Геодинамика ва метаморфизм жараенлари reja I


Океан қобиғининг субдукция пайтидаги метаморфизм жараёнлари


Download 263.82 Kb.
bet7/9
Sana18.06.2023
Hajmi263.82 Kb.
#1557023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ

Океан қобиғининг субдукция пайтидаги метаморфизм жараёнлари юқори босим ва паст ҳароратда кечади. Бу вазият субдукцияга учраган жинсларнинг минералогик таркиби бўйича аниқланади (9.10- расм). Жинсларнинг минералогик таркиби пумпеллит-пренит, глаукофан ва глаукофан-гранат фациялар қатори билан белгиланади. Баъзи бир шароитларда бу қатор эклогит фациялари (базальтнинг эклогитга ўтиши) билан давом этади.
Ҳозирги вақтда баъзибир бурмаланган ўлкаларда қадимги океан комплексларининг икки тури аникланган. Уларнинг иккови ҳам субдукция жараенларида иштирок этганлиги аниқ исботланган. Улардан бири офиолитлар бўлса, иккинчиси платформаларнинг пойдеворидан иборат (гнейслар, сланецлар ва ҳоказо). Ана шу гнейслар ҳам, офиолитлар ҳам катта босимни (45—50 кбар) ўз бошидан кечирган ва тегишли минераллар парагенезиси билан исботланади. Уларнинг келиб чиқиши ҳозиргача муаммо бўлиб қолаяпти, чунки литосфера плиталари тектоникаси назарияси бурмаланган ўлкалар пойдевори бундай чуқурликка тушишини кўзда тутмаган.
Аммо субдукцион ўлкалардаги слэбларнинг кашф қилиниши масалани бирмунча ойдинлаштирди. Юқори босимни ўз бошидан кечирган, глаукофан метаморфизмига учраган, катта чуқурликда ҳосил бўлган жинсларни ер юзасига чиқиб қолиши фанда эксгумация (очилиш) дейилади. Эксгумация комплекслари эклогитлар, кортландитлар, гнейслар, мармарлардан иборат. Улар 45—50 кбар, аммо 400—600° шароитида ҳосил бўлган. Уларнинг таркибида глаукофандан ташқари коэсит (кварцнинг жуда зич тури), олмос, графит, пироп учрайди.
Ушбу минераллар ҳосил бўлиш кетма-кетлигини тиклаш метаморфизм жараёнларининг умумий йўналишини белгилашга ёрдам беради ва эксгумация сабабларини очиб ташлайди.
Эксгумация билан боғлиқ бўлган метаморфизм жараёнлари прогрессив (субдукцион) метаморфизмга нисбатан тескари кечади (9.11- расм). Бундай метаморфик жараёнлар ретроград (тескари) метаморфизм дейилади. Бу турдаги метаморфизм тоғ жинслар (айниқса минералларнинг) таркибини ўзгартирмайди ва жинсларнинг ер юзасига тез чиқиб қолиши
билан боғлиқ.


Download 263.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling