Геодинамика ва метаморфизм жараенлари reja I
- расм. Субднкцнон ва эксгумацнон метаморфизмнинг
Download 263.82 Kb.
|
ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаол чеккалардагн метаморфнзм жараёнлари
9.11- расм. Субднкцнон ва эксгумацнон метаморфизмнинг ҳарорат ва босим шаронтлари (Н.Л.Добрецов бўйича).
Тулиқчизиқларбилансубдукцион метаморфизмнинг РТ шароитлари, пуиктир чизиқ билан эксгумацион метаморфизмнииг РТ шароитлари кўрсатилган; К Кг 1С, К4 — Кокчетав массиви (Қозоғистон); Е — Эрцгебирге (Германия); Д — Даби (Дайбешань, Хитой); ДМ — Дора-майра (Альп тоғлари); Ми М, — Максютов комплекси (Урал), 5Р,, 5Р; — Шарқий" Альп тоғлари, иНР — ультраметаморфизм зоналари. Фаол чеккалардагн метаморфнзм жараёнлари паст босим, аммо юқори ҳарорат вазиятларида ўтиб боради. Улар юқорида кўрсатилган субдукцион жараёнлар билан узвий равишда боғлиқ. Чўкаётган ва сурилаётган океан плитаси устида алоҳида қизиган иссиқлик майдони пайдо бўлади ва бу ерда палингенез ва анатексис (мантия ва Ер қобиғининг эриши) ва метаморфизм жараёнлари кузатилади. Бу ҳолатни 9.12-расмда кўрсатишга ҳаракат қилдик. Фаол чеккаларнинг асосий тектоник тузилмалари Беньоф сўрилиш ва сейсмофокал зонасидан мантия плитасига қўшилаётган қитъа бўлакларидан иборат. Қитъанинг ушбу ҳар бир қисми ўзига хос ҳарорат ва босим билан белгиланади. Сурилаётган океан плитаси ёки океан қобиғи ва қитьанинг бўлаклари ўртасидаги ҳудуд сейсмик тўлқинларнинг пасайганлиги билан ажралиб туради. Бу ҳудудлар флюидлар (ҳар хил учувчан компонентлар мажмуаси) ёки океан чўкиндиларининг ютилган зонаси сифатида талқин қилинади. Метаморфик жараёнларнинг кечишида бу хусусиятлар катта аҳамиятга эга, чунки юқорида кўрсатилган жараёнлар чўкаётган, сўрилаётган ётқизиқларнинг сувсизланишига олиб келади. Бу жараёнлар, биринчи навбатда, серпентин ҳисобига оливинлар ва пироксенлар пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Серпентиннинг сувсизланиши натижасида жуда катта ҳажмда сув ажралиб чиқади. Цеолитлар ва бошқа минералларнинг сувсизланиши натижасида пайдо бўлган сув мантиядан келаётган флюидларни кўпайтиради ва, ўз навбатида, янги эритмалар пайдо бўлишини таъминлайди (9.12-расм). Ороллар ёйининг марказий қисмида анатексис ва палингенез майдонлари пайдо бўлади, уларнинг устида эса амфиболли, пренит-пумпеллитли, яшилтош фациялардаги метаморфик жараёнлар ривожланади. Бу метаморфизм юқори ҳароратда ва паст босим шароитида ривожланади. Аммо ёйорти ҳавзаларида метаморфик жараёнлар паст босим ва паст ҳароратда шаклланиб боради. Download 263.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling