Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Гигиеник бадантарбия машқларининг 2 та шакли


Download 0.97 Mb.
bet6/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Гигиеник бадантарбия машқларининг 2 та шакли.
Гигиеник бадантарбия машқларини ўтказдиришни ташкил қилиш

1-чи алоҳида. Директор томонидан радио орқали эшиттириладиган дарслар кўринишидаги оммавий тарқалишига эга бўлди.


2-чи гуруҳни. Мактабларда, олий ўқув юртларида, уйларда, армияда ўтказилади.
Академик А.А.Богоманц “Ҳаётнинг давом этиши” деган асарида ёзган эди: “Массаж организмнинг айрим жойдаридаги қоннинг йиғилиб қолишига қарши жуда фойдалидир. У билан кунни бошлаб, ёки у билан тугатиш керак. 10-20 дақиқа ҳар куни массажга ажратилган вақт фақат тетиклик берибгина қолмай, ҳаётни бирмунча узайтиради”.
Ва охири халқ мақоли айтадики: “Тонгни бадантарбия билан кутиб ол, кечни эса сайр билан кузат”. Шуни унутмангки: “Спортга анча кам вақт ажратсангиз, даволаниш учун у жуда кўп керак бўлади”.
Ритмик гимнастика.
Ритмик гимнастика соғломлаштириш йўналишидаги бадан тарбия машқларининг кўринишларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий мазмуни югуриш, сакраш, ўйин кўринишлари ҳисобланади.
Буларнинг ҳаммаси соғлигни оширишга ёрдам беради. У хаммага тушунарли, юқори таъсирчан ва жўшқиндир. Ритмик гимнастика билан ҳамма шуғулланиши мумкин - турли хил ёшдаги ва имкониятларга эга бўлган аёллар ва эркаклар.
Ритмик гимнастикада ҳаракат чегараланмаган бўлади, қайсики гавданинг ҳамма қисмига таъсир қилади, қайсики чаққонлик, энчиллик, эгилувчанлик, чидамлилик.
Мусиқавий ритм ҳаракатларни ташкиллаштиради, шуғулланувчиларнинг кайфиятини кўтаради. Ҳис - туйғуларнинг ижобий ҳолати ҳаракатларни янада ғайрат билан бажаришга ундайди, бу нарса уларнинг организмга таъсирини кучайтиради. Ритмик гимнастика атлетика йўналишга эга бўлиши мумкин, агар ҳаракатларда чидамлиликка, пластикликка, ўйин ёки аралаш машқлар устун турса.
Машқлар мажмуида рақсий дақиқалар кўпчиликни ташкил этади. Ахир аёллар айниқса хис-ҳаяжонларга ва рақсларга интилишадилар. Шунинг учун бу бадан тарбиянинг номи ритмикдир. Бадан тарбиявий машғулотлар йиғиндиси ўзига хос хусусиятга эга. Биринчидан, уларда аэробик хусусиятга эга бўлган машқлардан (югуриш, сакраш) ташқари, бўғинларнинг чўзилиши, эгилувчанлиги ва ҳаракатчанлиги учун керак бўлган машқлар иштирок этади. Рақслар учун мўжалланган машқлар жуда кўп.

Иккинчидан, мусиқавий кузатув сифатида кўпгина ўзбек композиторларининг мусиқалари ва дунё рақслари қўлланилади.


Ҳаракатларнинг гўзаллигини шакллантираётиб, биз бир вақтнинг ўзида инсоннинг рухий оламига таъсир кўрсатамиз. Ва шу ерда ритмик бадантарбиянинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамиятининг бебаҳолигини кўрамиз.
Ритмик бадантарбия - бу инсонларнинг дам олиши ва тарбияси учун ижобий воситадир.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling