Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Download 0.97 Mb.
bet11/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Даволовчи бадантарбия.

Даволовчи бадантарбия - амалий машқларнинг бир кўринишидир, даволовчи учул янада тезроқ ва тўла равишда бемор инсоннинг соғлиғини тиклаш учун қўлланилади, яна жисмоний сифатларни ривожлантиришда қўлланилади: тезликда, кучда, чидамлиликда ва бошқа умумий меҳнат фаолияти шароитларида қўлланилади. Даволовчи бадан тарбиянинг ҳиллари: оқловчи, вазифавий. Махсус танланган гимнастик машқлар (врачни ташкилий алоҳида) турли хил латлардан сўнг ҳаракатлантирувчи вазифаларни қайта тиклашда кенг қўлланилмоқда. Даволовчи машқлар касалликлардан огоҳлантиради, соғайишни тезлаштиради, инсоннинг соғлигини сақлайд,и, унинг ҳаётини узайтиради.


Даволовчи машқларнинг воситалари - сафланиш машқлари, ҳаракатланишнинг ва рақс қадамларининг хиллари; умумий ритмик машқларнинг буюмларсиз ва буюмлар билан бажарилиш турлари (таёқлар, гантеллар, арғимчоқлар, тўплар ва бошқа), машқий девордаги машғулотлар ҳалқларда ва амалдаги машқлар (югуриш, сакраш, ўрмалаш, ошиб ўтиш).
Махсус аппарат ва тренажерлар кенг қўлланила бошланди. Улар ҳаракатларни енгиллаштирилган шароитларда бажаришга имкон беради, айрим мускул гуруҳларнинг йўқотилган вазифаларини қайта тиклашга ёрдам беради, бўғинларнинг кам ҳаракатлилигини йўқотишга ёрдам беради.
Машғулотнинг асосий шакли бўлиб, даволовчи машқнинг дарслари ҳисобланади. Машқлар даволовчи врачнинг тавсияларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Улар беморга даволовчи - профилактик мақсадларда тавсия қилинади. Машқлар мажмуи махсус машқлардан ва умумий йўналишдаги машқлардан ташкил топган. Беморга яқин бўлган содда машқлар олинади; дарс давомида оғирлик секин олға ошиб боради, орқама-кетин ишга ҳар хил мускул гуруҳлари қўйилади.
Ўзини текшириш учун саволлар:
1. Иш куни шароитларида ишлаб чиқариш машқларининг организмга таъсири.
2. Ишлаб чиқариш машқларининг шакл ва усуллари.
3. Жисмоний тарбияда ритмик машқларининг хусусиятлари.
4. Гигиеник машқларнинг вазифалари.

  1. Даволовчи машқларнинг таърифи.


Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling