Go ahaed bek


Мазкур Шартноманинг 2.3.3, 2.3.4 кўзда тутилган ҳолларда, Объектнинг 2.1 бандда кўрсатилган қиймати тузатилиши мумкин. 2.3.3


Download 264.3 Kb.
bet3/11
Sana19.06.2023
Hajmi264.3 Kb.
#1604029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
16-37 HOSHIMOV-G’ULOM

2.3.2. Мазкур Шартноманинг 2.3.3, 2.3.4 кўзда тутилган ҳолларда, Объектнинг 2.1 бандда кўрсатилган қиймати тузатилиши мумкин.
2.3.3. Кадастр хизмати томонидан амалга оширилган ўлчашлар натижалари бўйича Объект умумий майдони ошган тақдирда, Инвестор Қурувчига, шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган 1 кв.м.нинг нархидан келиб чиқиб, рухсат этилган оғишликнинг 0,1 кв.м. ни айирган ҳолда, вужудга келган фарқни, Инвесторга хабарнома юборилган санадан бошлаб 20 (йигирма) календар куни ичида тўлаб беради.
2.3.4. Кадастр хизмати томонидан амалга оширилган ўлчашлар натижалари бўйича Объект умумий майдони камайган тақдирда, Жамият, шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган 1 кв.м.нинг нархидан келиб чиқиб, рухсат этилган оғишликнинг 0,1 кв.м. ни айирган ҳолда, Хиссадорга вужудга келган фарқни 20 (йигирма) календар куни ичида тўлаб беради.
2.3.5. Ички пардозлаш ишлари қиймати, мазкур Шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган инвестиция бадали миқдорига кирмайди, Хиссадорнинг хоҳишига кўра, Томонлар, Қурувчи томонидан таклиф этилган ишлар рўйхати доирасида, уни ўзининг кучи ва Жамият ҳисобидан безатиш ишларини бажаришга алоҳида шартнома ёки келишув имзолашлари мумкин.
3. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Жамият қуйидаги мажбуриятларни олади:
3.1.1. Қурилишни амалга ошириш ва Объектни қабул қилиш учун Давлат қабул комиссиясига, мазкур Шартноманинг 1.6-бандида кўзда тутилган муддатда тақдим этиш.
3.1.2. Объект, Давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинганидан кейин, Хиссадорни хонадон тайёрлиги ва давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.
3.1.3. Давлат қабул комиссиясининг Объектни фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги Далолатнома тасдиқланганидан кейин 2 ойлик муддатда, қонун талабларига биноан давлат рўйхатдан ўтказиш органларига топширилиши лозим бўлган барча хужжатларни тайёрлаш, топшириш, шунингдек, Хиссадорнинг хонадонга нисбатан эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган барча ҳаракатларни амалга ошириш.
3.1.4. Хиссадор томонидан молиявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда, Объект, Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб 10 (ўн) календар куни ичида, лекин, Томонлар Шартнома бўйича ўзаро якуний ҳисоб-китобларни бажариш вақтидан кейин, хонадонни, мазкур шартноманинг
№2-иловасида кўрсатилган ҳолатда Қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида Хиссадорга тўлиқ ҳажмда топшириш.
3.1.5. Тўлов банклар орқали амалга оширилган тақдирда, тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 3 календар куни ичида тасдиқловчи кўчирмалар ёки тўлов қоғозларини тақдим этиш.
Жамият ўз мажбуриятларини муддатидан илгари бажаришга ҳақли.

Download 264.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling