Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
Гимнастиканинг соғломлаштирувчи турлари
Download 0.97 Mb.
|
Gimanstika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш гимнастикаси.
Гимнастиканинг соғломлаштирувчи турлари.
Режа:
Ишлаб чиқариш гимнастикаси. Ритмик гимнастика. Гигиеник гимнастика. Даволовчи гимнастика. Адабиётлар: Смолевский В.М. “ИФК учун дарслик”. ФиС 1987й. Попова Е.Г. “Ишлаб чиариш гимнастикаси”. Услубий кўрсатмалар. Л.1986й. Михайлова Э.И. , Иванов Ю.И. “Ритмик гимнастика”. Қўлланма. М. “Московская правда” 1987й-1988й. “Ритмик гимнастика машғулотларини ўтказдириш учун тавсияномалар”. Тошкент Давлат университет 1988й - 63 вароқ. Тошевский С.А., Старцева И.Д., “Физкультура ва касб”. М. “Физкультура ва спорт”. 1988й - 160 вароқ Усманалиев Т.Б. ва бошалар. “Ритмик гимнастика”. Чимкент 1987й. 25 вароқ. Черявский В.Д. “Ишлаб чиқариш гимнастикасини ўтказиш услуби ва ташкили бўйича қўлланма”. Тошкент. “Медицина”. Узбекистан 1986й 144 вароқ. Ишлаб чиқариш гимнастикаси. Гимнастика ишлаб чиқаришда ўзбек жисмоний тарбияси системасининг бир бўлаги ҳисобланади. Ишлаб чиқариш гимнастикаси меҳнаткашлар соғлиқғининг мустаҳкамланишига ёрдам беради, ва шу асосида меҳнат унумдорлигининг ўсишига ҳамкорлик қилади. Ишлаб чиқариш гимнастикаси - бу иш куни тартибларида жисмоний машқларни қўллашнинг, амалий жисмоний тарбиянинг тадбирларидир. Унинг мақсади - ишчиларнинг соғликларини яхшиланишига ва меҳнатга лаёқотлигининг ошишига таъсир кўрсатиш ва ишлаб чиқаришнинг ўсишига ёрдам бериш. Ишлаб чиқариш гимнастикасининг вазифалари: 1. Ишга мувофик равишда ёндашиш ва киришишни таъминлаш; толиқишни камайтириш ва оптимал (энг мувофиқ) ишга яроқлилиқини янаям тезроқ қайта тикланишига қўмаклашиш. 2. Соғлиқни яхшилаш. 3. Уюшқоқликни ва тартиблиликни тарбиялаш. 4. Оммавий жисмоний - соғломлаштириш ва спорт ишларига жалб қилиш. Ишлаб чиқариш гимнастикаси замонавий жисмоний тарбия системасининг бир бўлаги, ва ишлаб чиқаришда соғломлаштириш тадбирларидан бири ҳисобланади. Унинг мақсади - меҳнаткашларнинг соғликгининг яхшиланишига ёрдам бериш, ишга яроқлилиқининг ошишига ва ишлаб чиқаришнинг ошишига кўмак бериш. Ишлаб чиқариш гимнастикаси ҳам ақлий, ҳам жисмоний меҳнат билан банд бўлган кишилар учун бир хил тарзда зарур ва фойдалидир. Ишлаб чиқариш гимнастикаси - организмнинг фаолиятнинг бир кўринишидан иккинчи кўринишига ўтишига асосланган, ҳордиқ чиқаришнинг кўринишларидан биридир, улар актив ва пассив бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш гимнастикасининг физиологик асослари. 1905 йили организмнинг чарчаши муаммолари устида ишлаётган И.М.Сеченов. Физиологик нутаи назардан дам олиш билан абсолют тинчликка эришиб бўлмайди ва эришиб бўлмаслигини исботлади. Бир меҳнат фаолиятининг иккинчи билан алмашиниши, дам олишнинг шаклларидан биридир. И.М.Сеченов тажрибада агар бир орган меҳнат жараёни давомида вақтинча меҳнат фаолиятини тўхтатса, у тез орада ўзининг меҳнатга яроқлилигини тиклайди ва бунинг билан фаол ҳордиқ чиаришнинг устунлигини исботлаб берди. И.П. Павлов, бош мия хужайраларининг доимо бир -хил нутасини қўзғатиш меҳнатга лаёқатлиликни пасайишига олиб келишини исботлади, лекин, агарда фаолиятнинг хусусияти ўзгартирилса ва кучланиш ва қўзғалиш жараёнлари бошқа нерв тугунларига (ҳужайраларига) ўзгартирилса меҳнатга лаёқатлилиги қайта тикланади. Шундай илиб бир кўринишдаги фаолиятнинг иккинчиси билан алмашиниши, чарчаган бош мия қобиғи хужайраларига дам беради. Павлов дам олиш ва меҳнат фаолияти даврининг тўғри кетма-кетлиги ишлаш қобилиятининг юқори ва барқарор даражада узоқ сақлаш учун катта роль ўйнашини исботлайди. Н.Е.Веденский дам олиш инсоннинг тўлиқ умумий фаолиятсизлигини фараз қилмаслиги тўғрисидаги хулосага келди. Воқеликнинг янги муҳитига диққат эътиборнинг кўчирилиши ва ишнинг оддий ўзгариши билан хордиқ чиқаришга эришиш мумкин. Фаол хорлиқунинг ишлаб чиқариш шароитларида қўлланиниши бир қатор олимлар Е.М.Маршак, А.Н.Крестовников, И.М.Саркисов-Саозанин илмий ишларининг мавзуси бўлиб хизмат қилди ва инсоннинг кейинги меҳнатга лаёқатлилига ижобий таъсир кўрсатишини такидладилар. Уларнинг кузатишлари бўйича фаол ҳордиқ узоқроқ таъсирга эга ва “ўртача кучланишларда” янада сермахсулдир. Ишлаб чиқариш гимнастикаси мобайнида қўзғалиш жараёнларининг ва бош мия қобиғида тормозланиш юз беради ва нафас олиш ва юрак-қон томирлари системасининг фаолияти кучаяди. Профессор С.А.Қосимовнинг тажрибахонасида ишлаб чиқариш гимнастикасидаги бир меъёрдаги иш динамикасини сақлашдаги ижобий аҳамияти кўрсатилган. Ундаги маълумотларга кўра ишлаб чиқариш гимнастикаси ишлаб чиқариш ишлари мобайнида ривожланиб келаётган (ўсиб, кучайиб) толиқишни огоҳлантиришга имкон беради. Ишлаб чиқаришдаги толиқишнинг моҳияти динамик стереотипининг чидамлилигининг бузилишидан иборат. Ишлаб чиқаришдаги толиқишга қуйидагилар киради: ишлаб чиқаришдаги меҳнат унумдорлигининг пасйиши, ишловчининг чарчаганлик аломатлари, иш тартибининг бузилиши, бир-хил мақомлиликнинг бузилиши ва физиологик вазифаларнинг мувофиқликларининг бузилиши. Меҳнат ва дам олишнинг тўғри тартиби - бу меҳнат ва дам олишнинг алмашинишидир, қайсини бу жараён давомида ишчи динамик стереотипнинг энг юқори даражасига эришилари ва соғлик ва меҳнат унумининг юқори даражаси таъминланади. Бир кунлик хафталик алмашиниш тартиблари фарқланади. Алмашиниш тартиби кўпроқ аҳамиятга эга. Меҳнат жараёни давомида дам олиш танаффуслари шундай тақсимланиши керакки, ишлаб чиқаришдаги ҳоришни унинг бошланиш вақтида олдини олиш керак. Ишлаб чиқариш гимнастикасининг асосий шакллари: Кириш гимнастикаси (бадантарбияси). Жисмоний тўхталиш. Жисмоний дақиқа. Ишдан сўнгги гимнастика (бадантарбия). I. Кириш бадантарбияси ишдан олдин ўтказилади. Унинг аҳамияти: организмни ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш, организмни тарбиялаб етиштириш жараёнини тезлаштириш, меҳнат қобилиятини ошириш. Кириш бадантарбияси иш вақти ҳисобига ўтказилади ва 6-8 дақиқа давом этади. Бадантарбия машқлари 7-8 та машғулотлардан иборат. Энг кўп оғирлик машғулотларнинг ўртасида ўтказилиши керак. Машғулотлар ишнинг мақомига тўгриланиши керак. 2. Жисмоний тўхталиш - бу фаол дам олишнинг шаклларидан биридир. Жисмоний тўхталиш иш кунининг махсус танаффуси давомида иш жойида ёки устахонага яқин бўлган бинода ўтказдирилади. Ишчиларда диқкат - эътибори сусаяди, қайсики асб марказлари чарчаганда, яна ишлаб чиқариш пасаяди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу асосан одатда иш кунининг биринчи навбатининг тугашига 1,5-2 соат қолганда юз беради. Жисмоний тўхталиш - чарчашни пасайтириш ва ишлаш қобилиятини кўтаришга йўналтирилган. Жисмоний тўхталишнинг - машқлари динамик хусусиятга эга бўлиши керак, содда бўлиши, меҳнат ҳаракатларининг бажариш хусусиятларига эга бўлган ишчи вазиятлари ва ҳаракатларини ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, машқлар инобатга олган ҳолда тузилиши керак. Энг кўп вазифалар машғулотларнинг биринчи бўлимида олиб борилиши керак. Жисмоний тинишлар йиғиндисида касбга оид меҳнат фаолиятидан мускуллар фаолиятининг бошқа кўринишига ўзгартириладиган машқлар кўзда тутилиши керак. Иш кунининг танаффуси пайтида ўтказиладиган жисмоний тиниланиш, фаол жисмоний тиниланиш - билан тўлиқ алмашиниши мумкин, лекин қисман - ярим фаол жисмоний тиниланиш билан ҳам тўлдирилиши мумкин. Унда вақтнинг бир қисми тўлиқ ўтиришга, ётишга ва ярим ётишга ажратилади. Ҳар хил касбдаги ишчиларнинг меҳнат шароитлари ҳар хил, шунинг учун толиқишдан огоҳлантирувчи ва пасайтирувчи воситалар белгиланиши керак, ишлаб чиқариш бадан тарбияси машқлари хеч қачон ҳамма касблар учун ва ҳамма вақт бир хил бўлиб қолмаслиги керак. Ушбу ишлаб чиқариш жараёни учун у ёки бу ишлаб чиқариш бадантарбияси машқларини танлаш учун ушбу корхонанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш керак. Мисол учун, агар технологик жараёнлар шароитида иш жойини ташлаб кетиб бўлмаса, бундай ҳолатларда фақат кириш бадантарбияси машқлари ўтказдирилади, лекин бу пайтда унинг давомийлиги 10 дақиқагача ўзайтирилади. Инсоннинг меҳнати кучли диқкат-эътибор ва ҳаракатларнинг чегараланган учун наларда жисмоний маданий тинчланишлар айниқса муҳумдир. 3. Жисмоний маданий дақиқалар - ишлаб чиқариш бадан тарбияларининг бир кўринишидир. Уни ўтириб хизмат қилувчи, ақлий меҳнат хизматчилари учун ўтказилади. Қорхонанинг ўкув хоналарида ўтказдирилади. Давомийлиги 1,5 дан 3 дақиқагача, иш куни давомида бир-икки маротаба ўтказдирилади. Унча катта бўлмаган, одатда 3 та машқлардан иборат, жисмоний машқлар йиғиндисини ўз ичига олади. Ўқув муассасаларида уни 1-1.5 дақиқа мобайнида ўтказиш лозим. 4. Меҳнатдан кейинги бадантарбия. Унинг вазифаси - меҳнатдан кейинги кучининг тўпланишига ёрдам бериш. Бу кўринишдаги бадантарбия машғулотларини душ қабул қилиш билан уйғунлаштириш лозим. Машғулотларнинг давом этиш муддати 10-20 дақиқа, машқларнинг сони 8-10 та. Ишлаб чиқариш бадантарбияларга тайёргарлик кўриш мажбурийдир. А) Машғулотлар ўтказиладиган жойнинг керакли бўлган санитария - гигиеник ҳолатини таъминлаш: ҳаво алмашинишини яхшилаш, чангланишни йўқотиш, нокерак бўлган буюмларни йқотиш. Ҳар бир машғулотнинг бошланишидан олдин бинони яхшилаб текшириб чиқиш керак, очиқ бўлган ойна ёки форточка ёнида шуғулланиш зарур. Аёллар оёқларидаги баланд пошнали пояфзалларини шиппакларга алмаштириши лозим; Б) Ишлаб чиқаришнинг хусусияти ва шароитини ўрганиш, берилган цех, ишлаб чиқариш ва касб хусусиятларини аниқлаш. В) Ишчи ва хизматчиларнинг жинси, ёши соғлигининг ҳолати, жисмоний тайёргарлиги ва бошқа муносабатларда уларнинг таркибини ўрганиш. Г) Ишлаб чиқаришдаги бадантарбия машқларини шундай ҳисоб билан ўтказиш янада қулай ва мақсадга мувофиқ бўлар эдики, машқлар ўтказиладиган жойига цех яқин бўлса ва бунга бор-йўғи 1 дақиқа кетса лозим. Д) Ишлаб чиариш бадантарбияси машғулотлари бошланишидан аввал ташвиқот тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Е) Хизматчиларнинг меҳнати жараёнидаги кўпчилик ҳолатларига эътибор бериш керак. Ўтирган ҳолда ишлайдиган шахслар учун ишлаб чиқаришдаги бадантарбия машғулотлари ўтирган ҳолда ўтказдирилади, тик туриб ишлайдиган хизматчилар учун эса ўтирган ҳолатнинг дастлабки холатида машғулотлар ўтказилади. 5. Уйқу олдидан ўтказиладиган бадантарбия машқлари. Унинг мақсади - тинг ва чуқур уйқуга қулай бўлган шароитларни белгилаб бериш. Тўғридан-тўғри уйқудан олдин бажарилади. Давомийлиги 5-7 дақиқа, машқлар сони 8-10та. У секин, босиқ ҳолатда, тинч, хеч қандай кучланишларсиз бажарилади. Бу машқлардан сўнг оёқ, елка, бўйин, гардан ва юзни ўз-ўзи массаж қилиш тавсия этилади. Анализаторларнинг сезгирлиги даражаси уйғонгандан сўнг юқори бўлади. Ақлий ва жисмоний меҳнатнинг ишлаб чиқарувчанлик даражаси бирмунча пасайган бўлади. Уйқудан сўнгги нерв системаларининг қўзғалувчанлиги ва меҳнатга яроқлилиги нерв системасига қанча кўп рецептив зоналардан сигналлар келиб тушса, шунча кўп кучаяди. Сигналлар оқимининг камайиши эса марказий нерв системасининг қўзғалувчанлигини пасайтиради. Эрталабки жисмоний машғулотларнинг аҳамияти: марказий нерв системасига жуда кучли кўпгина анализаторларнинг рецепторларининг сигналлари оқими келиб тушади, айниқса проприо-рецепторлардан, бу марказий нерв системасининг тез қўзғалишига ва меҳнатга яроқлилиги нормаллигини қайта тиклайди. Совуқ, сув жараёнлари ва чиниқиш. Агар эрталабки машқлар тери рецепторларининг совуққа ва сув билан бўладиган таъсирлари билан биргаликда ўтказилса, нерв системасининг қўзғалиш жараёни тезроқ йўлга қўйилади. Ташқи муҳитдаги айрим қўзғатувчиларнинг таъсирлари (сув жараёнлари, тоза ҳаво ва қўёшнинг таъсири) нерв системасининг қўзғалиши билан бир қаторда организмнинг чиниқишига ёрдам беради. Лимфа айланишининг кучайиши. Эрталабки жисмоний машқлар гавданинг, мускул гуруҳларининг ҳамма қисмларини ҳаракатга келтириш ҳисобига лимфа айланишининг кучайишига ёрдам беради (соғлом ва ўртача ҳолатдаги кишиларда) ва шунинг билан тўқималарнинг шишишини (салқишини) йўқотишга ёрдам беради, масалан қовоқларни, дарҳол уйқудан тургандан сўнг. Юракнинг ва ўпканинг нормал фаолиятининг қайта тикланиши, одатдаги моддалар алмашинуви даражасини оширади. Яна эрталабки жисмоний машқларнинг аҳамияти уйқудан кейинги ҳолатларни йўқотишдан иборат эмас. Бу ахир доимо ва тез-тез ўтказиладиган мускул машқларидир, қайсики инсоннинг ҳаракатдаги фаолиятини ифодаловчи асосий сифатларини яхшилайди: кучларни, тезликни ва координацияларни, ҳаракатланиш аппаратлари ва ички оргаларнинг физиологик вазифаларини марказий нерв системаси томонидан доимийлигини яхшилайди; систематик равишдаги мускул машқлари давомида ривожланувчи мускулларнинг ўзига хос кимёвий хусусиятларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling