Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
Эрталабки жисмоний машқлар
Download 0.97 Mb.
|
Gimanstika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изох бўйича.
Эрталабки жисмоний машқлар:
Соғликни мустаҳкамлайди ва организмни чиниқтиради. Инсоннинг уйқудан кеинги меҳнатга лаёқатини тезда оширади. Нерв-мускул аппаратини мустаҳкамлайди. Нафас олиш ва қон алмашинуви, уйқу вва иштаҳани яхшилайди. Моддалар алмашинувини оширади. Доимий жисмоний машқ ҳисобланади ва мускул аппаратларини шуғуллантиради, нафас олиш ва организмнинг бошқа системаларини шуғуллантиради, ҳаракатдаги фаолият давомида тезликни, чидамликни, кучни оширади. Иродани тарбиялайди. Изох бўйича. Эрталабки жисмоний машғулотлар иш кунининг бошланишидан олдин ўтказдирилгани учун кейинги меҳнатга яроқлилигини ёмонлашмаслиги учун жадаллиги ҳаддан ташқари бўлмаслиги лозим. Ундан кейин тетиклик бўлади, чарчоқ эмас. Машқларнинг даражасига қараб инсонннинг функционал имкониятлари сезиларли даражада мукаммаллаштирилади, машқ кўрган, шуғулланиб юрган шахсларда, ҳаттоки шундай машқлар: югуриш, чанғида юриш, велосипедда учиш, отда юриш ва сузиш кейинги бутун кун давомидаги меҳнатга яроқлилигини оширади. Умумий таъсирлар. Эрталабки гигиеник бадантарбия инсоннинг соғлигига ижобий таъсир кўрсатади, тетиклик, ҳаётга ишонч, ўз кучига ишониш, меҳнат қилишга иштиёқ уйқотади, иродани тарбиялайди. Агар инсонлар систематик (доимий) равишда бадантарбия машқларини бажариб юрса уйқудан уйғотибгина қолмай, балки унинг барча органлари ва системалари фаолиятини оширади ва инсонларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини оширади. Машқлар шартлар талаб қилмайди. У кам вақтни олади, яшаш жойидан, йил фаслидан ва об-ҳавонинг шароитларига қараб қолган эмас, махсус ускуналар талаб қилмайди, уйда, мактабда, лагерда ва куннинг ҳар-хил вақтида ўтказилиши мумкин. (уйқудан сўнг, иш давомида, уйқудан олдин). Ўтказишнинг (амалга оширишнинг ) ташқи шарт-шароитлари. Эрталабки машқни ҳавоси алмашинадиган хонада олиб бориш керак. Куннинг илиқ пайтларида машқларни очиқ ҳавода ўтказиш лозим. Машғулотлар учун кийим-бошлар енгил ва ҳаракатларга халал бермайдиган бўлиши лозим. Амалга ошириш услуби. Юракнинг уриши. Машқларни бажариш пайтида нафас олишни тутиб турмаслик лозим. Чуқур ва бир зайлда нафас олиш керак. бурундан нафас олиб, оғиздан чиариш керак. Кучли юрак уришини ва нафас олишни келтириб чиарувчи машқлардан сўнг (сакрагандан сўнг, ўтириб туриш, жойида турган ҳолда югуриш) хонада (ёки ховлида) 30-90 сония давомида юриб туриш лозим. Машқлар чарчак келтириб чиқармаслиги лозим. Шунинг учун аста-секин содда машқлардан бироз мураккаб машқларга ўтиш лозим ва шу билан бир қаторда аста-секинлик билан организмга кучланишни кўпайтириш лозим. Кучланишлар машқларнинг қийинлашууви ҳисобига, қайтарилишлар сони хисобига, ҳаракатларнинг тезлик даражасини ошиши ва айрим машқлар орасидаги тўхталишларни камайтириш ҳисобига оширилади. Машқларнинг таркиби. Хилма-хил бадантарбиявий машқлар: сакраш, югурушдаги енгил атлетикавий машқлар, сузиш, эшкак эшиш, найза отиш, оғирликлар кўтариш. Ўзига хос хусусиятларнинг хисоби. шуғулланувчиларнинг жинси, ёшини, соғлиги ҳолатини ҳисобга олиш лозим. Аёллар. Агар ойлик ёки ҳомиладорлик яхши кетаётган бўлса гигиеник машқлари тўхтатилмайди. Фақат оғирликни бирмунча чегаралаш лозим ва бел қисмга оғирлик, босим ва оғриқ берадиган машқлар, югуриш, сакраш ва бошқа машқлар машқлар мажмундан олиб ташланади. Ҳомиладрлар врач бошқаруви остида машқларни бажариши лозим. Давомийлиги 10-20 дақиқа. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling