тўхтовсиз ишлаб туриши керак. У фақатгина ишчи заҳарли муҳитдан тоза ҳавога чиққандан сўнг ўчирилиши мумкин. Ҳаво ҳайдагични қўл билан ишлатишда унинг сопи қутиси қопқоғида кўрсатилган тарафга қараб айлантирилади. Бунда дублёр ишловчи билан келишган ҳолда, тўхтатмасдан ва бир текисда сопини айлантириб ҳаво бериб туради. ХГ-2 электр токида ишлаётган пайтда элктр энергияси учиб қолса ишчи идишдан чиқгунича уни қўл ёрдамида айлантириб турилади.
Иш тугагандан сўнг ишчи заҳарли худуддан чиқади, газниқобни ечади. Аввал армирланган хартумдан қат қат хартум ва ниқоб ечилади. Ниқоб этил спирти ёки 2% ли формалин билан артилади ва қуритилади, хартумлари тозаланади. Газниқобнинг барча қисмлари қутига жойланади ва кейинги ишлатилишигача унда сақланади.



Download 47.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling