Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Барча атамалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади


Download 0.97 Mb.
bet13/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Барча атамалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Умумий атамалар - машқларнинг алоҳида гуруҳлари, умумий тушунчаларни аниқлаш учун ишлатилади, масалан: саф машқлари, эркин машқлар.
2. Машқнинг маъноли белигарини аниқ аниқлашга имкон берадиган асосий (аниқ) атамалар, масалан: кўтарилиш, осилиб тушиб туриш, айланиш, бурилиш, осилиш, тяаниш, сакраб тушиш, энгашиш., ўтириш ва б.
3. Ҳаракат асосий ва кўрсатувчи йўналишлари, бажариш усули, таяниш шартлари ва ш.ўх. аниқлаб берадиган қўшимча машқлар, масалан: тўғриланиш, ёй билан, айланиш.
Атама номи, одатда унинг моҳиятини ифодалайдиган асосий атама. Ва ҳаракатни, унинг тартибини аниқлайдиган қўшимча атамадан иборат. Зарурият бўлганда бажарилиш характерини (масалан, қўл ҳаракати билан тезда бўшатиб, майинроқ бажариш) берувчи тушунтириш сўзлари ишлатилади. Қисқартмалар қоидаси (алоҳида белгиланишларни тушуриб қолдириш).
Гимнастикада қисқартириш учун умум қабул қилинган бир қатор қоидаларни кўрсатиш қабул қилинмаган:
- олдиндан - гимнастикачининг таянчга тананинг олд томони билан туриш ҳолати;
- олдинга - қисқа йўл билан бажариладиган ҳаракат йўналиши ҳақида кўрсатма, ҳаракатнинг ягона бўлиши мумкин бўлган йўналиши;

- белгиланган услубга тўғри келадиган қўл, оёқ, учи, кафтлар ҳолатининг курсатилиши;


- энгашишларда тана ҳолати;
- сакраб ўтишриларда оёқлар ҳолати;
- қўл ёки оёқлар ҳаракати ҳақида гап кетганда олдинга қўйиш, кўтариш, тушириш ва б. сўзлари;
- узунасига - кўндаланг - у ёки бу спорт анжомига энг тўғри келадиган одатдаги ҳолатларда.
Турник, махсус ҳалқа, турли баландликдаги бруслар, эшакда узунасига атамаси, параллел брусларда кундаланг атамаси тушириб қолдирилади:
- “юқоридан ушлаш”, “Ичкарига сакраб ўтиш”;
- сакраш ёки сакраб тушиш - агар бу спорт анжоми номига тўғри келса;
- “энгашиб“, агар бажариш техникаси бу ҳолатни олдиндан бажарган бўлса, масалан олдинга селкиниш билан, туриш, орқага селкиниш билан сакраб тушиш;
- “кафтлар ичкарига” - пастга, олдинга, орқага, юқорига қўллар ҳолатида;
- “кафтлар пастга” - қўллар томонга ёки чапга, ўнга ва ш.ўх. ҳолатида;
- “ейлар билан олдинга”, агар қўллар ҳаракат билан олдинга кўтарилса ёки туширилса.
Дастлабки ҳолат (д.ҳ) фақат машқ бошида кўрсатилади. Тана ва қўл-оёқлар йўли ҳаракат қисқа ёки одатдаги йўл билан бажариллганда кўрсатилади. Машқ характери одатдагидан фарқ қилса, аниқланади.
Умумривожлантирувчи ва эркин машқлар атамалари.
Оёқлар дастлабки ҳолати - машқлар бажариладиган тик туриш ёки бошқа ҳолатлар.
Тик туриш - асосий, оёқлар икки ёққа, худди шу фақат кенг, худди шу фақат тор, худди шу фақат ўнг ёки чап билан, бирлашган қовушган, эркин, ўнг ёки чап тиззада.
Оёқ учида тик туришни бажаришда “оёқ учида сўзи қўшилади. Тиззаларда тик туришдан (шунингдек ўтириб, ётиб ва б. ҳолатларидан) оёқларда тик туришга ўтиш “туриш” атамаси билан белгиланади.
Ўтиришлар - ерда ёки спорт анжомида ўтириш ҳолатлари.
Оёқларни икки ёққа, бурчак билан, худди шундай оёқлар икки ёқка, букилиб, ушлаб туриб, белда, товонларга, худди шу энгашиш билан ва б. Ўтиришлар фарқланади.
Тизза букиб ўтириш - букилган оёқларда машқ қилаётган ҳолати, энгашиш билан ярим бурилиб ўтириш - “сузувчи старти”, ўнгга букилиб ўтириш. Оёқни ташлаш - оёқни олдинга чиқариш ва букиш ҳаракати ёки ҳолати, энгашиб оёқни ташлаш, оёқни катта ташлаш.
Таянишлар - елкалар таянч нуқтасидан юқорида турган ҳолат. Фарқланади: ўтириб таяниш, ўнг тиззага таяниш, худди шу қўл ва бошқа қўл кўтарилган, тик туриб таяниш, елкаларга ётиб таяниш, белга ётиб таяниш, сунг оёққа ўтириб таяниш ва б.
Қўл ва оёқлар билан ҳаракатлар бир пайтда, навбатма-навбат, тартиб билан бажарилиши мумкин.
Бир хил, ҳар хил, параллел, симметрик ва носимметрик ҳаракатлар фарланади. Улар асосий ва оралиқ текисликда тўғри ёки букилган қўллар билан бажарилади. Иккинчи ҳолда атамага “букиш” сўзи қўшилади. Масалан, қўлларга орқага букиш, ўнг ёки иккисини томонга букиш. Шу атама оёқларни буишда ҳам қўшилади. Масалан: ўнгни букиш, ўнгни олдинга орқага букиш ёки ўнг тиззани томонга бўкиш.
Қулларнинг асосий дастлабки ҳолатлари: қўллар белга, елкага, бош орасига, кўкрак олдига, олдинда, қовуштириш ва б.
Қўл ва оёқлар ҳаракати йўналиши танага нисбатан аниқланади.
Айланма - қўл, оёқ, тана ва бош, шунингдек спорт анжоми ёки унинг қисми устида оёқларнинг айлана ҳаракати .
Энгашиш - тананинг эгилишини билдирадиган атама. Энгашиш, элилиб энгашиш, орқага энгашиш, ушлаб туриб энгашиш фарқланади.
Мувозанат - бир оёқда осилиб ва таяниб турган шуғулланаётганнинг горизонтал ҳолати. Қуйидаги мувозанат турлари мавжуд: ўнг оёқда энгашиб, ёнмача, орқа, фронтал, ушлаб, шпагат билан, ҳалқа билан, тирсакда, чалиштирилган.
Анжомлар билган машқларни бажариш номларида асосий белги бўлиб анжомнинг ҳолати (унинг йўналиши ва у билан бажариладиган йўл хизмат қилади.
Анжомларда бажариладиган машқлар атамалари.
Ушлаш - анжомни ушлаш усули. Қўйидаги ушлашлар татбиқ қилинади: юқоридан, пастдан, турли, тескари, туташтирилган, кенг, тор, сиқилган чуқур.
Осилиш - елкалар ушлаш нуқтасидан қуйида бўлган анжомдаги шуғулланувчининг ҳолати. Шуғулланувчи фақат оёқ ёки қўл билан ушлаб турган ҳолати, оддий осилиш ва қўшимча таяниш бўлган тана, оёқлар ердамида яралаш осилиш фарқланади.
Осилишлар - (оддий) - букилган қўлларда осилиш, энгашиб осилиш, эгилиб осилиш, бурчакли осилиш, орқадан осилиш, горизонтал осилиш.
Аралаш осилишлар: ўтириб осилиш, деворга орқа билан осилиш, энгашиб тикка осилиш, ётиб осилиш, туриб осилиш.
Таяниш - шуғулланувчи елкаси таяниш нуқтасидан юқори бўлган ҳолати, оддий ва аралаш таянишлар фарқланади.
Оддий таянишлар - елка ва қўлларга таяниш, энгашиб қўлларга таяниш, орқадан таяниш, бурчакли таяниш, ташқарида очилган оёқларга таяниш.
Аралаш таянишлар - ўнг оёққа ўтириб, чап оёқ орқада таяниш, ўнг ёнга ётиб таяниш, чап ёнга ётиб таяниш, ўнги 5 - таёқчага ушлаган ҳолда.
Ўтириш -анжомда ўтириш ҳолати, брусларда оёқларни очиб ўтириш, белда ўтириш.
Машқлар бошланиши қуйидаги атамалар билан аниқланади: югуриб келиб сакраш; осилишдан, таянишдан ёки биринчи белгидан, масалан, силтаниш ва букилиб туриш орқага айланиш ва ҳаказо.
Кўтарилиш - осилишдан таянишга ўтиш ёки қуйи таянишдан юқорироқ таянишга ўтиш. Фарқланади: навбат билан куч билан кўтарилиш, куч билан кўтарилиш, силтаниб айланиш билан қутарилиш.
Тушиш - кўтарилишга қарама - қарши ҳаракат
Айланиш - гимнастиканинг анжом ўқи атрофида таянишдан бажариладиган айланма ҳаракати. Мисол, олдинга орқага айланиш, катта айланиш, худди шу орқадан осилишда.
Бурилиш - вертикал ўқ атрофида тана ҳаракати олдинга силтаниш туриб орқага бурилишлар фарқланади.
Чалиштириш -ҳалқаларда гимнастиканинг чалиштирилган ҳаракати: бурчакли чалиштириш, ёнмача чалиштириш, қўлда туриб чалиштириш.
Анжомларда туриш, елка, қўлларда туриш. Туришларни бажариш усуллари: куч, силтаниш билан, энгашиб, букилиб.
Сайқалиш - гимнастикани анжом билан бир маратаба маятник сифат ҳаракати. Бир неча бор чайқалишлар табраниб туриш деб аталади.
Силтаниш - айланиш орқига нисбатан тананинг эркин ҳаракати.
Тебранишлар усули - куч, эгилишлар билан, сакраш орқали.
Ёй сифат силтаниш - ёйсимон ҳаракат билан таянишдан осилишга ўтиш. Масалан, турникда: бурилиш билан ёйсимон силтаниш.
Буралиш - тананинг горизонтал ўқи атрофида тезлашган ушлаш орқали елка суякларида айланиш билан тананинг айланиши. Олдинга, орқага буралиш.
Оёқлар билан силтанишлар қуйидаги атамалар билан белгиланади: айланма, туташтирув; сакраб олиб тушиш ва бошқа.
Учиб ўтиш - гимнастикачини бир анжомдан бошқасига тушиш орқали силжиши.
Сакраб туриш - осилиш ёки таянишдан анжомдан сакраб тушиш. Силтаниш билан олдинга орқага сакраб туриш; худди шу бурилишлар билан ёй, айланиш, буралишлар, айланиб тушиш, сальто билан сакраб тушишлар фарқланади.
Сакраш - итарилишдан кейин эркин учиш орқали масафани (баландлик, узунлик) ёки тўсиқни бартараф этиш: энгашиб, бурчак, ён топган билан оёқларни букиб, оёларни очиб, орқага оёқларни букиб, айланиб ўтиб.
Бир кучли силтаниш - олдиндан оёқлар билан бир иттарилиб орқага оёқлар билан силтаниш.
Акробатик машқлар атамалари.
Думаланиш - тананинг кетма-кет таянчни теккан ҳолда тананинг айланма ҳаракати (бош орқали буралишсиз): олдинга, томонга, тик туришқан бажариладиган орқа букилиш думаланишлар фарқланади.
Гуруҳланиш - тананинг букилган ҳолати (елкаларга тиззалар, тирсаклар, сиилган, болдирни ушлаш). Ётиб, ўтириб ва ярим ўтириш гуруҳланиш фарқланади.
Юмаланиш - кетма -кет таяниш ва бошни айлантириб ўтиш орқали тананинг айланма ҳаракати. Олдинга, узун, қўлга таянгунча учиб, сакраш билан юмаланиш, юзи билан бошқа томонга тўгайдиган бурилиш орқали юмаланиш, орқага тиззага таяниб орқага юмаланиш, орқага букилиб юмаланиш, елка орқали орқага юмаланиш, қўлларда тик туриш орқали юмаланиш.
Бурилиш - танани тўлиқ тебраниш билан айланма ҳаракати (қўл, бош ёки иккаласига таянган ҳолда) бир ёки икки учиш фазалари орқали.
Масалан: томонга бурилиш, бошдан бурилиш, бир оёққа бурилиш, сакраш орқали бурилиш ва б.
Орқага бурилиш - тананинг орқага қўлга таянган ҳолда айланма ҳаракати. Айланиб ўтиш - тананинг тўлиқ айланиб ўтишининг бир хил айланма ҳаракати (учишсиз қўлларга таяниб).
Рондат - оёқ томонга тушиш орқали айланиб бурилиб ўтиш.
Курбет - қўлдан оёқларга орқага сакраш.
Букилиб кўтарилиш - оёқларга букилиб таянишдан бажарилган кўтарилиш. Ўтириб, оёқларни очиб ўтириб, тиззаларга ўтириб бажарилади.
Сальто - ҳавода тананиг эркин айланиши. Олдинги сальто, силтанишли сальто, орқа сальто, ёнмача, чўзилган, бурилишли (пируэт) сальто фарқланади. Бир сакраб туриш - силкинган оёқда катта бўлмаган сакраб туриш, бошқаси олдинда букилган, сакраш акробатикасида боғловчи белги сифатида ишлатилади.
Кўприк - ёйсимон, максимал тананинг букилган таянча орқа қилинган ҳолати бир қулда, бир оёқда елкаларда кўприклар, турли кўприклар фарқланади.
Шпагат - оёқнинг бутун узунлиги билан таянчга теккан ҳолда максимал очилган оёқлар ўтириши.
Яримшпагат - худди шундай ҳолат, фақат олдинда букилган оёқ жойланади.
Тик туриш - оёқларни юқорига қилиб, тананинг вертикал ҳолати. Курашларда, бошда, қўлларда тик туришлар фарқланади.
Машқларни ёзиш қоидалари ва шакли.
Мақсадга кўра у ёки бу ёзув шакли ишлатилади; умумраштирилган, атамалаштирилган, қисқартирилган ёки, ёзувлаштирилган. Ёзувлар қоидаларига киради: гимнастик машқларнинг алоҳида гуруҳлари учун белгиланган ёзув тартиби.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling