Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Гимнастика воситалари тавсифи


Download 0.97 Mb.
bet3/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Гимнастика воситалари тавсифи.
Гимнастика воситаларини қўллашнинг уч асосий йўналиши мавжуд:
1. Гимнастик машқлардан инсоннинг умумий жисмоний ривожланиши (жисмоний сифатлар ривожланиши даражасини ошириш) жараёнида фойдаланилади.
2.Гимнастика машқларидан меҳнат ва кундалик амалиётда зарур кўникмалар шакллантиришда фойдаланилади.
3. Мураккаб гимнастика машқлар интенсив жисмоний тайёргарлик ва спорт амалиёти жараёнида ўзлаштирилади.
Гимнастика машқлар - воситалар қуйидагича гуруҳланади:
1. Саф машқлари.
2. Умумривожлантирувчи машқлар. (УФМ).
3. Амалий машқлар.
4. Эркин машқлар.
5. Бадиий гимнастика машқлари.
6. Акробатик машқлар.
7. Сакраш.
8.Снарядларда машқлар.
2. Умумривожлантирувчи машқлар - координацион мураккаб турли машқларни ривожлантириш, жисмоний сифатларини такомиллаштириш, элементар ҳаракат кўникмаларни эгаллаш, турли предметлар (тўп, арқонга, таёқ, гонтел) билан ва гимнастик тригонометрлар ёрдамида молиқ бажаришни эгаллаш мақсадида фойдаланилади.
3. Амалий машқлар - гимнастиканинг муҳим ҳаракат кўникмалари ва атроф муҳит фаол ўзаротаъсир малакаларини шакллантирувчи воситалари. Бу машқлар махсус жиҳозлар: арқон, шест (лангар чўл), ўриндиқ, деворга, гимнастик шаҳарчалардан фойдаланиб борилади, улар гимнастик ўйин ва эстафеталар, тўсиқли йўлкадан ўтишда асосий ҳисобланади.
4. Эркин машқлар спорт гимнастикасида гимнастик қўл кураш турларидан бири, умумривожлантирувчи характерга эга. Координация қобилияти, чидамлиликни ривожлантириш воситаси саналади.
5. Турда Бадиий гимнастика машқларидан хотин-қизлар билан машғулотларда фойдаланилади. Бадиий гимнастика воситаларига хос элементлари ҳам киритилади.
Айрим машқ ва комбинацияларни мусиқа жўрлигида бажариш ҳаракатлар пластиклиги ва ифодалигини ривожлантириш, эстетик сифатларини тарбиялашнинг самарадор воситасидир.
6. Акробатик машқлар жисмоний сифатларини ривожлантириш, қатъият ва мардликни тарбиялашнинг амалий воситаси турли ҳаракатлар, айланишлар моконда ориентирланишни яхшилайди, ички аъзоларнинг функционал барқарорлигини оширади. Акробатик машқларнинг қулай ва доимий мураккаблаштириб бориш имконига эга экани уларни умумий ва амалий жисмоний тайёргарликда, ҳар хил спорт қўллаш учун асос бўлади. Акробатиканинг спорт шакллари у ёки бу машқлардан иборат: сакраш, баланслаш, жуфтлик машқлари, гуруҳ пирамидалари ва 7. Сакраш (таянч билак ва таянчсиз) оддий сакрашдан фарқли ўлароқ, қўллар ёки оёқлар билан итарилгач парвознинг ифодали фазоси билан характерли. Тезлик - куч сифатларини ривожлантиради, ҳаракат аниқлиги, чақконлик, иродавий сифатларни тарбиялайди. Машғулотларда сакраш жисмоний тайёргарлик, амалий малака ва кўникмалар (тойда сакраш, тўсиқ оша сакраш) шакллантириш воситаси сифатида қўлланилади. Спорт гимнастикасида таянч билак сакраш мусобақалар дастурига киритилган.
8.Снарядлардаги машқлар таянч шароитлари ўзгачалигини ва алоҳида тана харакатлари билан ҳарактерли, улар снаряд конструкцияси билан белгиланади. Спорт гимнастикасида снарядларига ажратилади. Бу ажратиш снарядлардаги машқлар соғломлаштириш - амалий йўналишдаги гимнастикада машқ бажаришини кўзда тутсак шартли ҳисобланади. Масалан, тутқичлари бўлган отда кўплаб умумривожлантирувчи машқларни, (масалан, олдинга, орқага эгилиш, сакраб тушишлар) бажариш мумкин. Снарядлардан фойдаланишига бу каби ёндашув уларни қўллаш диопозонини кенгайтиради. Улар турли ёш, турли тайёргарликдаги шахслар фойдаланиши учун қулай.
Снарядлардаги машқлар шакли, мураккаблик даражаси, организм таъсир характерига кўра жуда хилма-хил. Улар одатда, таянч-ҳаракат аппаратига сезиларли юклама беради, демак, снарядлардаги машқлар муску-латура, айниқса қўллар, елка камари мушакларини сезиларли ривожлантиради, зеро кўплаб элементлар қўлга таяниб ё осилиб бажарилади. Бир пайтда бир гуруҳ шахслар шуғулланиши имконини берадиган снарядлар конструкциялари ишлаб чиқилган бўлиб, уларда тезда ўрнатилади ва трансформацияланади.
Гимнастика воситалари арсенали бўлган анъанавий гимнастик снарядлар қаторида кейинги йилларда кўплаб умумривож-лантирувчи машқларни бажариш имконини берадиган (жумладан уй шароитида ҳам) тренажер ва қурилмалар яратилмоқда.
Гимнастика турлари.
Машқлар - гимнастика воситаларининг кўплаб турлари мавжудлиги, улардан фойдаланиш кўп қиррали экани гимнастика турлари фарқланишига асос бўлади. Жисмоний тарбия вазифаларига кўра 1984 йилда тасдиқланган гимнастиканинг турли гуруҳлари:
1. Тарбияловчи ривожлантирувчи тур. Асосий ва амалий гимнастика кўп сонли воситаларини узоқ муддат режали жисмоний тарбия мақсадида қўллаш билан боғлиқ бўлиб, давлат дастурлари билан таъминланади. Гимнастиканинг бу каби маҳоратини мусобақа таянч турлари ёрдамида болалар, ўсмирлар, ёшлар умумжисмоний тайёргарликнинг тобора юқори даражасига эришади. Амалий ва касбий - амалий характердаги муҳим ҳаракат малакалари ва кўникмаларини эгаллайди.
2. Соғломлаштириш турлари - гигиеник гимнастика ва унинг шакллари аҳолининг кенг қатламларини жисмоний тарбиялаш учун фан меъёри саналади, организмнинг оптимал функционал ҳолатини таъминлайди, иш қобилиятини тиклайди, эмоционал тонусни кўтаради. Давлат гимнастикаси ва унинг шакллари ҳам гимнастиканинг мазкур тури гуруҳига мансуб.
3. Гимнастиканинг спорт турлари. Спортнинг алоҳида турлари сифатида мавжуд. Булар икки кичик гуруҳ: оммавий - спорт ва спорт турларига бўлинади. Юксак спорт маҳоратни эгаллаш ва маъсулиятли мусобақаларда қатнашишга қаратилган дастурларнинг ёшга оид қийинчиликлари йил давомида махсус интенсив тайёрланишни талаб этади. Спортнинг бу турига индивидуалл қобиляитларида зарур бўлади, бу шуғулланув-чиларнинг мақсади танлови учун асосланади.
Оммавийликка эришиш, спортнинг мазкур турига қизиқувчиларнинг барчасини жалб этиш мақсадида “Б” тоифа тасниф дастурлари ва машқлари болалар ва катталар учун ишлаб чиқилган.
Шундай килиб, назарий ва методик жиҳатдан асосланган гимнастиканинг мазмун ва йўналганликка кўра кўплаб турлари уларни жисмоний тарбия учун хос тоифа вазифаларини ҳал этишда қўллаш имконияти беради.
Гимнастиканинг методик хусусиятларини билан белгилана-диган универсаллиги, восита ва турлари хилма-хиллиги уни исталган тоифа шахслар билан олиб бориш имконини беради, уни жисмоний тарбия тизимининг муҳим ва тенгсиз воситасига айланади.
Жисмоний тарбия восита ва методларининг ягона тузилиши мавжуд. У ўйинлар, гимнастика, спорт ва туризмдан иборат. Бир-биридан ўтказиш шартлари ва жисмоний машқлар турларига ифодаланиши билан фарқ қилсада, улар органик бирликда мавжуддир. Гимнастика жисмоний тарбиянинг асосий воситаси ва методи сифатида ажратилади.
Демак, гимнастиканинг таянган жисмоний машқлар ва илмий асосланган усуллар тизими бўлиб, ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириши ва шуғулланувчиларни соғломлаштиришга чақирилган. Унинг асосий вазифалари:
1. Организм шакл ва функцияларини баркамол ривожлантириш, жисмоний қобилятларни ҳар томонлама такомиллаштириш, саломатликни мустаҳкамлаш, киши-ларнинг ижодий ҳаётини узайтириш.
2.Ҳаётий муҳим малака, кўникмаларини шакллантириш.
3.Аҳлоқий, иродавий ва эстетик сифатларини тарбиялашдан иборат.
Назорат саволлари:
1.Жисмоний тарбия машғулотларининг вазифалари нималардан иборат?
2. Гимнастиканинг асосий вазифалари.
3. Гимнастикани турларга ажратиш тамойиллари.
Таянч тушунчалар:
Гимнастика турлари, гимнастик воситалари, гимнастик снарядлар, даволаш гимнастикаси, спорт гимнастикаси, ривожлантирувчи гимнастика.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling