Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш


Download 30.38 Kb.
bet3/9
Sana27.01.2023
Hajmi30.38 Kb.
#1130293
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ВМҚ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

2-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга лицензияга эга бўлган юридик шахслар — ташувчилар (юкни жўнатувчилар, юкни олувчилар) томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
11. Хавфли юклар тоифасига киритилган прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Ташиш учун масъул шахс вазифаларини автотранспорт воситасининг ҳайдовчисига юклаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ҳаво транспортида ташиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
1-§. Ташишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга қабул қилиш ва ташиш ташувчи авиакомпания томонидан белгиланган қоидалар ва стандартлар бўйича амалга оширилади.
Ташиш учун қабул қилинаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар хавфли юклар тоифасига кирган тақдирда, уларни ташиш учун қабул қилишда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)нинг хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник қўлланмалари инобатга олиниши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ҳам йўловчи, ҳам юк ташувчи ҳаво кемаларида ташилиши мумкин. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни доимий рейсларни бажарувчи ҳаво кемаларида ташиш юк ташиладиган идишлар учун мажбурий тарзда бутун ташиш йўналиши бўйлаб олдиндан жойни банд қилиш (бронлаштириш) шарти билан амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни йўловчи ташувчи ҳаво кемаларида ташишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун қабул қилишда уларни шартли равишда қимматбаҳо юклар тоифасига (VAL) киритиш ва бу тоифадаги юкларга тааллуқли бўлган ташиш қоидалари ва бутлигини таъминлаш регламентини қўллаш лозим. Ташиш учун қабул қилинаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар хавфли юклар тоифасига кирган тақдирда, бу тоифадаги юклама учун белгиланган ташиш қоидаларини ҳам қўллаш лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташишга қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма хабарларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг юк туширишдаги аниқ номланиши (кимёвий формуласи)дан фойдаланилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)

Download 30.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling