Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Ташишга қабул қилиш, ташишни ташкил қилиш
Download 30.38 Kb.
|
ВМҚ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ
1-§. Ташишга қабул қилиш, ташишни ташкил қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг. 35. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун тақдим этиш фақат умумий фойдаланиш жойларидан ташқарида амалга оширилади, умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида қабул қилиниши мумкин бўлган кичик ва контейнерли жўнатмалар бундан мустасно. (35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 36. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни бу турдаги юкларни юклаш ва тушириш учун тегишли жиҳозлар ва мосламаларга эга бўлмаган умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида ортиш тақиқланади. (36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 37. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишни ҳам йўловчи, ҳам юк вагонларида амалга ошириш мумкин. Доимий рейслар бажарадиган темир йўл транспортида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш бутун йўналиш бўйича ташилаётган юклар учун жойларни олдиндан мажбурий бронлаштириш шарти билан амалга оширилади. (37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 38. «Нетто» оғирлиги (юкнинг соф оғирлиги) 1 килограммдан, бироқ ҳажми 1 литрдан ортиқ бўлмаган кичик қадоқлардаги гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 39. Юк жўнатувчи томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташишга фақат юкларни ташиш қоидаларида белгиланган жўнатиш турлари билан, ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида белгиланган идиш ва қадоқларда тақдим этилади. (39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Хавфли юклар тоифасига киритилган прекурсорлар йўловчи поездларда ташилишига йўл қўйилмайди. Олдинги таҳрирга қаранг. 40. Психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар юк вагонларида ташилганда ташиш учун масъул шахс юкнинг вагонга етказилишини ва ундан олиб кетилишини кузатиб туриши, юкни ортиш ва тушириш ишларини назорат қилиши, юк юклагандан сўнг юк бўлинмалари тамғаланганлигини текширишга мажбур. Ташиш учун масъул шахс йўловчи вагонига охирги навбатда, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар юк вагонига ортилганидан ҳамда барча бошқа йўловчилар йўловчи вагонига чиқиб бўлганидан сўнг киради. (40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) 41. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари қўл юки сифатида йўловчи вагонида ташилганда ташиш учун масъул шахс поезд жўнашидан камида 2 соат олдин станция (вокзал) бошлиғи ҳузурига етиб келишга ва қўл юки сифатида ташиладиган юкни тақдим этишга мажбур. Станция (вокзал) бошлиғи юк қадоқнинг ташқи ҳолатини, зарур бўлганда эса юкнинг «брутто» (юкнинг идиши билан умумий) оғирлигини ҳам текшириши шарт. Ташиш учун масъул шахсни поездга ўтказиш худди шундай юкни олиб ўтаётган бошқа йўловчи бўлмаган тақдирда навбатсиз амалга оширилади. Ташиш учун масъул шахснинг поездга ўтказилганлиги тўғрисида станция (вокзал) бошлиғи поезд бошлиғи (бригадири)ни хабардор қилишга ҳамда бу ҳақда билдирги ва йўл қатновида белги қўйишга мажбур. 42. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини қўл юки сифатида йўловчи вагонида ташишда ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимларига алоҳида купе ажратилиши лозим, бунда купедаги барча жойлар тўланган ва йўл ҳужжати (билет)да купедаги барча жойлар кўрсатилган бўлиши керак. Купедаги жойларнинг нархи ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ масъул шахс ва қўриқлаш ходимларини тайинлаган юк жўнатувчи (юк олувчи) томонидан қопланади. Бунда ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимлари гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари билан бирга йўловчи поездига бошқа йўловчилардан алоҳида етиб келади ҳамда улар учун ажратилган купега йўловчилар киришидан олдин ёки кейин жойлаштирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 43. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни қўл юки сифатида йўловчи поездларида ташишда бир нафар йўловчи учун ўрнатилган қўл юки нормаларида белгиланган миқдордаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ташилишига рухсат берилади. (43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 44. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 августдаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан қўриқланиши ва кузатиб борилиши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда улар мажбурий тартибда юкни жўнатувчи (юкни олувчи) ҳисобига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлови билан таъминланади. (44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 45. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар юкни жўнатувчи (юкни олувчи)нинг қўриқлаш ходимлари қўриқловида ташилганда, ушбу ходимлар юкни қўриқлаш мажбуриятларидан фақат юкнинг келгусида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қўриқлови остида темир йўл бўйлаб ташилиши учун топширилган вақтдан бошлаб озод этилишлари мумкин. (45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради) 46. Прекурсорларни юк поезди билан ташишда фавқулодда вазиятлар (авария, ёнғин, портлаш, табиий офат, ва шу кабилар) юзага келганда ёки прекурсорларнинг сизиб чиқаётганлиги аниқланганда, поезд машинисти ёки унинг ёрдамчиси бу ҳақда тегишли чоралар кўриш учун дарҳол энг яқин станция навбатчисини хабардор қилишга мажбур. Бундай хабарни олган станция бошлиғи, ўз навбатида, дарҳол транспортда хавфсизликни таъминлаш ички ишлар органларини хабардор қилиши ҳамда улар билан ҳамкорликда ҳодиса ва унинг оқибатларини бирламчи бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юкни қўриқлаш, юкни олувчини хабардор қилиш, шунингдек, воқеа жойига ҳодиса ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун авария-қутқарув бригадалари етиб келиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этиши лозим. Download 30.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling