Геодинамика ва метаморфизм жараенлари reja I


Download 263.82 Kb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi263.82 Kb.
#1557023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ГЕОДИНАМИКА ВА МЕТАМОРФИЗМ ЖАРАЕНЛАРИ

Эпизона (паст босим зонаси) 1—3 кбар босимни ўз ичида олади. Бу зонада, асосан, контакт метаморфизми, метасоматоз ва гидротермал жараёнлар ривожланади. Ўрта ёки юқори ҳарорат 300—400°дан 1000°гача. Бу зонада, асосан, сувли силикат минераллар ҳосил бўлади, чўкиндилар катагенез ва метагенез жараёнлари билан белгиланади.






9





Мезозона — босим 4—5 дан то 10—12 кбаргача. Бу ҳудудда изохимик ҳудудий метаморфизм жараёнлари кенг тарқалган ва биотит, мусковит, ставролит, актинолит, антофиллит, эпидот, плагиоклаз каби минералларнинг шаклланиши билан белгиланади.
Катазона юқори босим (14 кбардан юқори) зонаси бўлиб, эклогитлар пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Бу зонада дистен, кианит, жадеит, гранатлар ҳосил бўлади.
Метаморфик фацнялар. Метаморфик жараёнларнинг Ер қобиғидаги кетма-кетлигини ўрганиш ва бир қатор босим ва ҳарорат билан боғлиқ бўлган сатҳларни ажратиш Ф. Бекке, У. Грубенман, П. Эскола номлари билан боғлиқ. Кейинчалик бу соҳада Мияширо, Д. С. Коржинский, А .А. Маракушев каби олимларнинг тадқиқотлари катта аҳамиятга эга.
Аслида „фаиия" атамаси адабиётга Г. Грессли томонидан киритилиб, туб этимологик маъноси „сиймони" англатади. Аммо кейинчалик бу атаманинг мохияти анча ўзгариб кетган. Ҳозирги вақтда „метаморфик фаиия" тушунчаси метаморфик тоғ жинсларни ҳосил қилган минералларнинг маълум (Р, Т) шароитда мувозанатни сақлаб қолишини англатади. Бир хил шароитда, яъни бир хил босим ва ҳарорат шу фациянинг хоссаси бўлади. Кўриниб турибдики, фация жинс ҳосил бўлган шароит (босйм ва ҳарорат)дир. Албатта, шароитга қўшимча тариқасида жинсларнинг таркиби ҳам катта аҳамиятга эга.
П. Эскола метаморфик фацияларнинг бошқа номини белгилаган: санидинит, роговик, амфиболит, яшил сланецлар, эклогитлар. Кейинчалик булар қаторига гранулит, эпидотли амфиболит, глаукофанли сланец фациялари қўшилган.
П. Эсколанинг фацияларини Ф.Тернер бирмунча мураккаблаштириб, ҳар бир фациянинг ўзига хос бўлган минералларини алоҳида таъкидлаб ўтган (9.4, 9.5- расм).
Л- С. Коржинский, А. А. Маракушев, В. С. Соболев, Н. Л. Добрецовларнинг фикрича, уч гуруҳ метаморфик фациялар ажратилиши зарур. Улар мезо-, эпи-, катазонани ўз ичига
.4'
расм. Ҳар хнл босим ва темпе-ратурадагн метаморфнк фацняларнннг ўзаро муносабатн (Ғ.Л.Тегпег).
Фаииялар: 1 — цеолитли; 2 —пренитли; 3 — глаукофан-лавсонитли; 4 — яшил тош фацияси; 5 —амфиболитли; 6 — роговая обманкали роговиклар; 7 — пироксенли роговиклар; 8 — гранулитли; 9 — эклогитли.
олган ҳолда ҳарорат бўйича яна бир неча босқичларга бўлинади (9.3, 9.6-расм). 9.6.-расмда бу қарашлар қисман келтирилган. А гуруҳи паст босимда ҳосил бўлган ёки ҳосил бўлиши мумкин бўлган фацияларни бирлаштиради. Бу гуруҳга кирган фацияларнинг асосий хусусияти уларнинг магматик жараенлар билан алоқадорлиги ва гидротермал, метасоматик жинслар ҳосил қилишидир. А гуруҳи ичида қуйидаги фациялар ажратилган:
А, — пироксен-роговиклар фацияси (900— 700°дан то 1200°гача) габброид интрузивлар билан боғлиқ бўлиши мумкин;
А^ — амфиболли роговиклар фацияси (

550—800° гранитлар билан алоқадор жинслар);
А3 — мусковит-роговикли фациялар (550—600°С дан паст ҳароратда шаклланади). Паст босимда хилма-хил иккиламчи гидротермал жинслар ҳосил қилади.
А4 — метасоматик жинслар ҳосил қилувчи фациялар.

Download 263.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling