Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
Умумривожлантирувчи машқларни бериш методикасини қўллаш
Download 0.97 Mb.
|
Gimanstika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гимнастик машқларни ўргатиш асослари.
Умумривожлантирувчи машқларни бериш методикасини қўллаш.
Гимнастик умумривожлантириш дарсларида машқлар алоҳида машқлар кўринишида ёки атайин тайёрланган комплекс кўринишида бажарилади Алоҳида машқлар ёки машқлар серияси жисмоний сифатни ривожлантириш учун бажарилади. УРМ комплекси жисмоний тарбия масалаларини ечиш учун тузилади. Комплексни тузаётганда олиб бориш жойини ва вақтни шунингдек ўқувчиларнинг ёшини, жисмоний тайёргарлигини кўзда тутиш керак. Олдиндан машқлар ҳажмини ва мундарижасини аниқлаб олиш зарур( машқлар 8 дан 15 гача бўлиши мумкин). Машқларни танлаётганда шуни билиш зарур. 1. Машқлар комплексга жавоб бериши керак. 2. Машқларни шундай танлаш керакки, улар шуғулланаётганга ҳар томонлама таъсир қилсин. 3. Машқлар улар қила оладиган даражада блиши зарур шунингдек уларнинг ёшига ва жисмоний тайёргарлигига тўғри келисин. УРМлари принцип бўйича ўргатилади енгилдан мураккабга ва оддийдан - оғирга. Машқларнинг бирин кетинлиги комплексда бир қатор қоидаларга риоя қилини ш керак. Гимнастик машқларни ўргатиш асослари. Режа: Гимнастикани ўрганиш масалалари ва йўналиши. Гимнастик машқларнинг характеристикаси. Ўрганишнинг дидактик принциплари. Машқларни ўрганиш усуллари ва методлари. Гимнастик курсини ўрганмоқ куйидагини кўзда тутади: мутахассис гимнастиканинг оммавий турларининг асосий воситаларига эга бўлиш зарур. Снаряддаги машқларни, сакраш эркин машқларни бажариш. Уларни ўзлаштириш ва шу машқларни ўргатиш малакасига эга бўлмоғи зарур. Талабаларнинг кейинги дарс бериш методикасини қулайтириш зарур: - машқларни юқори мотор зичлик билан ўтказа олишни билиш; - машқларни поток усул кўникмаси билан ўтказиш; - ҳамма гимнастик ускунларини ишлатиш - ҳар хил машқларни ўрганиш ва айланма усули билан машқ бажариш; Гимнастика - бу жисмоний тарбиянинг универсал ва ҳаракатли воситаларидан бири. Жисмоний тарбия системасида гимнастиканинг ўрни ва мохияти. Гимнастика машғулотларида қуйидаги масалалар ечилади. 1. Ҳаракат қобилиятини комиллаштириш, жисмоний фазилатини тарбиялашни ривожлантириш. 2. Касалликларни тузатиш ва олдини олиш ва организмни нгкурашишини олиб бориш мақсадидаги соғломлаштириш таъсири. Касбий тайёргарлик. Эркин аҳлоқий ва эстетик фазилатни тарбиялаш. Спорт программаларини ўзлаштириш. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling