Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Download 0.97 Mb.
bet14/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

ОРУ ёзуви:
1. Ҳаракат бошланадиган дастлабки ҳолат (ДХ),
2. Ҳаракат номи (эгилиш, бурилиш, силтаниш, ярим ўтириш, олдинга қўшиш)

  1. Йўналиш (ўнга, чапга, орқага ва ш.ў)

  1. Зарурият бўлганда якуний ҳолат.



Умумий ривожланиш машқлари ва уни ўқитиш методикаси.
Режа:

  1. УРМнинг қисқача характеристикаси.

  2. УРМни гуруҳлаштириш.

  3. УРМнинг шуғулланувчи организмга таъсири. Шахсий масалаларни ениш.

  4. Келгуси тараққиётда УРМ нинг ўрни.

  5. УРМи мажмуасини тузиш усули.

Тананинг алоҳида қисмларининг турли хил тезлик ва амплитудалар билан, мушакларнинг ўртача ва максимал таранглашуви билан бажариладиган машқлар умумий ривожланиш машқлари деб аталади. Шу машқларнинг мақсади шуғулланувчини жисмоний жиҳатдан тарбиялаш ва кейинги мураккаброқ бўлган машқларга тайёрлаш.
Бу машқлар енгил бўлгани учун болалар боғчаларидаги жисмоний тарбия дарсларида, мактабларда, олийгоҳларда кенг қўлланилади. Спортнинг ҳамма турлари вакиллари умумий ривожланиш машқларини маълум бир жисмоний томонларини ривожланиши учун буларни қўшадилар. Бу машқлар тузилишига кўра оддий ва барча ёшдагилар учун қулай. Уларга ўргатиш анча осон: машқни ўзлаштириш учун шуғулланувчи уни бир неча маротаба такрорлаши етарли. Бир нарсани ҳисобга олиш керакки, яхши ўзлаштирилган машқгина ҳаракатларни тез бажаришга ёрдам беради. Жисмоний тарбиялашда бирор бир машқдан фойдаланишдан олдин, уни олдиндан ўзлаштириб олиш керак. Шу машқларнинг ёрдамида тананинг маълум бир қисмига ёки мушакларнинг гуруҳига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу айниқса, шуғулланувчиларнинг организмига ҳар томонлама таъсир кўрсатиши, айниқса ҳаракатланувчи аппаратга фойдали. Шу машқларни қўллаганда жисмоний оғирликни бошқариш нисбатига енгил.
Оғирлик бир машғулотдаги машқларнинг тури ва сонига боғлиқ. Бир хил машқлар енгил, бошқалари қийинроқ. Мушаклар таранглашувининг интенсивлиги:
а) бир машқнинг бажариш тезлиги узайтириш;
б) бирламчи ҳолатни ўзгартириш;
в) ўтказиш тури ёрдамида ўстириш мумкин.

  1. Умумий ривожланиш машқларнинг анатомик таъсири ва тананинг турли қисмларига қандай таъсир қилишига қараб қуйидагиларга бўлинади.

1. Елка ва қўл мушаклари учун машқлар:

  1. Оёқ мушаклари учун машқлар.

  1. Бутун тана мушаклари учун машқлар.

Юқоридаги ҳар бир гуруҳдаги маълум машқларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Масалан: бармоқ, кафт, елка учун машқлар биринчи гуруҳда мавжуд.
Учинчи гуруҳда эса тизза, қовурға учун фойдали машқлар бор.
Иккинчи гуруҳда мушаклар, олдинги ва ён бел машқлари. Машқларнинг анатомик таъсирига кўра классификациясига қўшимча тарзда яна физиологик таъсирига кўра ҳам машқлар бор.
УРМнинг шаклини бўғинлардаги ҳаракатлар белгиланади: эгилиш, айланма ҳаракатлар букилиш. Машқларнинг характери кўпинча мушакларнинг таранглашиши ва бўшалишига боғлиқ. Шунинг учун ҳамма машқлар ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади.
1) Умумий ривожланиш машқлари билан тартибли шуғулланилса, улар гавдани тўғри шакллантиришда ва чидамлиликни орттиришда яхши омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳар қандай ҳаракатланишда мушаклар кучи турли хил усуллар билан юзага чиқади. Тананинг турли хил ҳолатларида мушаклар фақат таранглашади. Умумий ва бир хил шаклдаги ҳаракатларда турли хил тезлик ва оғирликда бажарилаётганда турли мушак гуруҳлари қисқаради.
Ҳаракат тла амплитуда ва маълум вақт оралиғида ҳеч қандай тўхталишларсиз бажарилса булар динамик ҳарактердаги машқларнинг энг фойдалиси ҳисобланади. Шуни назарда тутиш керакки мушакларнинг динамик куч талаб қиладиган харакатлари улар бирор бир қаршиликни енгиб ўтганда ўзини намоён қилади.
Мушакларнинг таранглашуви ташқи таъсирнинг ҳажми, ҳаракатларнинг тезлигининг қайтаришлари сонига боғлиқ. Изланишлар шуни кўрсатадики, машқларда қўлланиладиган ҳаракатлар ҳажми жуда кўп ҳам, кам ҳам бўлмаслиги керак. Қайтарилишлар сони чарчаш сезилганда қадар давом этиши керак. Кучли статистик машқларни бажараётган вақтда шуулланувчиларда нафас олиш қийинлашади. Бундай пайтларда, ачон нафас олиш ва чиқаришни айтиб туриш керак. Умумий ривожланиш машқлари билан кучни кўпайтириш турли усуллар билан бажарилади.
а) кўп марта такрорлаш усули: машқлар одатдаги тезлик билан, оғирликни кўпайтириш ва камайтириш билан, дам солинган копоток билан. Бунда чарчаган вақтда машқни бир ёки икки мартда бажариш асосий қоидалардан бири. Айниса бу охирги такрорлаш кучни кўпайтиришда асосий роль ўйнайди.
б) кўп куч ишлатиш усули: машқлардан кўп куч талаб илинади, ва кетма-кет 3-4 марта, ьаъзида эса 1-2 марта бажарилади. Машқда қанча кўп куч ишлатилса, шунча жавоб реакция шунча катта бўлади, бундан эса мушак тўқималарининг даражаси ошади. Бу усул ўрта ва катта ёшдаги мактаб ўқувчилар учун яхши фойда беради.
в) мушкаларда ишлашнинг резометик режимини қўллаш усули.
Статистик машларни бажаришда эгаллаган ҳолатни 5-6 сек ушлаб туриш амалга мувофиқ. Бунда мушакларнинг кучланиш баландроқ блиши керак. Машқларнинг бажаришнинг изометрик режимида ҳаракат вақтида қисқа паузалар қилинади.
г) динамик ҳаракатлар усули, машқлар қийинчиликларни кўпайтиришларсиз ёки ташқи аршилик билан, лекин максимал тезлик билан бажарилади. Динамик ҳаракатлар усули ҳаракатларни юори тезлик ва тула амплитуда билан бажариш учун кўп куч таъсир қилинади. Машқларни бундай бажаришда шуулланувчиларнинг нафақат кучи балки тезлик томонлари ҳам ортади.
д) уйғунлашган усул, битта машқ маълум кетма-кетлигда бажарилади: бошда динамик, изометрик режимда, бундан сўнг эса мушакларни кучлантириш ва охигиси кўп маротаба такрорлаш усули.Ҳар такрорлашдан сўнг 1-2 дақиа пауза қилинади.
Умумий ривожланиш машқлари, турли хил тезлик ва мушакларнинг ишлаши айниқса болалар ва ўсмирлар учун фойдали. Мушакларнинг зўрайиш даражасини аниқлаш, машқни тенамли бажариш ва кучдан унумли фойдаланишни кўрсатади. Ҳаракатланиш аппаратининг ишга лаёқатлигини аниқлаш омилларидан бири бўғинларнинг анатомик ҳаракатланишдир. Бўғинлардаги ҳаракатланиш. Мушак-ларнинг пассив чўзилиши натижасида амплитуданинг чекка чизиқларида тўхтаб қолади. Етарлича эгилувчан бўлмаслик кўпинча бир қанча мушак гуруҳларининг қисқаришига сабаб бўлади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling