Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Ортиш ва туширишга қўйиладиган талаблар
Download 30.38 Kb.
|
ВМҚ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-боб. Якунловчи қоидалар
2-§. Ортиш ва туширишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг. 47. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ортиш ва тушириш темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. (47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 48. Юкни жўнатувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни вагонлар ва контейнерларга ушбу маҳсулот учун белгиланган стандарт меъёрлари ёки техник шартларда белгиланган нормалардан ошмаган ҳолда юклаши шарт. (48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 49. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни вагонлар ва контейнерларда, шунингдек, очиқ ҳаракатланувчи таркибдаги махсус контейнерларда жойлаштириш ва маҳкамлаш юкларни юклаш ва маҳкамлаш техник шартларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Юкларни вагонлар ва контейнерларда маҳкамлаш учун фойдаланиладиган материал ташилаётган гиёҳвандлик воситаларига, психотроп моддаларга, уларнинг аналоглари ва прекурсорларга нисбатан инерт бўлиши керак. (49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) 5-боб. Якунловчи қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 50. Ташиш давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг йўқотилиши ёки талон-торож қилиниши аниқланганда ёхуд улар жойлаштирилган идишлар ва қадоқларда рухсатсиз аралашув излари топилганда, ташиш учун масъул шахс: (50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) ҳаво ва темир йўл транспорти билан ташишда — қўниш аэропорти диспетчери (энг яқин станция навбатчиси)га ва юкни олувчига ахборот бериш ҳамда ҳодисани расмий қайд этиш учун ҳодиса ҳақида дарҳол ҳаво кемасининг экипажи аъзоси (поезд бошлиғи (бригадири)ни хабардор қилиши; автомобиль транспорти билан ташишда — ҳодиса ҳақида дарҳол энг яқин ички ишлар органи (пости) ва юкни олувчини хабардор қилиши; юкни қидириб топиш ва ҳодиса жойининг дахлсизлигини таъминлаш чораларини кўриши шарт. 51. Прекурсорларни ташишда фавқулодда вазиятлар (авария, ёнғин, портлаш, табиий офат ва шу кабилар.) юзага келганда ёки прекурсорларнинг сизиб чиқаётганлиги аниқланганда, ташиш учун масъул шахс ҳодисани ва унинг оқибатларини бирламчи бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, авария-қутқарув хизматларни хабардор қилиш ҳамда улар билан ҳодиса жойида ҳамкорликда ҳаракат қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. 52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. (52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2020 й., 09/20/85/0168-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон) Download 30.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling