Глоссарий абстракт битим – ҳақиқийлиги муайян асос мақсад билан бевосита боғлиқ бўлмаган битим. Ашёлар


Download 32.26 Kb.
bet6/8
Sana20.09.2023
Hajmi32.26 Kb.
#1682360
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Глоссари

Оператив бошқариш ҳуқуқидавлат корхонаси, шунингдек муассасасининг ўзларига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи.
Пул – иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг муҳим элементларидан бири ҳисобланиб, барча товарларнинг умумий эквиваленти.
Қарам жамият – хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлган хўжалик жамияти.
Қимматли қоғоз – мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжат.
Қўшилиш шартномаси – шартларини тарафлардан бири формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларда таърифлаган ҳамда иккинчи тараф фақат таклиф қилинган шартномага бутунлай қўшилиш йўли билан қабул қилиши мумкин бўлган шартнома.
Реал битим – ўзаро келишувга мувофиқ, ашёлар ёки пулни топшириш пайтида ҳуқуқ ва мажбуриятни вужудга келтирадиган битимлардир.
Республика мулки – ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика буджетининг маблағлари, олтин заҳираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар буджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк.
Сервитут (лотинча “сервире” – хизмат кўрсатиш) – ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи.
Шартли битим – тарафлар ўртасида тузиладиган битимнинг амалга оширилиши ёки бекор бўлиши, бирор-бир шартга боғлаб қўйилишидир.
Шартнома – икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви.

Download 32.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling