Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
Ритмик бадантарбия тарихи
Download 0.97 Mb.
|
Gimanstika
Ритмик бадантарбия тарихи.
Ўзининг тарихий илдизлари билан бадантарбия узоқ тарихга бориб тақалади. Ҳитойда, Ҳиндистонда эрамизгача 4 минг йил аввал ритмик машқлар даволаниш мақсадларида қўлланилган. Хитойда уйда эрталаб ва кечқурун шуғулланиладиган машқлар маълум. Янги рақс ва машқлар мажмуининг пайдо бўлишини, тананинг хусусиятлари тўғрисидаги фаннинг асосчиси, француз опера қўшиқчиси, Франсуа Дельсарт номи билан боғлашадилар. Бошқа XIX - юз йиликнинг педагоги, француз Жорж Демени ўзига хос бадан тарбия машқлари мажмуини тузиб чиқди. Мақсадга мускулларнинг ритмик кучайиши ва бўшашиши билан эришилади. Сал кейинроқ ўзининг ритмик машқлар мажмуини Женева консерваторияси врачи Эмиль-Эак-Далькрос ҳам яратади. У тана билан ҳис қилинган оханг, бутун танага бир вазндаги туртки беришини тушунди. 20 йилларнинг бошларида Москвада Асйседора Дункан рақс студиясини ташкил этилди. Дунканнинг рақслари эркин пластикада қўрилган эди, унинг ёрдамида рақосалар ўзларининг ҳис-хаяжонлари ва кечинмаларини беришга ҳаракат қилар эдилар. Пластик рақс студиясининг пайдо бўлиши, ҳар-хил йўллар билан инсоннинг ўзига хос, уйғун ривожланишига, унинг жисмоний гўзаллигига, маънавий бўлишига эришишига интилдилар. Шундай студиялардан бирини Н.Л.Алексеева тузди ва “Рақс ва бадантарбиялар уйғунлиги студияси” деб номланди. Алексееванинг машқларида асосий ўрин - уйғунлик билан ривожланиб келаётган гавда учун машқлар танлашга берилган. Алекссева: “Ҳаракатлар ва мусиқа орасида ритмик уйғунлик бўлиши керак” - деб айган эди. Ритмик бадантарбия айниқса 80-чи йилларнинг бошларида гуркираб ривожланди. 1984 йилдан бошланиб ҳар доим ритмик машқлар дарслари телевидение орқали кўрсатилиб борди. Fарбда аэробиканинг, юлдузхлари қуйидагилар ҳисобланадилар: Джейн Фонда, уни замонавий ритмик машқларнинг асосий бошловчиси деб ҳисоблашадилар (АҚШ); Сидни Ром, Марлен Шарель (Германия). Уларнинг тартиб-усулларининг ўзига хослиги нимада? Джейн Фонднинг ритмик машқларининг усули асосан атлетик йўналишга йўналтирилган ва асосан яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлган одамлар шуғулланадилар. Жисмоний жиҳатларни ривожлантиришдаги машқлар ҳаракатларнинг кенг тебраниши ва катта ҳисобдаги қайтарилишлар билан бажарилади ва юрак-қонтомирлари системасига ва нерв-мускул аппаратига кучли таъсир кўрсатади. Сидне Ромнинг машғулотлар дастури бадантарбия машқларига асосланади, Марлен Шарельники эса - рақсий белгиларга. Иккала дастур ҳам давомийлиги 12 15 дақика бўлган катта хисобдаги югуриш, сакраш машқларини ўз ичига олган. Чет элларда ритмик бадантарбиянинг терминлари хилма-хилдир: аэробика, джазбадантарбия, поп-ҳаракатчанлик ва бошқалар. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling