Шўба хўжалик жамияти – бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлган хўжалик жамияти.
Субъектив ҳуқуқ – муайян ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи шахсга тегишли ҳуқуқдир.
Субсидиар жавобгарлик – қонун ҳужжатлари ёки мажбурият шартларига мувофиқ асосий қарздор бўлган бошқа шахснинг жавобгарлигига қўшимча равишда жавобгарлик.
Тижорат вакиллиги – бир шахснинг тадбиркорлар шартномалар тузаётганида иккинчи шахс номидан доимо ва мустақил суратда вакиллик қилиши.
Турар жой – фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек, белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлар, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар деб ҳисобланади.
Учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома – тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома.
Улушли мулк – мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган мол-мулк.
Умумий мулк – икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк.
Вакиллик – бир шахснинг иккинчи шахс номидан муайян юридик ҳаракатларни амалга ошириши.
Ваколат – вакилнинг бошқа шахс номидан муайян юридик ҳаракатлар қилишга ва шу билан у учун ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиришга қаратилган ҳуқуқ.
Васийлик – ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |