Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўҒрисида


Download 30.38 Kb.
bet5/9
Sana27.01.2023
Hajmi30.38 Kb.
#1130293
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ВМҚ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

3-§. Ташишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Гиёҳвандлик воситаларига, психотроп моддаларга, уларнинг аналоглари ва прекурсорларга жўнатиш, трансфер қилиш ва етказиш пунктларида уларга қайта ишлов бериш, уларни ортиш ва туширишда ҳақиқий қабул қилиб олинган юкнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар авиа юкхати (накладной) ва юк декларациясига киритилган ёзувлар билан солиштирилиши зарур.
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташувчи жавобгарлигига берилган вақтдан бошлаб улар рухсатсиз яқинлашишдан ҳимояланган бўлиши керак. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни бирор-бир сабабларга кўра қўриқланадиган ҳудудда жойлаштириш имкони бўлмаганда, уларнинг бутлигини таъминлаш бўйича махсус чоралар кўрилиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни жўнатиш (трансфер қилиш, етказиш) аэропортларида сақлашда махсус журналда қуйидаги маълумотлар қайд қилиниши керак:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
ҳар бир қадоқнинг тавсифи (ўлчамлари, оғирлиги, бошқа фарқловчи хусусиятлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар қўриқланадиган ҳудудга жойлаштирилган сана ва вақт, юкни ушбу ҳудудга келтирган ва унга киришга рухсати бўлган шахслар ҳақида маълумотлар;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар қўриқланадиган ҳудуддан олиб кетилган сана ва вақт, юкни ушбу ҳудуддан олиб кетган шахслар ҳақида маълумотлар.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Махсус журнал юкни жўнатиш (трансфер қилиш, етказиш) аэропортининг ҳаракат хизматининг бошлиғи ёки шу хизматнинг навбатчи диспетчери томонидан электрон шаклда юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Жўнатиш жараёнида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар аэропортга ҳаво кемаси учишидан 3 соат олдин тамғаланган қадоқда келтирилиши ва белгиланган тартибда ташувчининг ваколатли шахсларига топширилиши, ташувчи томонидан ажратилган қўриқлаш хизмати ва авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида тўпланиши ва ҳаво кемаси бортига ортилиши керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташиш учун масъул шахснинг кузатувида ташилганда, ушбу шахс йўловчи сифатида ташилади ҳамда авиация қоидалари билан белгиланган учиш олди текширувлардан ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
25. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимларида ташилганда, ташиш учун масъул шахс юкнинг ҳаво кемасига етказилишини ва ундан олиб кетилишини кузатиб туриши, юкни ортиш ва тушириш ишларини назорат қилиши, юк юклагандан сўнг юк бўлинмалари тамғаланганлигини текширишга мажбур.
Ташиш учун масъул шахс йўловчилар салонига охирги навбатда, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари юк-багаж бўлимларига ортилганидан ва барча бошқа йўловчилар салонга чиқиб бўлганидан сўнг киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни қўл юки сифатида ҳаво кемасининг йўловчилар салонида ташишда, ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар билан бирга ҳаво кемасига бошқа йўловчилардан алоҳида етиб келади ҳамда йўловчилар салонида улар учун ажратилган жойларга йўловчилар киришидан олдин ёки кейин жойлаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)

Download 30.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling