Виндикатция – мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиши.
Хўжалик ширкати – муассисларнинг (иштирокчиларнинг) улушларига (ҳиссаларига) бўлинган устав фондига (устав капиталига) эга бўлган тижорат ташкилоти.
Хўжалик юритиш ҳуқуқи – бу унитар корхонасига ўз тижорат фаолиятини юритиш мақсадида, мулкдор томонидан бириктирилган мол-мулкдан фойдаланиши бўйича чекланган ашёвий ҳуқуқ.
Хусусий корхона – мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот.
Хусусий мулк ҳуқуқи – шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.
Хусусий мулк ҳуқуқининг обйектлари – қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк.
Хусусий мулк ҳуқуқининг субйектлари – фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа юридик шахслар.
Яшаш жойи – фуқаронинг доимий ёки муқим истиқомат қилиб турган жойи.
Юридик фактлар – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор бўлиши билан боғлиқ ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва ҳодисалар.
Юридик шахслар сметаси – муассасага унинг харажатларини қоплаш мақсадида мулкдор томонидан бириктирилган мол-мулклар йиғиндисини ўзида ифодаловчи воситалар.
Закалат – шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |