Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Ташиш ҳужжатлари, қадоқлаш, маркировка
Download 30.38 Kb.
|
ВМҚ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ
2-§. Ташиш ҳужжатлари, қадоқлаш, маркировка
Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг қадоғи ишончли ёпилиши, унда нуқсон (шикаст)лар бўлмаслиги лозим. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар шундай қадоқланган бўлиши керакки, аниқ кўриниб турувчи ташқи аралашув изларини қолдирмасдан ичидагиларни алмаштириш ёки олиб қўйиш имкони бўлмаслиги керак. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ҳар бир қадоғи юкни жўнатувчи ва ташувчи томонидан тамғаланади ва тортилади, қайд этилган оғирлик ташиш ҳужжатларидаги оғирлик билан солиштирилади ва қадоққа ёпиштириладиган юк ёрлиқларида кўрсатилади. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ҳар бир қадоғи уларда нуқсон (шикаст)лар мавжуд эмаслиги юзасидан текширилган бўлиши керак. Қадоқда нуқсони (шикастланган) бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташиш учун қабул қилинмайди ва дарҳол аэропорт ҳудудидан олиб чиқиб кетилади. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг қадоғидаги нуқсон (шикаст)лар ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва у юк жўнатувчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташувчида ёки унинг ваколатли агентида қолади, иккинчи нусхаси эса юк жўнатувчига берилади. (17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлардан иборат трансфер юкнинг қадоқларида нуқсон (шикаст)лар аниқланганида трансфер пунктида (ушбу ёки ўзга юк ташувчининг бошқа рейсига қайта юклашда) юк қайта тортиб кўрилади, юкнинг қадоғи шикастланганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади ва заруриятга қараб юк қайта қадоқланади ва янгидан тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларга илова қилинади, иккинчиси эса — трансфер аэропортида қолдирилади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 19. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун контейнер ва қулфланадиган қутилардан фойдаланилганда улар қуйидагиларни таъминлаши лозим: гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни контейнер (қути)нинг тамғаланган қисмидан аниқ кўриниб турувчи ташқи аралашув изларини қолдирмасдан ёки юк ташувчининг тамғасини бузмасдан чиқариб олиш ва қайтариб қўйиш имконини истисно қилиши; гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни жойлаштириш учун фойдаланиладиган контейнернинг бутун майдони назорат тартибида кўздан кечириш учун қулай бўлишини, қулфланадиган қути ва контейнерларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг бир қисми яширилиши мумкин бўлган яширин жойлар бўлмаслиги. (19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 20. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим: (20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) авиа юкхати (накладной)да юк ичидагиларни «VAL» махсус ишлов коди, хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни ташишда эса — «Nature and Quantity of Goods» (юкнинг тавсифи ва хусусияти) устунида хавфли юкларни ишлов кодлари кўрсатилган бўлиши; Олдинги таҳрирга қаранг. юк кузатув ҳужжатларида бир килограммнинг юздан бир қисмигача аниқлик билан ўлчанган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ҳақиқий оғирлиги ҳамда ҳар бир қадоқнинг ўлчамлари кўрсатилган бўлиши; (20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) «VAL» махсус ишлов коди, хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни ташишда эса — хавфли юкларни ишлов кодлари юк декларациясининг «Nature of Goods» (юкнинг тавсифи) устунида кўрсатилган бўлиши; юк ҳақидаги маълумот стандарт бланкага ёки NOTOС (Special Load Notification to Captain — махсус юк тўғрисида ҳаво кемаси командирига хабарнома)га киритилиши. Download 30.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling