Мулкий характерда бўлмаган шахсий муносабатлар – шахснинг ўзи билан бевосита боғлиқ бўлган ва ундан бегоналаштирилмайдиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар.
Мунитсипал мулк – давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий буджет маблағлари, мунитсипал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк.
Муомала лаёқати – фуқароларнинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларини олиш, амалга ошириш, ўзлари учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқатидир.
Навбатдаги гаров – гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаров нарсасига айланиши.
Негатор даъво – мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши.
Неустойка – қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси.
Неустойка шакллари – жарима ёки пеня.
Номоддий неъматлар – қонун томонидан тан олинадиган, муҳофаза қилинадиган моддий кўринишга эга бўлмаган ҳамда эгасининг шахсидан ажратиш мумкин бўлмаган неъматлар ва эркинликлар.
Оилавий корхона – унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ва реализастия қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк, шунингдек, оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субйектидир.
Оммавий мулк ҳуқуқи – Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (мунитсипал мулк) иборат бўлган давлат мулк шакли.
Оммавий шартнома – ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома.
Do'stlaringiz bilan baham: |