Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Download 0.97 Mb.
bet12/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Гимнастика атамалари

  1. Атамалар аҳамияти.

  2. Атамаларга бўлган талаблар

  3. Гимнастика атамалари қоидалари.

  4. Кисқартмалар қоидалари.

  5. Умумривожлантирувчи ва эркин машқлар атамалари.

  6. Спорт анжомларида бажариладиган машқлар атамалари.

  7. Акробатика машқлари атамалари.

Махсус атамалардан нарса, ҳодиса тушунча ва жараёнларни қиск номлаш мақсадида кўпинча билимлар соҳаси, турли ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилади.Жисмоний тарбияда, хусусан “чексиз мащқларга бой бўлган” гимнастикада атамалар катта ўрин тутади. У машғулотлар пайтида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги мулоқотни енгиллаштиради, адабиётни нашр этишда гимнастика машқлари тушунтиришларини соддалаштиришга ёрдам беради. Янада катта аҳамиятга атамалар гимнастика мақларига ўқитиш жараёнида эга бўлади.


Қисқа сўз атамалар ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга керакли таъсир кўрсатади.
Гимнастика атамалари - бу гимнастика машқлари, умумий тушунча, анжомлар, инвентарь номларини қисқа номлаш учун қўлланадиган махсус номлар (атама) тизими ҳамда атамалар, шартли қисқартмалар ва машқларни ёзиш шаклини ҳосил қилиш ва татбиқ килиш қоидалари.
Лексика бўлими сифатида атамалар мазкур фан мазмуни, унинг назарияси ва амалиёти билан чамбарчас боғлиқ.
Гимнастикада атама деб қандайдир ҳаракатланиш ҳаракати ёки тушунчаси қисқа шартли номи тушунилади.
Атамалар ўз маънаси аниқлиги ва ихтисослаштирилгани билан фарқ қилади. Сўзлар атамалар бўлиб, керакли белгиланишга эга бўлади (кириш, энгашиш, ўтириш, осилиш, кўприк, осилиб тушиб турмоқ ва б.)
Атамаларга маълум бир талаблар қўйилади:
1. Тушунарлилиги. Атамалар она тили луғат таркиби ва бошқа тиллардан олинган сўзлар, шунингдек байнал-минал сўз-атамалар асосида қурилиши ва мазкур халқ тили грамматикаси сўз ясалиши қонунларига тўлик тўғри келиш керак. Она тили нормаларининг бўлиб қолишига олиб келади.
2. Аниқлилиги. Атама аниқланадиган ҳаракат (машқ) ёки тушунча моҳияти ҳақида аниқ тасаввур бериши керак. Атама аниқлиги машқни тезда эгаллаб олишга ёрдам берадиган тўғри тасаввурни яратишда катта аҳамиятга эга.
3. Қисқалилиги. Танаффус учун кўмак бўлган қисқа атамалар янада мақсадга мувофиқ. Бунга машқ номи ва ёзиб олинишини енгиллаштирадиган қисқартмалар қоидалари хизмат қилади.
Атамалар ҳосил бўлиши усуллари.
Атамалар ҳосил бўлишининг энг тарқалган усули - мавжуд сўзларга янги атамалик маъно бериш. Гимнастикада бундай атамаларга, масалан, кўприк, кириш, ўтиш, чиқиш киради.
Атамалар ўрнида алоҳида сўзлар ўзаклари киради, масалан: осилиш, таяниш, селкиниш, ўтириш.
Статистик ҳолатни билдирган атамалар таянч шартларини ҳисобга олган ҳолда ҳосил қилинади, масалан: таяниш, елка билагига таяниш, қўлларга таяниш, иккала куракда туриш, бошда туриш, қўлларда туриш - ва тана ҳолатлари, масалан: осилиш, бурчакли осилиш, энгашиб осилиш, букилиб осилиш.
Селкиниш машқлари атамалари у ёки бу ҳаракатланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳосил қилинади, масалан: елка билакларига таянишдан олдинга селкиниш билан кўтарилиш, қадни ростлаб кўтарилиш, иккита ёки биттаси билан кўтарилиш. Спорт гимнастикасида сакраш ва сакраб тушишлар атамалари учиш фазасида томанинг ҳолатига кўра аниқланади, масалан: оёқларни букиб, оёқларни очиб сакраш.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling