Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Таянч деворларни синчсиз қоплаш (қуруқ сувоқ)


Download 0.55 Mb.
bet18/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

. Таянч деворларни синчсиз қоплаш (қуруқ сувоқ) Турли хилдаги бино ва иншоотлар хоналаридаги таянч деворларни синчсиз қоплаш, монтаж елими ёрдамида қопланадиган юзага ГКҚ ларни елимлаш билан амалга оширилади. Қопланадиган юзанинг нотекисликларига қараб, синчсиз қоплашнинг уч усули маълум (6.3.-жадвал). ГКҚ нинг қопланадиган юзанинг материали билан боғланишининг мустаҳкамлиги, бир томондан, қоплама ва қопланадиган юза материалларининг хоссаларига, иккинчи томондан эса – гипс асосидаги аралашма қоришмасининг елимлаш имкониятларига боғлиқдир.
Ҳозирги пайтда қўлланилаётган гипс асосидаги қоришмалар уларни яна, монтаж елимлари деб ҳам аташади, қотиш жараёнида одатда ГКҚ билан яхши уланишни таъминлайди, аммо турли девор материаллари юзалари билан уланиши кўпгина факторларга боғлиқдир. Булардан биртаси девор материалларининг хоссалари бўлиб ҳисобланади (лой ёки силикат ғишт, цементобетон, шлакобетон, газобетон, аралаш териш). Кўпгина ҳолларда деворларнинг юзалари шувоқланади ёки опалубкадан чиққандан кейин ифлосланиши, бўёқланиши, гидроизоляцияланиши мумкин. Бу материалларнинг турли хилдаги фактураси ва ғоваклиги монтаж елимининг асос (қопланадиган юза) билан уланишига анчайин таъсир ўтказади. Асос материалининг ғоваклиги унинг сурувчанлик қобилиятини аниқлаб беради. Агар монтаж елимини тайёрлаш учун ишлатиладиган сув асос томонидан тез суриб олинадиган бўлса, унда елимнинг елимлаш қобилияти ва мустаҳкамлиги котаётганда етмаслиги мумкин. Акс ҳолда, гарчи елим ўзининг елимлаш ва мустаҳкамлик хоссаларини йўқотмасада, унинг реализацияси учун узоқ вақт талаб этилиши мумкин, бу эса қурилиш жараёнида маълум даражада халакит бериши мумкин.
Дунёнинг кўпгина давлатларида қуруқ шувоқлашнинг кенг тарқалиши ва қурилишида йиғилган тажрибалар асос деворларга бир қатор талабларни ифодалашни имконини беради.
. Мўрилар, санузеллар ва ертўла хоналарини қуруқ сувоқ билан қоплаш Мури деворларини қуруқ сувоқ билан қоплаш, ГКҚ тайёрланмаларини Перлфикс елими билан қопланадиган бутун текислик бўйича елимлаш билан амалга оширилади. ГКҚ тайёрланмаларини шоқул ва сатҳ ўлчагичлар ёрдамида текислагандан кейин суртиладиган елим қатламининг қалинлиги 15 мм дан кам бўлмаслиги керак. Мури кувури ички юзасининг гипскартон листигача бўлган масофаси 20 см дан кам бўлмаслиги керак [28]. Қопламаларни тешиб ўтадиган ва бовосита қопланадиган деворларга маҳкамланадиган, умывальниклар, мойкалар писсуарлар ва бошқа санитар-техник асбоблар ўрнатиладиган жойларда ГКҚ ларни маҳкамлаш, деворнинг бутун юзасига суртиладиган елим қатлами ёрдамида амалга оширилади. Худди шундай, дераза ва эшик бўшлиқлари орасидаги деворлар, устунлар ва пилястралар қопланади. Ертўла хоналарининг деворлари, уларни қуруқ сувоқ билан қоплаганда, қуруқ бўлиши керак. Ертўлалар деворларини қуруқ сувоқи сифатида “КНАУФ-Термопанель” маркадаги гипсли комбинациялашган панелларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Гипсли комбинациялашган панель бу завод тайёргарлигига эга бўлган, гипскартон листга термоизоляция қатлам сифатида елимланган пенополистролли плитадан таркиб топган маҳсулот ҳисобланиб, улар орасига парни изоляция қиладиган қатлам ёпиштирилгандир (6.6.-бўлимга қаралсин). Силлиқ ва намни шимимайдиган деворлар (цементобетон) қуруқ сувоқ билан қопланишдан олдин, Бетоконтакт грунтовкаси билан, елим билан яхши боғланиши учун, ишлов берилиши керак. Намни қаттиқ адсорбцияловчи деворлар (ғишт, айниқса бўшлиқли, шлакобетон, арболит, керамзитобетон, оҳактош-чиганоқтош, газобетон ва бошқалар) улар томонидан монтаж елимидаги намни шимилишини камайтириш учун Грундермиттель грунтовкаси билан грунтовка қилиниши керак. Гипсли комбинациялашган панеллар девор юзасига КНАУФ Перлфикс ва КНАУФ Фугенфюллер елим аралашмалари ёрдамида маҳкамланади. Бу панелларни қопланадиган деворларга маҳкамлаш технологияси ГКҚ лар билан деворларни қоплашнинг А, Б ва В вариантларига

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling