Геодинамика ва метаморфизм жараенлари reja I


Download 263.82 Kb.
bet6/9
Sana18.06.2023
Hajmi263.82 Kb.
#1557023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ

В гуруҳи ўрта босим билан боғлиқ бўлган метаморфик жинсларни ўз ичига олади ва ҳудудий метаморфизм жараёнларига мос келади.
В, — икки пироксенли гнейслардан иборат бўлган гранулит фациясини белгилайди;
Вг — силлиманит-биотитли гнейслар амфиболит фаииясини белгилайди;
83 — эпидот-амфиболитли фация;
84 — яшил сланецлар фацияси. Хлорит
пумпеллеит, пирофиллит каби минералларнинг
турғунлиги билан белгиланади (9.7-расм).
С гуруҳи қуйидаги юқори босим фацияларини ўз ичига олади:
С

9.6- расм. Ҳудудий метаморфизм фацияларн (Н.Л.Добрецов, В.С.Соболев буйича).


, — эклогитлар (850—9000дан то базальт эритилган ҳароратгача);

Метаморфик жараёнларнинг геодинамик вазиятлари
Плиталар тектоникаси назариясининг ривожланиши метаморфик жараёнлар петро-логиясининг баъзи бир муаммоларини қайтадан кўриб чиқишни тақозо қилади. Юқорида биз геодинамик вазиятларнииг маълум кетма-кетлигини, давр ўтиши билан бу вазиятлар ўзгаришини ва ҳар бир геодинамик вазият ўзига хос магматик жараёнларга эгалигини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Масалан, океан ҳосил бўлиш даврида ўзига хос офиолитлар, содда базальтлар мавжуд. Ҳудди шу тамойилларга асосланиб, Ер қобиғининг шаклланиш даврида қонуний равишда ҳосил бўлаётган ҳар бир геодинамик жараён фақат ўзига мансуб бўлган метаморфизмга эга (9.8-расм).
Океан Ер қобиғининг метаморфик жараёнлари паст босим ва паст ҳароратда ривожланади. А.Мияширонинг фикрича, океан қобиғи ўзидаги базальт, ўта асосли жинслар ва океан ҳавзасидаги сув билан бирга жуда йирик гидротермал тизимни ташкил қилади. Сув океан ётқизиқлари ичидан ўтиб, анча қизиб, ҳарорати ошиб, яна океанга қайтади. О. Г. Сорохтиннинг ҳисобларига қараганда, бундай сувнинг ҳажми тезлиги бир йилда 2300 км3 йилга тенг. Бутун океан ҳавзасида сув ҳажми 0,6—1 млн/йил ичида ушбу гидротермал тизим орқали ўтади. Бу давр ичида жуда катта иш бажарилади: яъни, янги темир, марганец, мис, цинк маъданлари ҳосил бўлади, баъзи бир жинслар сувсизланади, бошқалари эса, сувга тўйинади. Аммо океан қобиғининг қайта ишланишида асосий ўзгариш — уни сувга бойитиш жараёни, яъни гидратаиия кўзга ташланади.
Ўз-ўзидан маълумки, ушбу жараёнлар натижасида сувсиз силикатлар сувли турларга айланади, океан қобиғи жинсларнинг минералогик таркиби ҳам ўзгаради. Асосий реакцияларни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:

У






шбу реакциялардан кўриниб турибдики, оливин ўрнига серпентин ёки серпентин ва кварц пайдо бўлади. Яна бир мисол сифатида базальтларда кенг тарқалган анортитни олайлик. Гидратация жараёнлари натижасида унинг ўрнига каолин ва кальцит пайдо бўлади.


Шу тарзда океан базальтлари ҳисобига бир қатор гилли минераллар (цеолитлар, смектитлар) пайдо бўлади.
Океан қобиғидаги метаморфик жараёнлар паст босим ва паст ҳароратда ўтади.Сувнинг ҳарорати ошса (Ткр=374°) у газга айланиб жинслар таркибидан чиқа бошлайди ва гидротермал жараёнлар сусайиб кетади. Демак, бу жараён очиқ ҳолатда кечади ва бу хусусият билан улар субдукциядан (сўрилиш) фарқ қилади. Океан тубидаги жинслар метаморфизми қуйидаги фацияларга тўғри келади: цеолит, пренит, яшил тош фациялари (9.9- расм). Кўпчилик тадқиқотчилар океан тубидаги жинсларни фақат яшилтош фациясида ўзгаради, деган фикрни олдинга сурадилар, аммо А.Миясиронинг фикрича, бу ўзгаришлар амфиболит фациясида ҳам бўлиши мумкин.

Download 263.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling