Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Ритмик бадантарбиянинг вазифалари


Download 0.97 Mb.
bet8/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Ритмик бадантарбиянинг вазифалари.

Ритмик бадантарбиянинг вазифалари қўйидагиларга қаратилган:


- соғликни ҳар томонлама сақлаш ва мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланишни яхшилаш, чиниқтириш, организмнинг ташқи муҳитни ноқулай бўлган шароитларига чидамлилигини ошириш;
- ишга яроқлиликни максимал даражада кўтариш ва қиёсий даражадаги юқори нутасини ушлаб туриш; фаол ижодий ҳаётни давом эттириш;
- шахснинг маънавий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш, ўз кучига ишончни тарбиялаш ва ижодий хусусиятларини ривожлантириш;
- шуғулланувчилар томонидан жисмоний машқларни мустақил қўллаш услуби ва жисмоний тарбия асослари бўйича маълум доирадаги билимларга эга бўлиш;
- доимий равишдаги жисмоний машқлар машғулотларига барқарор қизиқиш ва одатларни тарбиялаш, жисмоний тарбияни кун тартибига киритиш.
Ритмик бадантарбиянинг хусусий вазифаларига қуйидагилар киради:
- эгилувчанликнинг ривожланиши, бўғинларнинг ҳаракатчанлигининг ривожланиши;
- динамик ва статистик кучларнинг ривожланиши;
- чидамлиликни тарбиялаш;
- ҳаракатларнинг тезлигини ва мувофиқлигини ривожлантириш;
- юрак - қон-томирлари ва нафас олиш органлари системасини ривожлантириш;
- ҳаракатлар пластикасининг ривожланиши, эстетик тарбия.
Тажрибалар шуни тасдиқлаяптики, бу вазифалар ритмик бадантарбия гуруҳларида муваффақиятли равишда бажарилмоқда.
Ритмик бадантарбия гуруҳларида шуғулланувчилар яхши жисмоний ривожланганлиги. Соғлигининг ҳолати, бирмунча юқори меҳнатга яроқлилик даражаси ва жисмоний оғирликларга мослаша олишлиги билан фарқ қилади.
Бундай тажрибадаги ишларнинг тарқалиши амалиёт сўровларига жавоб беради.
Машқларнинг маъзмуни.
Ритмик бадантарбиянинг йиғиндилари анатомик белгилари билан туркумланадиган умумий ривожланувчи машқларни ўз ичига олади: қўл ва елка машқлари, оёқлар учун машқлар, гавда ва бўйин учун машқлар. Маълумки, ҳаракатларнинг хусусиятларидан, у ёки бу машқларнинг таъсиридан келиб чиқкан ҳолда хилма-хил жисмоний хусусиятлар ривожланади ва мукаммал-лаштирилади.
Шунинг учун машқлардаги ориент, яъни йўналиш олишни тезлаштириш ва уларнинг йиғиндисини тузиш, янада тўгрироқ танлаш учун анатомик белгиларига қараб йиғилган машқларнинг гуруҳларининг ҳар бири кўпроқ таъсирга эга бўлган хусусиятларга қараб гуруҳларга бўлинади: куч ишлатиш учун машлар, эгилувчанлик учун машқлар, ўз-ўзини ҳоли қўйиш учун машқлар, ҳаракатларнинг координацияларини ва тезлигини ривожлан-тириш учун машқлар, иродани синаш учун машқлар.
Бел учун мўлжалланган машқлар алохида гуруҳларга ажратилади, қайсини улар машғулотларнинг асосий бўлишини, энг оғир қисмини ташкил қилади. Бел, қорин пресслари учун махсус машқлар ишлаб чиқилган. Доимийлик хусусиятига эга бўлган машқлар асосий бўлиб турибди - югуриш, сакраш, рақс ҳаракатлари, ва яна асабни бошқарувчи машқлар машғулотлари.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling